Ер билан нималар бўляпти? Офатларнинг зўрайиши ва ер қаъридан келаётган таҳдид

25 июл 2025

Сайёрамиз билан нималар бўляпти? Биз тобора кўпроқ экстремал об-ҳаво ҳодисаларига гувоҳ бўляпмиз: жала, дўл, жазирама, тошқинлар, ёнғинлар. Фақатгина сўнгги бир ҳафта ичида Францияда торнадо, Италияда катталиги 10 сантиметрга етадиган дўл, Португалияда +46,6 °C ҳарорат, Атакама чўлида қор Хитойда ҳалокатли тошқинлар, Сибирда ер ўпирилиши ва ғайриоддий зилзила, Покистонда эса фожиали тошқинлар қайд этилди.

Бироқ энг муҳими — Ер қаърида яширинган таҳдид. Сибирдаги магматик плюм уйғонишнинг хавотирли аломатларини намоён қиляпди. Айнан мана шу плюм 250 миллион йил олдин сайёрамиздаги оммавий қирғинга сабаб бўлган. Бугунги кунда аломатлар жуда ўхшаш: ҳароратнинг аномал кўтарилиши, сейсмик фаолликнинг ортиши, тупроқнинг ўпирилиши, ер қаърининг чуқур дегазацияси ва ҳаказо.

💥 Агар отилиш содир бўлса, деярли бутун сайёрамиз яшаш учун яроқсиз бўлиб қолади.

Оммавий ахборот воситалари жим, ҳокимият жим. Лекин биз жим қараб тура олмаймиз.

🧠 Ушбу видеода:

— Европа ёняпди: жазирама, ёнғинлар, эвакуация

— Франция: кучли «деречо» бўрони, бир кечада 2 500 та қутқарув операцияси

— Покистон: сел сайёҳларни оқизиб кетди

— Хитой: 4 кун ичида кетма-кет 2 та тошқин, 150 минг киши зарар кўрди

— Россия: Норильскда ер ўпирилиши, Ёқутистонда ғайриоддий М5,1 зилзила

️⚠️Хулоса битта: фалокатлар зўрайиб боряпди ва улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Агар ҳеч нарса қилинмаса, бу қайтариб бўлмайдиган нуқтага олиб келади. Бу ҳақида жим туриб бўлмайди.

Ҳақиқий ечим бор - режали дегазация. Ер қаъридан газлар ва лаванинг назорат остида чиқарилиши нафақат плюмнинг отилиш хавфини бартараф этади, балки Ернинг магматик тизимидаги ички босимни ҳам пасайтиради. Бу Туркия, Мьянма ва бошқа мамлакатларда минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзилаларнинг олдини олиш, сайёрамиз иқлимини барқарорлаштириш имконини беради.

Фақатгина саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш орқали биз Ердаги ҳаётни сақлаб қолишимиз мумкин. Кеч бўлмасидан олдин бошқаларга бу маълумотни етказинг.

00:00 — Кириш. Ғайриоддий фалокатлар ҳафтаси

00:35 — Франция: деречо бўрони, вайронагарчиликлар, қурбонлар

02:07 — Италия: 10 сантиметрли дўл, ўн минглаб чақмоқлар

02:43 — Испания, Португалия: +46 °C, жазирама

03:23 — Австрия, Словения, Босния ва Герцеговина: ҳарорат рекордлари

03:55 — Германия: Рейн дарёсида сув сатҳининг пасайиши

04:55 — Греция ва Туркия: ёнғинлар, эвакуация

06:39 — Покистон: Сват дарёсидаги фожиа

07:45 — Чили: Атакама саҳросида қор

08:39 — Хитой: кетма-кет иккита тошқин, 150 000 киши жабр кўрди

09:53 — Россия: Якутияда М5,1 зилзила, Норильскда ер чўкиши

11:48 — Хулоса: оммавий ахборот воситалари нимани яширяпди ва нимага ҳозироқ ҳаракат қилиш керак
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]