Мьянмадаги Ҳолат! 7,7 Магнитудали Вайронали Зилзила: даҳшатли кадрлар!

16 апрел 2025

28 март куни Мьянмада содир бўлган кучли зилзила ўз ортидан тартибсизликларни, вайронагарчиликларни ва қурбонларни қолдирди.

Америка Қўшма Штатларининг Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзиланинг кучи 7,7 магнитудани ташкил этди. Баъзи сейсмологик хизматлар эса зилзиланинг магнитудасини 7,9 баллга баҳолашди.

Зилзила эпицентри 1,2 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Мандалай шаҳридан 11 миль узоқда эди. Зилзиладан 12 дақиқа ўтгач, 6,7 магнитудали кучли афтершок ва яна бир нечта силкинишлар содир бўлди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, улар тахминан бир дақиқа давом этган зилзиладан сўнг, кўчага югуриб чиқишди. Улар бошқа одамлар ҳам ўз уйларидан югуриб чиқаётганини кўришди. Бундай кучли ҳодиса жуда тўсатдан содир бўлди.

Зилзила инфратузилма объектларига жуда катта зарар етказди, кўплаб биноларни ва автомобиль йўлларини шикастлади, Иравади дарёси устидаги кўприкнинг қулаб тушишига олиб келди.

Электр таъминоти буткул ўчирилди, телефон линиялари ишдан чиқди.

Мьянма пойтахти Нейпьидода жойлашган бир нечта йирик касалхоналар зилзила натижасида жиддий зарар кўрди. Тиббиёт ходимлари ярадорларга очиқ ҳавода ёрдам кўрсатишга мажбур бўлишди.

Расмий маълумотларга кўра, 31 март ҳолатига кўра, ҳалок бўлганлар сони 2 056 кишини ташкил этди, 3 900 дан кўп одам жароҳатланди. Қулаган бинолар туфайли одамлар бир зумда тузоққа тушиб қолишди.

Жабр кўрган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этяпди.

Бу Мьянмада 1912 йилдан буён содир бўлган энг кучли зилзила бўлганини айтиб ўтиш лозим.

Ер силкинишлари Таиландда ҳам сезилди.

Зилзила эпицентридан юзлаб миль узоқдаги Бангкокда қурилаётган осмонўпар бино қулаб тушди ва камида етти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Воқеа гувоҳлари интернетга қўйган видеоларда, одамлар кўп қаватли уйлардан ва офислардан югуриб чиқаётгани, чайқалаётган уйларнинг томларидаги бассейнлардан сув оқиб тушаётгани кўриш мумкин.

Зилзила эпицентри Хитой чегарасидан тахминан 294 километр узоқда жойлашгани боис, силкинишлар Юньнань, Гуйчжоу, Гуанси ва бошқа жойларда ҳам сезилди.

Юньнань провинциясининг чегарасида жойлашган шаҳарда уйлар вайрон бўлди, икки киши жароҳатланди. Цзинчэн касалхонасидаги туғруқ марказининг видео камераларида, ҳамширалар силкинишлар пайтида янги туғилган чақалоқларни қутқаришга харакат қилганини кўриш мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, зилзилаларнинг сони ва магнитудаси, ҳамда, бошқа табиий офатлар АЛЛАТРА халқаро олимлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган математик моделга мутлақо мувофиқ тарзда ошиб боряпди.

Батафсил маълумот «Ердаги иқлим офатларининг прогрессияси ва уларнинг ҳалокатли оқибатлари» номли ҳисоботда тақдим этилган.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!