Афғонистондаги зилзила: Нимага дунё 2 200 кишининг тақдирига бефарқ?

24 сентябр 2025

31 август куни минглаб одамларнинг тақдири бир зумда ўзгариб кетди... Биз фожиага бошқаларнинг дардига қарагандай эмас, рақамларга қарагандай қарашга ўрганиб қолганмиз. Бу эса даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. 27 август – 2 сентябрь ҳафтасида сайёрамиз дунёни ларзага солиши керак бўлган воқеаларни бошдан кечирди, аммо бунинг ўрнига улар яна «навбатдаги хабарга» айланди.

Исландиянинг вулқон кратерлари устида бир вақтнинг ўзида учта торнадо айланаётганини тасаввур қилинг — бу ерда бундай ҳодиса 40 йилдан зиёд вақт давомида атиги уч маротаба қайд этилган. Ёки Сургутда – субарктик континентал иқлим зонасида жойлашган шаҳарда деярли ҳеч қачон қайд этилмаган сув қуюни пайдо бўлганини. Аммо энг даҳшатлиси бу аномалияларнинг ўзи эмас, балки бизнинг уларга бўлган муносабатимиз.

Олимлар буни иқлим амнезияси деб аташади: инсон мияси қайта-қайта содир бўлган фожиаларга аҳамият бермай қўяди. Нейробиолог доктор Мария Родригеснинг тушунтиришича, «биз қанчалар кўп фожиаларга гувоҳ бўлсак, уларга шунчалар кам эътибор беришни бошлаймиз. Бу ҳимоя механизми, аммо иқлим инқирози ҳолатида бу ўта хавфли».

Афғонистонда 6,0 магнитудали зилзила 2 200 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлган бўлса, Суданда эса бутун бир қишлоқни босиб қолган кўчки туфайли, мингдан кўп одам ҳалок бўлди. Лекин бутун дунё ҳамдардлик билдириб, ҳаракат қилишни ўрнига — жим. Нимага?

Чунки Гарвард жамоат саломатлиги мактаби олиб борган тадқиқотларга кўра, эмпатиянинг чегараси бор экан: қурбонлар сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетганида, бизнинг миямиз «бу менинг ишим эмас» режимига ўтар экан. Биз одамларни эмас, рақамларни кўрамиз. Айнан шу тарзда иқлим амнезияси шаклланади — биз тоғларни жойидан қўзғатиши керак бўлган ҳодисаларга бефарқ бўлиб қоламиз.

0:00 Кириш: Нимага биз минглаб одамларнинг дардини ҳис қилмай қўйдик?

0:34 Европа: «Эрин» бўрони — қандай қилиб тропик циклон Исландияга етиб борди

1:30 Корсика: Довул туфайли 45 даражага кўтарилган самолёт

1:52 Италия: Қуёш электр станциясини вайрон қилган торнадо

3:50 Исландия: ноёб ҳодиса — вулқон кратерлари устидаги учта торнадо

4:27 Россия: Субарктика иқлимига эга Сургут шаҳрида сув қуюни

5:00 Аргентина: «Санта-Роза» довули ва сув босган далалар

6:50 Афғонистон: зилзила туфайли ҳалок бўлган 2 200 киши — 14 ёшли қутқарувчининг ҳикояси

9:10 Судан: Бутун бир қишлоқни кўмиб қўйган кўчки (1 000 дан зиёд қурбонлар)

9:59 Иқлим амнезияси: нима учун биз фожиаларга бефарқ бўлиб боряпмиз

Бу видеони ҳалигача «бу воқеалар узоқларда содир бўляпти» деб ўйлаётганларга жўнатиб қўйинг. Билим ҳаётни сақлаб қолади — ҳақиқатни кадр ортида қолдирманг.

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессия ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари
3/14/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!