БУНЁДКОР ЖАМИЯТ

Халқаро лойиҳа

Инсон ҳаёти — энг юксак қадрият
#creativesociety
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ — бу 180 дан зиёд давлат одамларини уларнинг ўз ихтиёрлари асосида бирлаштирган халқаро лойиҳа. Лойиҳанинг мақсади — қисқа вақт ичида бутун дунё бўйлаб тинч ва қонуний йўл билан инсон ҳаёти энг юксак қадрият бўлган жамиятнинг янги бунёдкорлик форматига ўтиш.

Қандай қилиб Бунёдкор жамият пайдо бўлди?

Инсон ҳаёти энг юксак қадрият бўлган жамиятнинг янги форматига бўлган талаб — бу бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ташаббуси. Буни кўнгиллилар томонидан 180 та давлатда 10 йил давомида ўтказилган тарихдаги энг йирик ижтимоий сўров кўрсатиб берди.

Сўровда қатнашган ҳар бир одамга битта савол берилди: «Сиз қандай дунёда яшашни истайсиз?». Одамларнинг жавоблари асосида «Бунёдкор жамият» деб ном олган янги жамият форматини қуришда пойдевор бўлган 8 Асос шакллантирилди. Уни рўёбга чиқариш учун бугунги кунда бутун дунё одамлари бирлашиб, худди шу «Бунёдкор жамият» номидаги лойиҳа доирасида ҳаракат қилишяпти.

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси ортида ким турибди?

Бизнинг дунёни яхши томонга ўзгартиришни истайдиган ва буни қонуний ва тинч йўл билан қандай қилишни биладиган турли маданиятга, миллатга ва эътиқодга мансуб миллионлаб одамлар. Ҳар куни бундай одамлар тобора кўпайиб бормоқда.

Бутун дунё бўйлаб одамлар қонунчиликка қатъиян риоя қилган ҳолда бирлашиб, ягона мақсад йўлида ҳаракат қилишяпти. Бу мақсад бутун инсониятга ва келажак авлодларга тинч ва фаровон ҳаёт учун муносиб шароит яратиш.

Бунёдкор жамият лойиҳасини ким молиялаштиради?

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган барча ҳаракатлар ва тадбирлар фақат лойиҳа иштирокчиларининг ўз ташаббуси, танлови ва истаги билан, уларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси банк ҳисобларига, маблағга ёки мол-мулкка эга эмас, пул тўпламайди ва фойда топмайди.

«Бунёдкор жамият» — бу қонунчилик доирасида фаолият юритадиган мутлақо кўнгилли лойиҳа бўлиб, у қайсидир давлат, партия ёки ташкилот манфаатларини эмас, балки фақатгина одамларнинг манфаатларини ифода этади.

Нима учун бизга бутун дунёда «Бунёдкор жамият» керак?

Бизга бутун дунёда «Бунёдкор жамият» керак, чунки фақат Бунёдкор жамият:

Барча глобал инқирозлардан, шу жумладан иқлим инқирозидан чиқиш йўлини таъминлайди;
Урушлар, можаролар, зўравонлик, қашшоқлик ва очликдан ҳоли бўлган келажакни таъминлайди;
Инсониятни энг қисқа вақт ичида тинч ва қонуний йўл билан эволюцион тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқиш имконини беради;
Ҳар бир инсонга хавфсизлик, саломатлик, фаровонлик ва ҳар томонлама ривожланишни таъминлайди.

Битта мамлакатда ёки бир нечта мамлакатлар иттифоқида Бунёдкор жамиятни қуриш мумкинми?

Бугунги кунда дунё мамлакатлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, шунинг учун битта мамлакатда ёки ҳатто бир неча мамлакатлар иттифоқида жамиятнинг бунёдкорлик форматини қуриб бўлмайди.

