МАҚСАДЛАРИ
Иштирокчиларнинг мақсади жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини глобал иқлим инқирози муаммосига қаратиш, шунингдек, унинг сабабларини ўрганиш ва ечимларини топиш.
«Бунёдкор жамият» лойиҳаси иштирокчилари, ўзимиз яшаётган дунёни ўзгартириш йўлида ҳаракат қилиш ҳақидаги БМТ даъватига жавобан, Барқарор ривожланиш мақсадларига таяниб сайёрамизни ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш ва барча одамлар тинч, хавфсиз ва фаровон яшашларини таъминлаш учун ўз кучларини ва имкониятларини бирлаштирдилар. Ушбу даъват 2015 йил 25 сентябрь куни БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 70/1-сонли резолюциясида баён қилинган.
Иштирокчилар ушбу халқаро ташаббус доирасида фаолият юритиб, ўзларининг қўйидаги ҳуқуқларини рўёбга чиқаришади
фикр ва мулоҳазаларини эркин баён қилиш
сўз эркинлиги ҳуқуқи
бошқалар билан бирлашиш эркинлиги ҳуқуқи
тинч йиғилишлар эркинлиги ҳуқуқи
ривожланиш ҳуқуқи
жамиятнинг маданий ҳаётида иштирок этиш эркинлиги ҳуқуқи