Янги таҳдидлар: одатдаги сценарийлар энди ўз кучини йўқотмоқда

22 июл 2025

2025 йил сайёрамизда табиий офатлар зўрайишни давом этяпди. Ҳар ҳафта янги далилларни келтириляпди: бўронлар, торнадолар, кучли ёмғирлар, жазирама иссиқлар, кўчкилар, қурғоқчиликлар борган сари истисно эмас, балки одатий ҳолга айланиб боряпди. Биз иқлим хаоси даврига кириб келдик ва жорий йилнинг 18 - 24 июнь кунлари содир бўлган воқеалар буни тасдиқлаяпди.

🌪 Хитой — кўчки G76 трассасидаги кўприкни вайрон қилди. Юк машинаси жарлик устида осилиб қолди.

🌬 Қозоғистон — 43 м/с тезликдаги бўрон кранларни ва бекатларни қулатди, бир аёл ҳалок бўлди.

🌊 Мексика — "Эрик" номли 3-тоифали тропик тўфон уйларни вайрон қилди, одамларнинг ҳаётига зомин бўлди.

☔ Непал — муссон ёмғирлари туфайли юзага келган кучли оқимлар автобусларни оқизиб кетди. Одамлар экскаваторлар ёрдамида қутқарилди.

🌧 Ҳиндистон — жала, қулаб тушган кўприклар, вайрон бўлган ибодатхоналар, ўнлаб ҳалок бўлган одамлар

🔥 Россия — Сибирь ва Байкалорти ҳудудларида рекорд +39,8°C жазирама қайд этилган бир вақтда, мамлакатнинг марказий қисмида совуқ тушди.

🌊 Бразилия — Рио-Гранди-ду-Сул штатида кенг кўламли тошқинлар: кўприклар вайрон бўлди, шаҳарлар ташқи дунёдан узилиб қолди.

🌪 АҚШ — EF-3 тоифасига мансуб торнадо, +38°C жазирама, вайронагарчиликлар ва қурбонлар.

⚠️ Иқлим билан нималар бўляпти? Нима учун одатий об-ҳаво сценарийлари энди ишламаяпти? Бугун оддий ёмғир тошқинга, шабода эса тўсатдан ҳалокатли бўронга айланяпди. Одамлар энди ишламаётган аввалги тажрибаларига таянишгани боис гангиб қолишяпти.

✅ Ушбу дастурда:

— бир ҳафта давомида сайёрада содир бўлган катаклизмлар мониторинги;

— реал вайронагарчиликлар, қурбонлар ва оқибатлар;

— табиий офат пайтида нима қилиш кераклигига оид маслаҳатлар;

— нима учун олдиндан тайёргарлик кўриш ваҳима эмас, балки оқилона ёндашув.

💡 Биз қўрқитмаяпмиз — биз ҳақиқатни кўрсатяпмиз. Агар бир тайёр бўлсак ва нима қилиш кераклигини билсак – биз тўғри йўл тутамиз. Ўз ҳаётингиз ўз қўлингизда эканини тушунишингиз жуда муҳим. Шунинг учун озгина вақт ажратиб, эвакуация йўлларини ўрганиб чиқиш ва шошилинч рюкзагини тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳақиқатдан ҳам муҳим. Ахир ҳаёт — бу энг бебаҳо неъмат.
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!