Бунёдкор жамиятни фақатгина бир вақтда, бутун дунёда ва бутун инсоният бўлиб қуриш мумкин. Умумжаҳон референдумда ижобий қарор қабул қилинмагунча, алоҳида давлатлар фақатгина Бунёдкор жамиятга ўтиш ниятларини эълон қилишлари мумкин. Акс ҳолда, якка тартибда ёки бир гуруҳ бўлиб мустақил равишда Бунёдкор жамиятга ўтишга ҳаракат қиладиган давлатлар хавфсизлиги, шу жумладан бу давлатларда истиқомат қиладиган аҳолининг хавфсизлиги хавф остида қолиши мумкин. Улар ҳали Бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватламайдиган давлатлар олдида ҳимоясиз бўлиб қоладилар.

Бунёдкор жамиятнинг 8 Асоси

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг 8 Асоси — бу бутун дунё одамлари истаётган нарса. Улар Бунёдкор жамиятнинг асосий қадриятлари бўлиб, одамлар умумжаҳон референдумда қонунан ифода этган иродасига кўра бутун дунё бўйлаб барча мамлакатларнинг қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқнинг асоси бўлиши мумкин.
1.Инсон Ҳаёти

Инсон Ҳаёти энг юксак қадрият. Ҳар қандай инсоннинг ҳаётини ўз ҳаётини асрагандай асраш лозим. Жамиятнинг мақсади – ҳар бир Инсон ҳаётининг қадр-қимматини таъминлаш ва кафолатлаш. Инсон ҳаётидан қимматлироқ нарса йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас! Агар бир Инсон қадрли бўлса, демак барча Одамлар қадрли!

2.Инсон Эркинлиги

Ҳар бир инсон туғилиш ҳуқуқи бўйича Инсон бўлиш ҳуқуқига эга. Барча одамлар эркин ва тенг ҳуқуқли бўлиб дунёга келишади. Ҳар ким танлаш ҳуқуқига эга. Ер юзида ҳеч ким ва ҳеч нима Инсондан, унинг эркинлигидан ва ҳуқуқларидан юқори бўлиши мумкин эмас. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириш, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслиги керак.

3.Инсон Ҳавфсизлиги

Жамиятда ҳеч ким ва ҳеч нарса Инсон ҳаётига ва эркинлигига таҳдид қилишга ҳақли эмас!

Ҳар бир Инсонга асосий ҳаётий эҳтиёжларини бепул таъминлаш кафолатланади, озиқ-овқат, турар жой, тиббий ёрдам, таълим ва тўлиқ ижтимоий таъминот шулар жумласидан.

Жамиятнинг илмий, саноат ва технологик фаолияти фақатгина инсон ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган бўлиши керак.

Кафолатланган иқтисодий барқарорлик: инфляция ва инқирозларнинг йўқлиги, дунё бўйлаб барқарор ва бир хил нархлар, ягона пул бирлиги, белгиланган минимал солиқ ёки умуман солиқнинг йўқлиги.

Инсон ва жамиятнинг хавфсизлиги ҳар қандай таҳдидлардан ягона фавқулотда вазиятлар хизмати томонидан таъминланади.

4.Ҳамма учун маълумотларнинг ойдинлиги ва очиқлиги

Ҳар бир Инсон жамият маблағларининг ҳаракати ва тақсимоти тўғрисида ишончли маълумот олиш ҳуқуқига эга. Ҳар бир Инсонга жамият қарорларини амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар очиқ.

Оммавий ахборот воситалари фақат жамиятга тегишли ва ахборотни ҳаққоний, очиқ ва ҳалол акс эттиради.

5.Бунёдкорлик мафкураси

Мафкура энг яхши инсоний фазилатларни оммалаштиришга ва Инсонга қарши йўналтирилган барча нарсаларни тўхтатишга қаратилган бўлиши керак. Асосий устувор омил эса Инсонийлик, Инсоннинг юксак маънавий ва аҳлоқий интилишлари, инсонпарварлик, инсоф, ўзаро ҳурмат ва дўстликни мустаҳкамлаш.

