Нимага Россия офатлар сони бўйича дунёга етиб оляпди?

13 июн 2025

Иқлим офатлари ҳақидаги бизнинг ҳафталик обзорларимизни мунтазам равишда томоша қиладиганлар, эҳтимол жуда хавотирли тенденцияни пайқаган бўлишлари мумкин: деярли ҳар бир сонда Россия ҳудудидаги табиий аномалиялар ҳақида сюжетлар пайдо бўла бошлади. Бу, биз илгари Россияни четлаб ўтганимиз учун эмас, балки у ерда ҳақиқатдан ҳам табиий офатлар анча кам содир бўлгани сабабли. Энди эса, кўпчилик учун номаълум сабабларга кўра, вазият бутунлай ўзгарди. Россия иқлим ҳодисаларининг сони ва интенсивлиги бўйича дунёнинг қолган қисмига жадал суръатлар билан етиб оляпди. Бундан ташқари, ушбу мамлакат ҳудудида иқлим офатларининг яққол зўрайиши фақат сўнгги йилларда кузатиляпди холос. Ҳолбуки, бутун дунё бўйлаб табиий офатларнинг зўрайиши 10 йилдан бери қайд этиляпди.

Гарчи ахборот майдонида қандайдир мистик изоҳлар тарқалаётган бўлса ҳам, жавоб фақат техник соҳада.

Табиий офатларни юмшатишга қаратилган ушбу муҳандислик ечим – бу «АЛЛАТРА» фанлараро илмий гуруҳи томонидан яратилган эксприментал қурилмадир.

2013 йилдан 2023 йилгача бўлган 10 йил мобайнида, унинг иши энг аввало Россия ва Шарқий Европа мамлакатларида барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатди. Атмосфера ва гидросферадаги жараёнларга таъсир қилиб, кучли шамоллар, бўронлар ва аномал ёғингарчиликларнинг зўрайишини жиловлаб турди.

Шу билан бирга Сибирдаги ҳарорат, Сибирдаги магматик плюм фаоллашгани боис ўртача глобал кўрсаткичдан 2,5-3 баравар тезроқ ошганига қарамай, Россияда экстремал ҳодисалар сони сезиларли даражада секинроқ ўсди.

Қурилма айнан шу ерда, Россия ҳудудида, сиёсий сабаблар ёки шахсий манфаатлар туфайли эмас, балки ўзининг портлаши билан Ердаги барча тирик жонзотларни йўқ қилиши мумкин бўлган магматик плюмдан келиб чиқаётган юқори геодинамик таҳдид билан боғлиқ эди.

Бироқ 2023 йилнинг август ойида қурилмани ўчиришга тўғри келди. Бу воқеадан кейин деярли дарҳол Россия ва Шарқий Европанинг бир қатор мамлакатларида иқлим офатларининг сони ва кучи кескин ошгани қайд этилди. Бу тенденция ҳали ҳам зўрайиб боряпди.

«АЛЛАТРА» илмий жамоасининг олимларидан бири, доктор Эгон Чолакян ушбу қурилманинг иши нимага тўхтатилгани, у қандай физик тамойилларга асослангани ва у кимнинг саъй-ҳаракатлари билан яратилгани ҳақидаги саволларга жавоб берди. Шунингдек, у бутун сайёрада иқлим билан нималар содир бўлаётгани ва қандай ечимлар бугуннинг ўзида табиий офатларнинг зўрайишини секинлаштириши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб берди.

Сиздан доктор Чолакяннинг мурожаатини диққат билан кўриб чиқишингизни ва тақдим этилган маълумотлар ҳақида чуқур мулоҳаза қилишингизни сўраймиз. Ҳеч қандай муболағасиз, бизнинг умумий келажагимиз айнан шунга боғлиқ.
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!