Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар

21 декабр 2025

Ҳар куни одамлар сув босган уйларида уйғонишди. Шри-Ланка президенти буни «мамлакат тарихидаги энг жиддий фалокат» деб атади. 465 киши ҳалок бўлди, аҳолининг учдан бир қисми светсиз ва сувсиз қолди. Табиат қонунларига кўра, циклонлар пайдо бўлмаслиги керак бўлган Индонезиянинг Суматра оролида эса «Сеньяр» номли ҳалокатли тропик циклон туфайли 3 миллион киши бошпанасиз қолди, 700 дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Бу алоҳида фожиали ҳодисалар эмас. Бу бир-бирига боғлиқ бўлган умумий жараён — сайёрамиз бизнинг кўз ўнгимизда ўзгаряпти. Европа, Жазоир ва Таити оролидаги одамлар илгари бу ерларда ҳеч қачон кузатилмаган ҳодисаларга дуч келишяпди.

26 ноябрь куни Грецияга ташланган «Адель» бўрони вақтида Фессалия минтақасидаги «Уч дарё» номли кўприк оқимнинг гидродинамик босимига бардош бера олмай, бутунлай вайрон бўлди. Эпир минтақасининг Агнанда қишлоғида кўчкилар тупроқ массаларининг қулашига олиб келди ва бир нечта турар-жой бинолари том маънода жар ёқасида осилиб қолди. Метеорологик маълумотларга кўра, тўрт кун ичида бўрон бир йиллик ёғингарчилик меъёри 1500 мм бўлган ҳудудга 200 мм дан кўп ёғинлар олиб келди, ноябрь ойида эса 1000 мм ёмғир ёғди.

АҚШда 29 ноябрь куни қишки бўрон туфайли Айова штатидаги Де-Мойн аэропортида Delta Air Lines самолёти музлаб қолган учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди. Перуда эса 1 декабрь куни Укаяли минтақасидаги Ипариа портида дарё қирғоғининг емирилиши оқибатида содир бўлган кўчки фожиали оқибатларга олиб келди. Мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларига кўра 13 киши ҳалок бўлган, шу жумладан тўрт нафар болалар ва 57 киши бедарак йўқолган.

Энг даҳшатлиси томони шундаки, одамлар бундай воқеаларга ҳайрон бўлмай қўйишди. Улар учун бу энди «одатий ҳолга» айланиб қолди. Бироқ, Таитида уч ёшли қизалоқнинг кўчки оқибатида ҳалок бўлиши ёки Шри-Ланкада сув босган қариялар уйида 11 нафар кексаларнинг ҳаётдан кўз юмиши мутлақо одатий ҳолат эмас. Бу энди биз эътиборсиз қолдира олмайдиган огоҳлантириш белгилари.

00:00 — Кириш: сайёрамиз бизнинг кўз ўнгимизда ўзгаряпти

01:45 — Индонезия: Суматра оролидаги «Сеньяр» тропик циклони

05:30 — Греция: «Адель» бўрони ва «Уч дарё» кўпригининг вайрон бўлиши

08:15 — Сербия: Крагуевацеда таянч деворининг қулаши

10:40 — АҚШ: қишки бўрон ва транспорт тизимининг коллапси

13:25 — Жазоир: шимолий провинцияларда аномал қор

15:50 — Таити ороли: Афаахити қишлоғидаги кўчки

18:35 — Шри-Ланка: «Дитва» циклони - мамлакат тарихидаги энг жиддий фалокат

22:10 — Перу: Ипариа портидаги кўчки ва болаларнинг ҳалок бўлиши

25:05 — Хулоса: нимага кўчкилар инсоният учун жиддий таҳдидга айланди

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!