Ҳар бир инсонда маънавий-аҳлоқий қадриятларни ўстириш, бош ҳарф билан Инсонни вояга етказиш ва тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш.

Зўравонликни тарғиб этишни таъқиқлаш, айирмачиликка қаратилган барча ҳатти-ҳаракатларни, тажовузни ва ноинсонийликни танқид қилиш ва қоралаш.

6.Шахснинг ривожланиши

Бунёдкор жамиятда ҳар бир Инсон ҳар томонлама ривожланиш ва ўзини намоён қилиш ҳуқуқига эга.

Таълим бепул ва ҳаммабоп бўлиши керак. Инсоннинг ижодий қобилияти ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш ва имкониятларни кенгайтириш.

7.Адолат ва тенглик

Барча табиий бойликлар Инсонга тегишли ва барча одамлар ўртасида холисона тақсимланади. Табиий бойликларини монополизация қилишга ва улардан иррационал фойдаланишга йўл қўйилмайди. Ушбу неъматлар бутун Ер аҳолиси ўртасида адолатли тақсимланади.

Истагига биноан, Инсонни иш билан таъминланиш кафолатланади. Бир хил лавозим, мутахассислик ва касб учун тўланадиган меҳнат ҳаққи дунё бўйлаб бир хил бўлиши керак.

Ҳар бир Инсон хусусий мулкка эга бўлиш ва ундан даромад олиш ҳуқуқига эга, бироқ жамият томонидан белгиланган индивиднинг капитализацияси доирасида.

8.Жамиятнинг ўз-ўзини бошқариши

Бунёдкор жамиятда «ҳокимият» деган тушунча йўқ, негаки жамиятнинг ривожланиши, яшаш шароитлари ва уйғунлиги учун ҳар бир Инсон маъсул.
 

Ҳар бир Инсон Бунёдкор жамиятнинг ишларини бошқаришда ва Инсон ҳаётини яхшилашга қаратилган қонунларни қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Инсоннинг ҳаёт сифати ўзгаришига таъсир этувчи ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга ижтимоий, иқтисодий масалаларнинг ечими умумхалқ муҳокамаси ва референдумига олиб чиқилади.

8 Асосга эслатма
Бунёдкор жамиятда иқтисодиётнинг янги модели ва янги технологиялар жорий этилиши туфайли пулдан фойдаланишга ҳожат қолмайди. Шунинг учун пул муносабатларидан келиб чиқадиган Бунёдкор жамиятнинг 8 Асосидан баъзилари фақатгина Бунёдкор жамиятга ўтиш даврида долзарб бўлади.

Бунёдкор жамият сайёрадаги ҳар бир инсонга нима беради?

