ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?

27 декабр 2025

Сайёрамиз бизга тобора хавотирли бўлиб бораётган сигналларни юборяпти. Дарёлардаги сув сатҳи тарихий юқори кўрсаткичлардан ҳам ошиб кетяпти. Ер кучли силкинишлардан ларзага келяпти. Осмонда эса илгари мутлақо имконсиз деб ҳисобланган ҳодисалар содир бўляпти. Бу алоҳида воқеалар эмас. Бу биз бошқа эътиборсиз қолдира олмайдиган огоҳлантириш тизими.

Вьетнамда Кам Ли дарёсидаги сув сатҳи 2019 йилдаги рекорд даражадан ҳам ошиб кетди. Бир неча соат ичида 6200 дан зиёд уй сув остида қолди. Одамлар лойқа сувларни кечиб ўтиб, болаларини ва энг зарур нарсаларини қутқаришга уриндилар.

Японияда 7,6 магнитудали зилзила цунами ва вайронагарчиликларни келтириб чиқарди. Хатинохе портида ёрилган ер остидан қум ва сув фонтан бўлиб отилиб чиқди. Зилзила пайтида ёнғиндан ҳимоя қилиш тизими ишлаб кетиши туфайли касалхонанинг учта қаватини сув босди.

Камчаткада тезлиги секундига 46 метрга етадиган циклон уйларнинг томларини учириб кетди. 9 декабрь куни эса Петропавловск-Камчатский аҳолиси яна бир аномал ҳодиса – қорли момақалдироқни кузатди. Саудия Арабистонида эса бўрон атиги беш соат ичида Жиддага 135 миллиметр ёмғир ёғдирди. Бу декабрь ойининг ўртача ойлик кўрсаткичидан 11 маротабадан ҳам кўп. Туркиянинг Алания ҳудудида ҳам қисқа вақт ичида бир ойлик ёғин меъёри – 150 мм ёмғир ёғди.

Ҳар бир рақам ортида кимнингдир ҳаёти туради. Ҳар бир факт ортида эса кимдир яқинидан айрилди. Олимлар ушбу фалокатлар ва пластик билан ифлосланиш ўртасида хавотирли алоқани аниқладилар. Пластикнинг микро- ва нанозаррачалари аллақачон атмосфера ва океанларда бўлиб, улар намлик конденсацияси механизмларини ўзгартиряпти. Бу эса булутларнинг шаклланиш жараёнида кескин ўзгаришларни келтириб чиқариб, экстремал ҳодисалар учун шароит яратяпти.

Биз хоҳлаганимизча тадқиқот ўтказишимиз мумкин, илмий ҳамжамият ҳам қўлидан келган ҳам ишни қиляпти. Аммо кенг жамоатчилик бу огоҳлантириш сигналини эшитмагунча, ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат биргаликда ҳаракат қилсаккина, биз бу синовдан ўта оламиз ва дунёдаги энг қимматли нарсани - ҳаётни асраб қоламиз.

Ҳаракат қилиш вақти — ҳозир. Эртага эмас. Келаси йил ҳам эмас. Ҳар биримиз бу муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин. Эртанги кунимиз бўлиш-бўлмаслиги бугунги танловимизга боғлиқ.

00:00 — Кириш: бизнинг дунёни ўзгартираётган аномалиялар

00:23 — Вьетнам: Ламдонг вилоятида рекорд даражадаги тошқинлар

02:00 — Туркия: Анталияда жала ва Шарқий Анатолияда қор бўронлари

03:22 — Россия: Камчаткада циклон ва Петропавловскда қорли момақалдироқ

04:57 — Канада: Хаббард музлиги остида М7,0 зилзила

05:58 — Япония: М7,6 ҳалокатли зилзила ва цунами

08:16 — Италия: мамлакат жанубида тошқинлар

09:24 — Ироқ: Чамчамаль туманида жуда кучли бўрон

10:28 — Саудия Арабистони: Жидда ва Мадинада рекорд даражадаги ёғингарчилик

11:40 — Илмий таҳлил: қандай қилиб микропластик иқлим офатларини кучайтиряпди

13:51 — Хулоса: нима учун қарорни эртага қолдириб бўлмайди

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!