КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?

10 январ 2026

Атмосфера дарёлари Калифорнияни қамраб олди, Йеллоустонда янги гидротермал портлаш юз берди, Саудия Арабистонида қор ёғди, Бирлашган Араб Амирликларида эса икки кун ичида бир йиллик меъёрдан кўп ёмғир ёғди. Бу фильмдан олинган апокалиптик сценарий эмас, балки 2025 йил декабрь ойининг ҳақиқати. Иқлим фалокатлари, атмосферадаги нанопластик ва инсоният идрокининг хавотирли пасайиши энди бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.

Калифорнияда «Ананас экспресси» деб аталадиган об-ҳаво ҳодисаси рекорд даражада ёмғирларни олиб келиб, кўчаларни шиддатли дарёларга айлантирди. Сув тузоғига тушиб қолган автомобиль ҳайдовчиси қутқарувчиларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, бир неча дақиқа ичида ҳалок бўлди. Ўт ўчирувчилар эса қўлида чақалоғи бор оилани сув қуршаб олган уйдан олиб чиқиш учун ўз жонларини хавф остига қўйишди.

Йеллоустон миллий боғида гидротермал портлаш содир бўлди: лой ва тош устунлари бир неча ўн метр баландликка кўтарилди. Бу сўнгги ойларда содир бўлган биринчи ҳодиса эмас. Июль ойидаги отилишдан сўнг Biscuit Basin ҳудуди сайёҳлар учун ёпилди, у ерга кузатув камералари ва сейсмик станциялар ўрнатилди, бироқ табиий жараёнлар кундан-кунга тезлашиб боряпти.

Италиянинг Эльба оролида бир йил ичида тўртинчи маротаба кучли бўрон содир бўлди. Маҳаллий аҳоли бу ҳодисаларни «такрорланувчи дахшат» деб атаяпди. Бир неча соат ичида ўртача ойлик меъёрдан кўп бўлган 65 мм ёмғир ёғди. Порто-Адзурродаги болалар боғчасидан болалар эвакуация қилинди, баъзи қишлоқлар эса ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолди.

Саудия Арабистонида ақлга сиғмайдиган ҳолат кузатилди: саҳрода қор ёғди. Джабаль эль-Лоуз тоғларида ҳаво ҳарорати -4°C гача тушди. Бундай ҳолат деярли ўттиз йил ичида биринчи маротаба қайд этилди. Шу вақтнинг ўзида, шарқий ҳудудларда шаҳар кўчалари ва автомобиллар сув остида қолди. Одамлар ижтимоий тармоқларда қор билан қопланган чўл манзараларини тарқатишди, лекин бу гўзал кадр эмас, балки сайёранинг жиддий огоҳлантирувчи сигнали эканини кўпчилиги англаб етмади.

Эроннинг жанубий вилоятларида ҳам рекорд даражада ёмғирлар ёғди. Киш оролида бир кунда 140 мм ёғин ёғди — бу деярли бир йиллик меъёрдан ҳам кўп. Уч кун ичида умумий ёғин 200 ммдан ошиб кетди. Бандар-Хомейнида 187 мм ёмғир қайд этилди. Бордхун ва Баган туманларида тахминан 1 000 гектар майдондаги помидор ҳосилининг 60 % - 100 % нобуд бўлди.

Бирлашган Араб Амирликларига келиб урган бўрон шунчалар кучли бўлганидан, икки кун ичида бутун бир йиллик ёғин миқдоридан кўп ёғин ёғди. Рас-эль-Хаймеда йиллик ўртача меъёр 100 мм бўлишига қарамай, 123 мм ёмғир қайд этилди. Кўчкилар оқибатида 300 га яқин одамлар, шу жумладан болали оилалар ҳам, тоғли ҳудудларда қамалиб қолди. Улар кейинги кўчки нималарга олиб келиши мумкинлигини билмаган ҳолда тунни ўша ерда ўтказишга мажбур бўлишди.

Илмий тадқиқотлар микро- ва нанопластик бугун иқлим жараёнларига ҳам фаол аралашиб, сайёрамизнинг сув айланиши циклини ва энергия мувозанатини издан чиқараётганини кўрсатяпди. Аммо энг ташвишли томони — нанопластикнинг инсон миясига кўрсатаётган таъсири. Пластик заррачалари гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, мияда тўпланади ва сукункали стресс ҳолатини юзага келтиради. Бундай вазиятда мия энг кўп энергия талаб қиладиган функцияларни — таҳлил қилиш, режалаштириш ва танқидий фикрлашни — блоклайди. Оқибатда, инсон импульсив тарзда ҳаракат қила бошлайди, ҳақиқий хавфларни тўлиқ англай олмайди ва уларга нотўғри муносабат билдиради.

Иқлим шиддат билан ўзгаряпти, лекин бизнинг хавфни англаш қобилиятимиз миямиздаги пластик заррачалари таъсирида секинлашиб боряпди. Энг ачинарлиси — пластик билан ифлосланиш муаммосини ҳал қилиш учун хотира, диққатни жамлаш ва ижодий фикрлаш каби миянинг энг кўп энергия талаб қиладиган қобилиятлари керак. Аммо пластик таъсири остида мия биринчи навбатда айнан мана шу қобилиятларини ўчира бошлайди.

Биз тобора критик нуқтага яқинлашяпмиз. Агар ҳеч нарса қилмасак, хавф кўз ўнгимизда турганига қарай, уни англай олмайдиган ҳолатга тушиб қолишимиз мумкин. Бундай дунёда эса муаммоларни ҳал қилишга қодир бўлган ақл-идрок бошқа ишламай қўяди. Ҳаракат қилишимиз учун қолган вақт ҳам кундан-кунга камайиб боряпти.

Бизнинг хулосаларимиз «АЛЛАТРА» халқаро илмий гуруҳининг кўп йиллик тадқиқотларига ва academia.edu ва earthsavesciencecollaborative.com сайтларида жойлаштирилган ҳисоботларда келтирилган маълумотларга асосланади.

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]