Жамиятнинг бунёдкорлик формати ҳар бир инсон олдида улкан истиқболлар ва имкониятларни очиб беради.
Бунёдкор жамиятни тўлиқ рўёбга чиқариш учун иқтисодиётнинг янги моделини, янги технологияларни жорий этиш ва кўп жараёнларни қайта ташкил этиш зарур. Шунинг учун Бунёдкор жамиятга ўтиш даври зарур, у дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5-6 йил давом этиши мумкин. Бунёдкор жамиятга ўтиш давридаёқ ҳар бир инсон туғилиш ҳуқуқига биноан қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:
$10 000 тенг ҳар ойлик шартсиз таянч даромад (ҳар бир вояга етган учун);
Бир марталик тўлов: биринчи бола туғилиши учун $100 000 тенг, иккинчи бола учун - $200 000 тенг ва ҳоказо. Ҳар ойлик тўловлар: 6 ёшгача бўлган болалар учун — $5 000 тенг, 7 ёшдан бошлаб, то балоғат ёшига етгунча — $7 000 тенг;
Киши бошига камида 60 кв.м яшаш майдони ҳисобидан хусусий мулкка бериладиган кенг, қулай ва бепул уй-жой;
Бепул юқори сифатли тиббиёт;
Дунёнинг исталган жойида бепул таълим;
Кунига 4 соат, ҳафтасига 4 кунлик иш, бир хил лавозим, мутахассислик ва касб учун дунё бўйлаб бир хил юқори иш ҳақи, йилига 30 календарь кунидан кам бўлмаган камида 2 та тўланадиган меҳнат таътили;
Урушлар, можаролар, жиноятчилик ва коррупциядан ҳоли бўлган хавфсиз дунё;
Кафолатланган иқтисодий барқарорлик: инфляция, дефолт ва инқирозларнинг йўқлиги, бутун дунё бўйлаб барқарор нархлар;
Жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес учун солиқларнинг йўқлиги;
Жисмоний шахслар учун чекловсиз ва бепул коммунал тўловлар (газ, электроэнергия, сув, иситиш ва ҳоказо)
Барча кредитлар бўйича, шу жумладан ипотека кредитлари бўйича барча қарзларнинг бекор қилиниши;
Мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини ва чегараларини, халқларнинг маданий ва диний меросларини сақлаган ҳолда визасиз режим ва бутун дунё бўйлаб эркин ҳаракатланиш.
Инсон ҳаётини яхшилайдиган энг илғор технологияларни ривожлантириш ва уларни бутун дунё бўйлаб ҳаммабоп қилиш.
Бизнинг умумий орзуимиз бўлган Бунёдкор жамиятда ҳар биримиз тенг ҳуқуқларга эга бўлган дунё фуқаросига айланамиз. Мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва ҳар бир миллатнинг маданий мероси сақланиб қолинади. Бугунги кунда Шенген ҳудуди мамлакатлари ўртасида бўлгани каби, ҳар бир инсон бутун сайёра бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай жамиятда урушлар, жиноятлар ва низолар бўлмайди ва ҳар бир инсонга барча имтиёзлар бўлади. Биз ўзимизнинг маданий меросимиз ва демократик қадриятларимизни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир мамлакат ўзининг ноёблигини сақлаб қолган ҳолда бутун дунё бир бутун бўлган дунёга интиламиз.

Бунёдкор жамиятда қандай қилиб сайёрадаги ҳар бир инсон ушбу имтиёзлар билан таъминланади?

Бунёдкор жамиятда инсоният тарихида аналоги бўлмаган мутлақо янги иқтисодий модель туфайли сайёрадаги ҳар бир инсонга юқори турмуш даражаси таъминланади. Ушбу модель бутун дунё мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф қилинган. У ҳаётга тадбиқ этилган биринчи кундан бошлаб бизнинг ҳаётимизни ўзгартиради.
Сиз ушбу модель билан «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро форумида оммага тақдим этилган батафсил видео тақдимотида танишиб чиқишингиз мумкин.

Агар Бунёдкор жамиятда инсонга туғилиш ҳуқуқига биноан кўп нарса берилишини ҳисобга олсак, унда инсоннинг ўзидан нима талаб қилинади?

Бунёдкор жамиятда инсон кўплаб имтиёзларга эга бўлади. Ўз навбатида бу ҳар бир инсондан жамият ҳаётида фаол иштирок этишини талаб қилади — унинг меҳнатини, интеллектуал ҳиссасини, истеъдодини. Бунёдкор жамиятда инсон ўзини устида ишлаш орқали ва унинг ажралмас қисми сифатида бутун жамиятга фойда келтиради.
Жамият ишларини бошқаришда ва жамият ҳаёти учун муҳим масалалар бўйича қонунлар ва қарорлар қабул қилишда ҳар бир одамнинг фаол ва масъулиятли иштироки зарур. Бунинг сабаби, Бунёдкор жамият — бу ҳокимият ҳеч қандай вакилга узатилмайдиган ва халқнинг ўзи томонидан, яъни бутун дунё бўйлаб ҳар бир инсон томонидан тўлиқ ўзини-ўзи бошқариш орқали амалга ошириладиган ягона ижтимоий формат: одамларнинг ўзи ягона Электорал платформада жамоавий қарорлар қабул қилади.
Шу тариқа, Бунёдкор жамиятда «одамлар устидан ҳокимият» тушунчаси йўқ бўлади, чунки ҳокимият аслида барча одамларга тегишли бўлади.

