ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар

14 декабр 2025

Сайёрамиз бизни ёмон об-ҳаво ҳақида огоҳлантирмай қўйди. Энди у катаклизмлар тилида ҳаёқиряпди. Эфиопияда камида 12000 йилдан бери ухлаб ётган вулқон уйғонди. Индонезияда қизиган кул стратосферагача кўтарилди. Таиланднинг Хатъяй шаҳрида эса одамлар бир неча кун давомида ўз уйларининг томларида сув тобора кўтарилаётганини кузатиб ўтиришга мажбур бўлишди.

Бу антиутопик фильмдаги келажак эмас. Бу бизнинг бугунги кунимиз. Ҳар бир вайронагарчилик кадри ортида — кимнингдир бир лаҳзада узилган ҳаёти.

Таиландда 33 киши ҳалок бўлди. Вьетнамдаги тошқинлар яна 98 кишининг ҳааётига зомин бўлди. Шри-Ланкадаги кўчки туфайли 6 киши вайроналар остида қолиб кетди.

Индонезия қишлоқларида одамлар олтингугурт ҳидидан нафас олишлари қийинлашди. «Қизиган кул уйларимизни, мактабимизни, шифохонамизни вайрон қилди», — дея хабар беришди Супит Уранг аҳолиси.

Таиланднинг Хатъяй шаҳрида янги туғилган чақалоқлар билан бирга 600 нафар бемор ётган шифохона биносининг икки қаватини сув босди. Қутқарувчилар вертолётларда озиқ-овқат ва генераторларни етказиб беришди.

Австралияда апельсиндай келадиган дўл ёғди. Россияда ноябрда момақалдироқлар фаоллиги бўйича рекордлар ўрнатилди. Челябинскда музли ёмғир йўлларни музлоққа айлантириб, юзлаб одамлар жароҳат олишига сабаб бўлди.

Эфиопияда деярли 12 000 йил давомида ухлаган Хайли Губби вулқони 15 километр баландликка кул улоқтирди. Бу оддий рақамлар эмас. Бу сайёрамизнинг сигналлари, биз уларни эътиборсиз қолдира олмаймиз.

Ҳар бир фалокат — бу кимнингдир синган ҳаёти, бошқа ҳеч қачон дастурхон атрофида йиғилмайдиган оилалар. Табиий офат мамлакат, дин ёки сиёсий қарашларга қарамайди. У ҳаммага бир хилда зарба беради.

Биз бу сигналларга эшита оламизми? Ёки ўзимизни бу воқеаларнинг бизга даҳлм йўқдай тутишни давом эттираверамизми? Эртанги кунимизнинг бўлиш-бўлмаслиги бизнинг бугунги танловимизга боғлиқ.

00:00 — Кириш: сайёрамиз хавотирли белгиларни намоён қиляпти

00:25 — Индонезия: Семеру вулқонининг отилиши

03:00 — Вьетнам: мисли кўрилмаган тошқинлар ва уларнинг оқибатлари

04:50 — Россия: Челябинскда аномал музли ёмғир ва ноябрь ойидаги рекорд чақмоқлар

06:40 — Эфиопия: 12 000 йилдан сўнг Хайли Губби вулқони уйғонди

07:44 — Австралия: «Фина» тропик циклони ва улкан дўл

10:03 — Шри-Ланка: кўчки ва унинг қурбонлари

11:13 — Бангладеш: зилзила ва шаҳар инфратузилмасининг ожизлиги

12:40 — Таиланд: «ёмғир бомбаси» ва Хатъяй шаҳридаги фожиа

14:50 — Хулоса: дунё уйғониши учун яна қандай воқеалар содир бўлиши керак?

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]