Logo Creative Society БУНЁДКОР
ЖАМИЯТ
Иштирок этинг

жамият. cўнгги имконият инсоният тарихидаги ноёб телекўприк. бутун дунё овоза қилган ҳақиқат

2019 йил 11 май куни «АЛЛАТРА» халқаро ижтимоий ҳаракат платформасида «ЖАМИЯТ. СЎНГГИ ИМКОНИЯТ» деб номланган, глобал масштабли ноёб умумжахон телеконференция бўлиб ўтди. Ушбу буюк тадбир АҚШда, Джоржиа штатининг Атланта шаҳрида бошланди.

«ЖАМИЯТ. CЎНГГИ ИМКОНИЯТ» — бу турли мамлакатлар одамларини жонли мулоқот форматида бирлаштирган инсоният тарихидаги илк глобал анжуман. Ер юзини турли жойларидаги кўплаб конференц-залларда одамлар йиғилиб, бутун инсоният келажаги учун энг мухим ва долзарб масалаларни очиқ ва самимий муҳокама қилиш мақсадида бир вақтда интернет орқали алоқага чиқишди.

Иштирок этган мамлакатлар орасида: АҚШ, Украина, Россия, Белорусия, Швецария, Чехия, Испания, Словакия, БАА, Қозоғистон, Германия, Ўзбекистон, Буюк Британия, Молдова, Италия, Латвия, Канада, Янги Зеландия ва бошқалар бўлди. Илк бор миллати, дини, касби, ижтимоий мавқеидан қатъий назар одамлар бирлашиб, инсоният учун энг долзарб саволни ўртага қўйишди: «Қандай қилиб биз одамлар, жамиятимиз ривожини истеъмолчилик форматидан бунёдкорлик форматига ўзгартиришимиз мумкин?»

11 май 2019 йилдаги ноёб халқаро конференциянинг қисқача видео шарҳи

Сўзга чиқаётганлар аниқ ва қўрқмасдан халқаро ҳамжамиятнинг кайфиятларини ифодаладилар: «Биз одамлар бир-биримизни ўлдиришни ёки бир-биримизга зўравонлик қилишни истамаймиз, аксинча тинч ва аҳил яшашни истаймиз. Шундай экан, нега бизни душманларимиз борлигига ва биз қўрқув ва нафратда яшашимиз кераклигига ишонтиришади? Одамлар шикоят қилмайди. Оддий халқ устидан хокимиятни ва хамённи тақсимлай олмайдиганлар шикоят қилади, бу хамён эса бизникилигини гапирмасак ҳам бўлади».

МИСЛИ КЎРИЛМАГАН ФОРМАТ ВА ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

Барча қатнашчилар ўтказилаётган тадбирнинг ҳақиқатдан ҳам ноодатий ва мисли кўрилмаган форматини қайд қилишди. Сўзга чиққанларнинг деярли ҳаммаси келган меҳмонлар ва бутун дунё билан биргаликда залдан, ўз жойларидан сўзлашди. Ҳар бир қатнашчи турли жамоаларнинг вакили бўлиб, ҳар бир маърузачи эса минглаб одамларнинг фикрини ифодалаб берди. Кинотеатр ва конгресс-марказларининг катта экранларидан одамлар бир-бирини кўриб, юзма-юз, ҳеч қандай воситачиларсиз мулоқот қила олди.

Жамият эса кўтарилаётган саволларга ўзгача зийраклик билан муносабат билдириб, қуйидагиларни таъкидлади: «Бу албатта ҳамма учун аянчли холат! Ва ниҳоят оммавий ахборот воситаларининг сўз ўйини-ю, сиёсий кўзбўямачиликларисиз асл Хақиқат янграганидан хурсандмиз! Бу қадам, биз одамлар бирлашганда кучли эканлигимизнинг ва хамма давлатларда хали мехр-оқибат борлигининг исботидир!»

«ЖАМИЯТ. CЎНГГИ ИМКОНИЯТ» анжуманида кўтарилган саволлар қуйидагилардан иборат:

Қандай қилиб истемолчилик формати бизнинг цивилизациямизни боши берк кўчага олиб келиб қўйди? Хар бир давлат ва халқ учун, хар бир одам учун зиёнсиз тарзда биргаликда тинчлик йўли билан бунёдкор жамиятга ўтишимиз учун нима қилишимиз керак?

Нима учун XXI асрда дунёнинг турли мамлакатларидаги одамларнинг аксарияти тинч ва осуда ҳаёт истаса-ю хали хануз уруш, халқаро низолар, ирқий ва диний камситишлар каби турли жаҳон миқёсидаги муаммолар бор?

Нима учун дунёнинг оммавий ахборот воситаларида бунёдкорликка йўналтирилган маълумотлар эътибордан четда қолади ёки кераксиз ўзгартиришлар киритилган холатда одамларга етказилади? Дунёда маънавий юксалиш жараёни юзага келтириш учун оммавий ахборот воситалари қандай бўлиши керак? Нима учун дунёда жуда куп динлар бору, аммо жамиятда инсонийлик йуқ? Нима учун мусулмонлар учун мехр ва мурувват дини бўлган Ислом дунё буйлаб тахқирланади?

Ким «Қиёмат вақти» деб 2 минут кам 12 ни ўрнатди ва барча оммавий ахборот воситалари орқали уни «халқаро вазиятни кескинлаштирувчи ва ядро қуролланиш пойгасини оширувчи омил» деб жар солди? Нима учун 12 — бу Қиёмат қойим ва инсониятнинг халокати деб эълон қилинди?

