Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик

30 ноябр 2025

Голливуд фильмлари экранларидан Бразилиянинг Риу-Бониту-ду-Игуасу шаҳри кўчаларига тушган ҳалокатли EF-4 торнадо Бразилиянинг замонавий тарихидаги энг кучли торнадога айланди. Тезлиги 300 км/соатга етадиган шамол бутун мавзеларни харобаларга айлантирди. У мингга яқин аҳолини бошпанасиз қолдирди ва 6 кишининг ҳаётига зомин бўлди. «Шамол яшаш иродасидан ташқари ҳаммасини учириб кетди,» — деди кўнгиллилар билан бирга вайроналарни тозалаётган маҳаллий аҳоли.

Аммо Бразилиядаги фожиа — кундан-кунга зўрайиб бораётган глобал иқлим инқирозининг фақат бир эпизоди холос:

– «Узуклар ҳукмдори» трилогияси суратга олинган Тонгариро миллий боғидаги ёнғин 2800 гектар ноёб табиатни йўқ қилди, Янги Зеландия;

– Арктика совуғи АҚШга ҳужум қилди: Флоридани -3°C совуқ қамраб олди, Майамидаги дарахтлардан музлаб қолган игуаналар ерга қулай бошлади;

– Канадани ярим асрдан кўп вақтдан бери кузатилмаган ноёб эрта қор бўрони қамраб олди;

– Япониянинг Санрику минтақаси бир суткадан сал кўпроқ вақт ичида 37 та зилзилалар сериясини бошдан кечирди, улардан учтаси 6,0 магнитудадан юқори бўлди;

– Филиппинга кетма-кет иккита кучли тўфон зарба берди: «Калмаэги» тўфони 232 кишининг ҳаётига зомин бўлди, «Фунг-Вонг» тўфони эса яна 25 кишининг ўлимига сабаб бўлди;

– Эрон тарихий қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда: Теҳрон сув омборларида 10 % дан кам сув қолди;

– Хитойнинг Сичуан провинциясида яқинда қурилган Хунци номли «булутлардаги кўприк» қисман қулаб тушди.

Бу ҳодисаларнинг барчаси тасодиф эмас, балки глобал иқлим ўзгаришлари занжирининг ҳалқалари. Биз эстремал об-ҳаво ҳодисалари, сейсмик фаоллик ва табиий офатлар одатий ҳолга айланиб бораётганини, замонавий технологиялар эса хавфсизликни кафолатлай олмаётганини кўряпмиз.

Бироқ, умид бахш этадиган янгилик ҳам бор — ҳозирнинг ўзида ALLATRA Глобал тадқиқот маркази фаолият юритмоқда. Бу халқаро илмий платформа бўлиб, унда олимлар сиёсатсиз ва ҳомийларсиз иқлим инқирозини бартараф этиш учун ҳақиқий ечимларни изламоқдалар. Барча маълумотлар очиқ. Бу чиқиш йўлини топиш имконияти.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]