Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?

22 октябр 2025

Бу ҳафта табиат сайёрамизнинг турли нуқталарига зарба берди:

— Ҳалокатли «Эми» бўрони Европанинг шимолига ҳужум қилиши оқибатида Ирландияда 200 000 киши светсиз қолди, Амстердамда эса 150 та рейс бекор қилинди.

— «Матмо» тайфуни уч кун ичида Хитой шаҳарларига 453 миллиметр ёмғир ёғдирди ва кўчаларни ҳақиқий денгизга айлантирди.

— Камчаткада 100 йилдан бери ухлаб ётган Кроноцкий вулқонининг сирли отилиши содир бўлди.

— Болгарияда, Қора денгиз соҳилининг жанубий қисмида бир суткада 410 мм ёмғир ёғиши кучли ва кутилмаган тошқинга сабаб бўлди.

Биз экстремал ёмғирлар фақатгина об-ҳаво исишининг оқибати деб ўйлашга ўрганиб қолганмиз: илиқ ҳаво ўзида кўпроқ намликни сақлайди. Бу тўғри. Бироқ, расмий ҳисоботларда тилга олинмайдиган ва фалокатларни бир неча баробар кучайтирадиган яширин омил ҳам бор. Тасаввур қилинг: триллионлаб микропластик заррачалари кўзга кўринмас чангга ўхшаб, атмосферада муаллақ сузиб юради. Аммо бу оддий чиқинди эмас — бу электростатик зарядни тўплайдиган мини-конденсаторлар.

Ушбу пластик заррачалари об-ҳавога қандай таъсир қилади? Улар конденсация учун «супер самарали марказларга» айланади. Натижада булутлар одатдагидан пастроқ шаклланиб, намликни узоқроқ ушлаб туради. Ёмғир ёға бошлаганида эса, у худди деворга ўхшаб қуяди. Яқинда содир бўлган фалокатларни эсланг: Хитойда уч кунда 453 мм, Болгарияда бир суткада 410 мм ёғингарчилик ёғди. Бу «кучли ёмғир» эмас — бу нанозаррачалар таъсирида «кучайтирилган» экстремал жала.

«АЛЛАТРА» халқаро илмий ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган математик моделга кўра, биз алоҳида аномалияларни эмас, балки бутун сайёра миқёсидаги содир бўлаётган тизимли инқирозни кузатяпмиз. Тадқиқотларга кўра, нанопластик нафақат ифлослантирувчи модда, балки атмосфера физикасини ўзгартирадиган иқлим жараёнларининг фаол иштирокчиси экан. 20 йил аввал «АЛЛАТРА» олимлари гуруҳи нанопластикни ўрганишни бошлаган ва биринчи бўлиб унинг хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

Бугунги кунда микро- ва нанопластикнинг инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳитга кўрсатаётган таъсири етарлича ўрганилмаган бўлиб, кўплаб мутахассислар уни ўз ҳисоб-китобларида муҳим омил сифатида инобатга олмайди. Аксарият мутахассислар бу заррачаларнинг умумсайёравий иқлим тизимига кўрсатаётган салбий таъсири ҳақида ҳатто хабардор ҳам эмаслар.

Муаммони битта илмий гуруҳ ёрдамида ҳал қилиб бўлмайди. Бизга микропластикни ўрганиш учун глобал тадқиқотлар, халқаро ҳамкорлик ва ижтимоий талаб керак.

Сизнинг овозингиз муҳим. Ҳар бир инсон муаммонинг долзарблигини тушуниб, бу ҳақида маълумот тарқатишга киришса, уни тезроқ ҳал қилиш мумкин бўлади. Биз четда жим турган бир вақтда — сайёрамиз зарарли моддаларни тўплашни давом этяпди. Кейинги «оддий ёмғир» эса ҳеч ким кутмаган фалокатга айланиши мумкин.

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессия ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!