Тарих билмаган фалокатлар! Бир ҳафталик хроника

17 июн 2025

Юз йилдан бери кузатилмаган ёмғирлар. Тарихда бўлмаган ҳароратлар. Шаҳарларни вайрон қилаётган торнадолар. Ҳар бир кун — янги табиий офат зарбаси. Аргентина, Италия, Россия, АҚШ, Франция...

Бу табиий офатларнинг бир ҳафталик хроникаси, 2025 йилнинг 14 майидан 20 майича. Аслида эса — бу келажак хроникаси.

Лекин нимага инсоният тўқнашаётган глобал муаммони шунчалар қайсарлик билан кўрмасликка ҳаракат қиляпди? Бугун сиз бу саволга жавоб оласиз.

Эҳтимол, иқлим офатлари ҳақидаги навбатдаги видеони кўрганингиздан сўнг ўзингизга: «Нимага инсоният яқинлашиб келаётган таҳдидни кўришни истамаяпди? Ахир зудлик билан нимадир қилиш керак-ку» деган савол туғилиши мумкин.

Агар сиз айнан шу нарсаларни ҳис қилсангиз, демак виждон ва ҳақиқат сиз учун қуруқ гап эмас. Бу сўзлар сиз учун чуқур маънога эга.

Лекин орадан икки кун ўтмасидан, сиз муаммони бу қадар жиддий қабул қилмаслигингизга аҳамият бердингизми? Бугун тушунарли, жуда муҳим ва шошилинч ҳаракатларни талаб қиладиган муаммо, бир оз вақтдан сўнг узоқлашиб, ўз долзарблигини йўқотади – бизнинг онгимиз бошқа нарсага чалғийди.

Нимага бундай бўлишини биласизми? Чунки бизнинг психикамиз айнан мана шундай ишлайди: биз қўрқинчли маълумотга дуч келганимизда ва бу, бизнинг фикримизда, биз шахсан ҳеч қанақасига ҳал қила олмайдиган муаммога тааллуқли бўлса — бизнинг онгимиз ўзини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. У хавотирли маълумотни четга суриб: «Кейинроқ. Ҳозир эмас. Бу менга таалуқли эмас» деб пичирлайди. Ва биз бунга рози бўламиз.

Бу психологик фалажликнинг асосида қўрқув ётади. Биз ўзгаришлардан, оқибатлардан, ҳамда ўзимиз ва яқинларимиз тақдири учун масъулиятни ўз зиммамизга олишдан қўрқамиз. Айнан мана шу қўрқув бизни иштирокчидан кузатувчига айлантиради.

Бироқ, фалокат юз берганида, ҳар бир одамда «Нимага? Нимага бу нарса айнан мен билан содир бўлди?» деган савол янграйди.

Жавоб оддий: чунки ҳақиқатни эшитиш ёки ундан ўзини олиш керак бўлганда, сен ўзингни четга олгансан. Ҳаракат қилиш имконияти бор пайтда, сен қўрқиб, чекингансан ва ҳақиқатни бошқаларга етказмагансан.

Муаммо ечимларнинг йўқлигида эмас. Иқлим муаммосини ҳал қилиш учун билимлар ҳам ва технологиялар ҳам бор!

Лекин бу муаммони ҳал қилиш учун барча одамларнинг иштироки зарур. Бу ҳар биримизнинг шахсий масъулиятимиз. Бошқа ҳеч ким йўқ.

Агар биз ўзимиз ҳаракат қилишни бошламасак, бизнинг ўрнимизга буни ҳеч ким қилмайди.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]