Яхши ниятли инсонларни қандай қилиб бирлаштириш мумкин? Бунинг йўли бор! Биргаликда инсонлар жуда кўп ишларга қодир!

Бу G20нинг ўйинлари эмас! Бу хақиқатни очиқ-ойдин гапира оладиган ва Тинчлик, Виждон ва Инсонпарварлик асосида қурилган жамиятда яшашни истайдиган турли давлатларнинг эркин одамлари.

БУТУН ИНСОНИЯТНИ БИР ЙИЛДАН КЕЙИН БИРЛАШТИРИШ

Мазкур масштабли тадбирда маърузачилар бир йил ўтиб, май ойининг иккинчи шанбасида яна бир бор «ЖАМИЯТ. СЎНГГИ ИМКОНИЯТ 2020» #allatraunites тадбирида бутун дунё бўйлаб йиғилишни ва унга барча давлат вакиллари ва рахбарларини чақиришни таклиф қилишди:

«Бугун май ойининг иккинчи шанбаси. Келинг, бутун дунё одамлари билан биргаликда йиғилайлик, бутун дунё ҳамжамияти бўлиб, ўзимизнинг раҳбарларимиз ва ҳукумат амалдорларимиз билан йиғилайлик. Агар юқори даражадаги ҳукумат амалдорлари оддий одамлар билан учрашишга эринса, бу муаммо эмас, улар ўз офисларидаги қулай курсиларидан Интернет орқали боғланишлари мумкин. Монитор орқали бўлса ҳам улар бутун дунё ҳамжамиятининг кўзига қараб, оддий одамлар каби саволларимизга жавоб бериши мумкин, чунки улар бугун президент бўлса, эртага эса оддий одам бўлади. Бизнинг раҳбарларимиз хақиқатдан ҳам бизни ўлдирмоқчими? – шуни тушуниш учун йиғилайлик. Биз, улардан, аслида одамлар билан нима қилмоқдалигини – қутқармоқдами ёки зулм ўтказмоқдами? – шуни сўраб билмоқчимиз.»

Ҳар биримиз бунинг учун кўп нарса қилишимиз мумкин. Ҳар бир киши ўз инсоний позициясини изҳор этиши ва янги, бунёдкор жамиятни, ҳар бир онгли инсон яшашни истайдиган жамиятни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиши учун, хар биримиз ушбу анжуман тўғрисида иложи борича кўпроқ одамларни огоҳлантиришимиз мумкин:

«Биз барчамиз яхши дунёда яшашни истаймиз, агар биз ўзимиз уни яратмасак, унда ким буни амалга оширади?...Келинг ушбу анжуман ҳақидаги маълумотни барча оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатайлик ва имкон қадар глобал даражага етказайлик. Бу сўнгги имконият, биз соатларни олиб ташлаб, бахтли яшашимиз мумкин. Лекин шу сўнгги имкониятдан бирлашиш мақсадида фойдалана олмасак, охирги 2 дақиқани кутишнинг хам хожати йўқ. Ҳозирнинг ўзида соат милларини Ярим кеча белгисига ўтказиб қўйиш кифоя. Эртага дунё қандай бўлиши ўзимизга боғлиқ. Биз иқлимнинг ўзгаришига таъсир қила олмаслигимизни тушунамиз, лекин бир-биримизнинг, одамлар ўртасидаги муносабатларни ўзгартира оламиз. Келинг, келаси йил май ойининг иккинчи шанбасида учрашиб, биргаликда инсониятимизнинг йўлини танлайлик!

ДУНЁНИНГ РЕЗОНАНСИ #CREATIVESOCIETY

«ЖАМИЯТ. СЎНГГИ ИМКОНИЯТ» ноёб анжуман дунё бўйлаб улкан резонансга эга бўлди. Тадбир якунланганига қарамасдан, турли давлатларда йиғилган одамлар тарқалишмади. Одамларнинг кўрган ва эшитганлари ҳақидаги фикр-мунозаралари ва таклифларини видеотасвирга олиш жараёнлари узоқ тунгача давом этди. Лекин ҳамма мазкур воқеа нақадар аҳамиятлилигини қайд этди: ҳақиқат нихоят бутун дунёга янгради! Иштирок этувчилар (жамоат арбоблари, консуллар, турли ташкилотлар вакиллари, фахрий ходимлар ва барча таклиф этилганлар) ўзининг розилик позициясини овоза қилиб, мазкур маълумотни тарқатишда қатнашишга ва «ЖАМИЯТ. СЎНГГИ ИМКОНИЯТ. 2020» номли умумжаҳон масштабли янги форматдаги тадбирга тайёргарлик кўришда амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлашди.

Ҳар бир инсоннинг келажагига тегишли бўлган глобал ташаббусга жамият диққатини жалб қилиш мақсадида яратилган #allatraunites хэштеги жаҳон ижтимоий тармоқларида борган сари оммавийлашмоқда! Замонавий инқирозлар ва ҳалокатлардан қутулиш йўлининг мазкур умумхалқ ғояси дунёнинг турли мамлакатлардан бўлган иштирокчиларимизни ҳаракат қилишга илҳомлантирди! Бугун умуминсоний ижобий келажак яратилишига ҳар бир киши ўз ҳиссасини қўшиши мумкин!

Лойиҳа ҳақида видео-мулоҳазалар