Тарихий фактлар шуни тасдиқлайдики, агар мамлакатни бир киши бошқарса, бу ўта салбий оқибатларга эга бўлиши ва мамлакатнинг радикаллашишига, диктатурага, инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига ва урушларнинг бошланишига олиб келиши мумкин. Бир киши миллионлаб бошқа одамлар учун қарор қабул қилиши нотўғри ва хавфли. Бунёдкор жамиятда барча муҳим қарорлар одамлар томонидан ўз мамлакатига нисбатан ҳам, глобал муаммоларга нисбатан ҳам биргаликда қабул қилинади. Шу билан бирга, одамлар сиёсатчиларга ёлланган менеджерлар сифатида айрим масалаларни ҳал қилиш, муайян соҳаларни бошқариш ва одамлар томонидан қабул қилинган қарорларни амалга оширишни ишониб топширадилар.

Бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда назарда тутилган ҳар бир инсоннинг ўз мамлакатини бошқаришда бевосита ёки эркин сайланган вакиллар орқали иштирок этиш ҳуқуқига тўғри келади.

Нима учун Бунёдкор жамият форматини бошқа моделлар билан таққослаш керак эмас,

илгари ҳаётга тадбиқ этилган ёки ишлаб чиқилган, аммо рўёбга келтирилмаган жамият форматлари билан? Чунки жамият форматининг барча бошқа моделларида доимо яширин ёки очиқ шаклда бир нечта одамларнинг кўпчилик устидан ҳокимияти сақланиб қолган. Бунёдкор жамиятда ҳеч ким ва ҳеч қачон ҳокимиятга эгалик қила олмайди ёки уни одамлардан тортиб олмайди, чунки ўзини-ўзи бошқаришда ҳокимият функцияси барча одамлар ўртасида тенг тақсимланади.

Бунёдкор жамиятда ўзини-ўзи бошқариш қандай ишлаши ҳақида кўпроқ маълумотни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро форумида тақдим этилган видеода томоша қилинг.

Қандай қилиб келгуси йилларда бутун дунё бўйлаб Бунёдкор жамиятни қуриш мумкин?

Бунёдкор жамият қуриш учун икки босқичдан иборат аниқ режа бор. Бунёдкор жамият қуришнинг иккала босқичи ҳам халқаро ва миллий Қонунчилик меъёрларига мувофиқ амалга оширилади.
1
Маълумот тарқатиш босқичи
Одамлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳаётга тадбиқ этиб, бошқа одамларга Бунёдкор жамият ҳақида маълумот тарқатишади. Шу тариқа, бутун дунё бўйлаб қонуний ва тинч йўл билан Бунёдкор жамият қуришга бўлган жамоатчилик талаби яратилади. Кўпчилик бу сўровни қанчалар тез шакллантирса, шунчалар тез Бунёдкор жамият қуришнинг кейинги босқичига ўтиш мумкин бўлади.
2
Жаҳон референдумини тайёрлаш ва ўтказиш босқичи
Дунёнинг барча мамлакатларидаги аксарият одамлар Бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватлаганидан сўнг, бутун инсоният томонидан тараққиётнинг бунёдкорлик моделини инсоният омон қолиши учун ягона мақбул ва зарур деб қабул қилиш тўғрисида Умумжаҳон референдум тайёрланади ва ўтказилади.
Жаҳон референдумига тайёргарлик жараёнида уни ўтказиш учун зарур қонунчилик ва техник база ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.

