«Бунёдкор Жамият» — бу бутун инсоният лойиҳаси бўлиб, у энг қисқа вақт ичида бизнинг цивилизациямизни эволюцион тараққиётнинг янги босқичига олиб чиқиш имконини беради.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади
БУТУН ДУНЁ МИҚЁСИДА БУНЁДКОР ЖАМИЯТ ҚУРИШ. Бундай жамиятда Инсон ҳаёти энг юксак қадрият.
Лойиҳанинг вазифалари:
- Ер сайёрасида тинч йўл билан бунёдкор жамият яратиш учун шароит яратиш.
- Бутун дунё бўйлаб одамлар фикрини билиш: улар шундай жамиятда яшашни исташадими ва уни қандай кўришади.
- Инсон ҳаётининг барча соҳаларини ўзида мужассам қилган бунёдкор жамият моделини ва концепциясини дунё бўйлаб очиқ муҳокама қилиш учун платформа тақдим этиш.
- Ижтимоий мавқеидан, динидан, миллатидан қатъий назар бутун инсониятни бирлаштира оладиган янги йўлларни топиб, ҳар бир инсон жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун шароит яратиб бериш.

Бунёдкор жамиятни барпо этиш ҳақида батафсил маълумотни «БУНЁДКОР ЖАМИЯТ ҚУРИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ» мақоласида ўқиш мумкин
Ўқиш