Халқаро онлайн-конференция «Глобал инқироз. Бу ҳаммага тегишли» — бутун дунё бўйлаб кўнгиллилар AЛЛAТРA Халқаро ижтимоий ҳаракати платформасида ташкил этилган энг муҳим тадбирдир.
2021 йил 24 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да конференция жонли эфир орқали минглаб медиа-каналларда ва платформаларда 72 тилга синхрон таржима билан намойиш этилди.
Конференциянинг мақсади — ҳозирнинг ўзида ҳар кимга таъсир этаётган, шиддат билан ривожланиб бораётган глобал инқирознинг ташқи ва ички омилларини ҳар томонлама, атрофлича кўриб чиқишдир.