Жаҳон референдумига қуйидаги савол қўйилади:

одамлар жамиятнинг истеъмолчилик форматидан бунёдкорлик форматига ўтишни ва бутун инсониятни ягона цивилизацияга — Бунёдкор жамиятга бирлаштиришни қўллаб-қувватлайдими?

Ижобий қарор қуйидагиларни англатади:

бунёдкор жамиятнинг 8 Асосини умумжаҳон Конституциянинг асосий моддалари сифатида қабул қилиш;

ягона умумжаҳон Электорал платформани Ер юзидаги энг юқори ҳокимият органи сифатида тасдиқлаш;

бунёдкор жамиятга ўтиш даврининг бошланиш санасини белгилаш.бунёдкор жамиятга ўтиш даврининг бошланиш санасини белгилаш.

Жаҳон референдумида ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг, одамлар ўз ҳокимиятини тўғридан-тўғри ишга сола бошлайдилар ва сиёсатчилар халқ иродасини ижро этувчиларига айланадилар. Яъни, қонунларни қабул қилиш, барча ижрочиларни тайинлаш, назорат қилиш, уларни четлатиш, шунингдек, бошқа барча ижтимоий аҳамиятга эга қарорлар фақатгина одамларнинг ўзлари томонидан ягона умумжаҳон электорал платформада овоз бериш орқали қабул қилинади. Ушбу платформа қонунчилик базасига айланади, яъни инсоният яшайдиган умумий мажбурий қоидаларнинг ягона манбаи бўлади.

Бунёдкор жамиятда тезроқ яшашни бошлаш учун Сиз нима қилишингиз мумкин?

Дунё бўйлаб аллақачон фаол ҳаракат қилаётган миллионлаб одамларга қўшилинг ва атрофингиздагиларга, танишларингизга ва бегоналарга жамиятнинг Бунёдкорлик формати ҳақида қонун доирасида маълумот беринг. Бунёдкор жамият қуриш учун кенг жамоатчилик талабини яратиш учун ушбу ҳаракатлар жуда зарур. Сайёрамиздаги аксарият одамлар ҳамма учун муносиб яшаш шароитларини яратиш мумкинлиги ҳақида қанчалар тез хабар топсалар, шунчалар тез жаҳон референдуми ўтказилади.

Агар жаҳон референдумида аксарият одамлар жамият форматини истеъмолчиликдан бунёдкорликка ўзгартиришни қарор қилса, тахминан 6 ойдан сўнг дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5-6 йил давом этиши мумкин бўлган Бунёдкор жамиятга ўтиш даври бошланади. У тугагандан сўнг биз Бунёдкор жамиятнинг янги даврига кириб борамиз.

Таъкидлаш жоизки, ўтиш даврининг биринчи кунидан бошлаб инсон учун кўплаб имтиёзлар ва афзалликлар мавжуд бўлади: ҳар бир инсон хавфсиз, фаровон, барқарор ва эркин ҳаётга эга бўлади.

Бунёдкор жамият тезроқ бошланиши учун, барчага Бунёдкор жамият ҳақида тезроқ ва самаралироқ маълумот беришни истайсизми?

Яшаш жойингиздаги мавжуд мувофиқлаштириш марказларига қўшилинг. Агар улар йўқ бўлса, уларни ўзингиз яратишингиз мумкин. Бу маълумот тарқатишни янада самаралироқ қилади ва Бунёдкор жамиятни тезкор барпо этилишига олиб келади.
Сизнинг Мувофиқлаштириш Марказингиз — бу сизнинг уйингиз, кўчангиз, туманингиз, шаҳрингиз аҳолисини Бунёдкор жамият ҳақида хабардор қилиш ва маҳаллий қонунчиликка мувофиқ кўнгилли асосда ҳаракат қилиш масъулиятини ўз зиммасига олган одамлар.
Агар сиз мавжуд Мувофиқлаштириш Марказига қўшилишни истасангиз ёки ўзингиз Мувофиқлаштириш Марказини очишингиз ҳақида хабар бермоқчи бўлсангиз, биз билан боғланинг: [email protected]

Бунёдкор жамият қуришда
сиёсатчиларнинг роли

Сиёсатчилар, шу жумладан сиёсий партия аъзолари ва давлат раҳбарлари ўзларининг касбий фаолияти, лавозими, машҳурлиги ва шон-шуҳрати туфайли Бунёдкор жамият тўғрисида маълумот бериш учун катта имкониятларга эга. Ахборот тарқатишда сиёсатчиларнинг иштирок этиши Бунёдкор жамият қуриш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради.

