«Бунёдкор жамият» лойиҳаси долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, ҳамда экспертлар ва жамоатчилик томонидан ечим топиш мақсадида дунёнинг 180 та мамлакатидан келган кўнгиллилар томонидан ташкил этилган халқаро форумларнинг ва конференцияларнинг ўзига хос форматини тақдим этади.
Тадбирлар 100 дан зиёд тилларга синхрон таржима қилинади ва бутун дунё бўйлаб минглаб медиа-платформаларда эфирга узатилади. Бу халқаро ҳамжамиятга иқлим инқирози ҳақидаги ҳақиқатни, уни ҳал қилиш йўлларини, бизнинг «олтин орзуимизни», ҳамда барча одамлар учун баркамол келажакни барпо этишга бўлган интилишимизни етказиш имконини беради.