ИНСОНИЯТНИ ОГОҲЛАНТИРИШ

Иқлимий ва геодинамик офатларнинг сабаблари тўғрисидаги ҳисоботлар

ИҚЛИМ МОДЕЛЛАРИ

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ГЛОБАЛ ИҚЛИМ СИЁСАТИДАГИ РОЛИ

Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) иқлим ўзгаришига қарши курашдаги глобал саъй-ҳаракатларда муҳим роль ўйнайди. 1994 йил БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (UNFCCC) қабул қилинганидан бери, БМТ иссиқхона газларини камайтиришга ва ўзгариб бораётган иқлим шароитларига мослашишга қаратилган халқаро шартномаларни ва стратегияларни ишлаб чиқишда фаол ҳаракат қилиб келяпди. 2015 йил БМТ бошчилигида имзоланган Париж битими хавфли иқлим ўзгаришларини олдини олиш бўйича глобал ҳаракатларнинг режасини белгилаб берган тарихий ютуқ бўлди.

Қўшимча маълумот учун иқлим моделлари, муҳим илмий маълумотлар ва иқлим соҳасига оид тавсияларни ўз ичига олган БМТнинг иқлим ҳисоботлари билан танишиб чиқинг.

Жаҳон ҳамжамияти сифатида биз, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва иссиқхона газларини камайтириш борасида БМТ амалга ошираётган саъй-ҳаракатларини тан оламиз. БМТ халқаро ташаббусларни илгари суриш ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришда муҳим роль ўйнади. Биз БМТнинг мақсадларини қўллаб-қувватлаймиз ва янада барқарор ва фаровон келажакни яратишда биргаликда ишлашга интиламиз.

ГЕОДИНАМИК ВА ИҚЛИМИЙ ЖАРАЁНЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАР МОДЕЛИ: ИҚЛИМ ИНҚИРОЗИНИ ТУШУНИШ УФҚЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

Иқлим инқирозини тушунишга ва уни ҳал қилишга доимий равишда интилиш учун, сизнинг эътиборингизга геодинамик ва иқлимий жараёнлар ўртасидаги муносабатлар модели тақдим этилади. Бу модельда сайёрада содир бўлаётган жараёнларни чуқурроқ тушунишга ёрдам берадиган асосий маълумотлар тақдим этилади ва иқлим инқирозини бартараф этиш учун илғор чора-тадбирларнинг критик даражада зарур эканига алоҳида урғу берилади.

Ушбу моделнинг ишлаб чиқарилиши бу кўп йиллик изланишлар натижаси. Шак-шубҳасиз, карбонат ангидрид ва метан каби иссиқхона газлари иқлим ўзгаришининг асосий антропоген сабаби. Бироқ, иқлим инқирозини кучайтирадиган бошқа антропоген омиллар ҳам бор ва океанда парчаланган микро ва нанопластик шулар жумласидан. Шунингдек, ёмонлашиб бораётган иқлим шароитига таъсир қилувчи геодинамик омилларни ҳам ҳисобга олиш жуда муҳим.

Моделда иқлимий, геодинамик ва антропоген омилларнинг ўзаро боғлиқлигига алоҳида эътибор берилади, чунки биргаликда улар биз бугун гувоҳ бўлаётган кескин иқлим инқирозига олиб келяпди.

ЕРДА СОДИР БЎЛАЁТГАН ЗАМОНАВИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ КОМПЛЕКСЛИ МАТЕМАТИК ВА ТЕКТОНОФИЗИК МОДЕЛИ

Дунёнинг 180 та давлатидан «Бунёдкор жамият» лойиҳаси кўнгиллилари кўмагида олимлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар олиб борган кўп йиллик тадқиқотлари натижасида, Ернинг барча қатламларида содир бўлаётган замонавий ўзгаришларни тушунтириб берувчи математик ва тектонофизик модель яратилди.

Модель Ернинг атмосфера, литосфера, магнитосфера, ядро, мантия ва бошқа қатламларида содир бўлаётган даврий жараёнларнинг сабаб-оқибат муносабатларини акс эттиради. Унда антропоген омиллар, кескин иқлим ўзгаришлари ва Ерда ҳам, Қуёш тизимининг бошқа сайёраларида ҳам содир бўлаётган геодинамик жараёнларнинг аномалиялари каби омиллар ҳисобга олинган. Шунингдек ушбу модель аввалги даврий офатлар тарихини акс эттирувчи геохронологик маълумотларга ҳам асосланган.
Моделнинг кўп факторли таҳлили туфайли инсоният масъулиятли қарорлар қабул қилиши ва иқлим инқирозини бартараф этиш учун зарур ҳаракатларни амалга ошириши учун қолган вақтни баҳолаш имкониятига эга.

Тадқиқот ва моделлаштириш натижалари ушбу саҳифадаги интерактив ҳисоботда келтирилган. Ҳисоботнинг матнли версиясини ва қўшимча материалларни қуйидаги ҳаволадан юклаб олиш мумкин.

БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!