«Бунёдкор жамият» лойиҳаси иштирокчилари Бунёдкор жамият ҳақида фаол маълумот тарқатаётган сиёсатчиларни ҳар қандай қонуний йўл билан қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Шуни ёдда тутиш керакки, Бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватлайдиган сиёсатчилар лойиҳада кўнгилли асосда иштирок этишларига қарамай, ҳатто ҳокимиятга, кўпчиликнинг кўмагига, қонунчиликни, шу жумладан давлат Конституциясини ўзгартириш имкониятига эга бўлишига қарамай, биринчи навбатда ўз давлатининг ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини ва манфаатларни, ўз халқининг, ва ўзи номзод қилиб таклиф этилган партиясининг манфаатларини ҳимоя қилишга мажбур.

Шу билан бирга сиёсатчилар ўз мамлакатларида ва халқаро майдонда фақатгина қонун доирасида Бунёдкор жамият ҳақида маълумот тарқатишлари ва шу тариқа уни тезроқ қурилишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Шунингдек, сиёсатчилар мамлакатнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, фақатгина қонун доирасида ва одамларнинг кўмагида Бунёдкор жамиятнинг баъзи асосларини Конституцияга имплементация қилишлари мумкин, агар имплементация одамларга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаса, мамлакат учун иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа муаммоларни юзага келтирмаса ва уни заифлаштирмаса, давлат тизимини бузмаса, унинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини йўқолишига олиб келмаса, мамлакатни рақобатбардошлигига путур етказмаса ва бошқа салбий оқибатларга олиб келмаса.

Ушбу эҳтиёткорлик чоралари жаҳон референдумида жамиятнинг бунёдкорлик формати қабул қилинишидан олдин, бундай мамлакат бошқа мамлакатлар билан инсофсиз, тажовузкор, жангари сиёсатга асосланган истеъмолчилик форматида ўзаро алоқада бўлишда давом этиши ва ҳатто Бунёдкор жамиятнинг энг муҳим Асосининг амалга оширилишини ҳақиқатан ҳам таъминлай олмаслиги билан боғлиқ — инсон ҳаётининг қадри. Ҳар қандай ўзгаришларни амалга оширишда сиёсатчилар биринчи навбатда ўз мамлакатлари ва фуқароларининг фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилишлари керак.

Ўз навбатида Бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватлайдиган одамлар ўз мамлакатининг амалдаги қонунларига риоя қилишлари ва сиёсатчилардан маълум бир мамлакатда Бунёдкор жамиятнинг афзалликларини жорий этишни талаб қилмасликлари керак, агар улар одамлар ва умуман мамлакат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлса. Бунёдкор жамиятнинг барча асосларини ва афзалликларини тўлиқ ҳаётга тадбиқ этиш, бутун дунё бўйлаб референдумда уни қуриш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейингина мумкин бўлади.

Ҳар бир инсон Бунёдкор жамиятда яна қандай имтиёзлар, афзалликлар ва истиқболларга эга бўлади?

Бунёдкор жамият ҳақидаги батафсил маълумотни дунёнинг 150 тилига таржима қилинган халқаро онлайн-форумлардан билиб олишингиз мумкин:
Глобал инқироз. Бизнинг нажотимиз бирлашишда | Халқаро онлайн-форум 12.11.2022
Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор | Халқаро онлайн-форум 22.04.2023
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!