Иқлим офатларига қандай кўникяпмиз? Базавий линиянинг силжиш эффекти

6 сентябр 2025

Тасаввур қилинг, сиз дарёдаги сувнинг сатҳи шиддат билан кўтарилаётганини кузатяпсиз. Биринчи йил сиз сув сатҳи меъёрдан 5 метрга кўтарилганини қайд этдингиз ва бу ҳодиса сизни ҳайратда қолдиради. Иккинчи йил сув сатҳи 6 метрга, учинчи йили эса 7 метрга кўтарилади. Ҳар сафар сиз: «Бу ақлга сиғмайди, бу фалокат!» деб ўйлайсиз. Лекин бешинчи йилга келиб, сув сатҳи 9 метрга кўтарилганида, сиз: «Умуман олганда, аввалги йиллар билан солиштирганда бу нормал ҳолат» деб ўйлашни бошлайсиз.

Базавий линиянинг иқлимий силжиши айнан мана шундай ишлайди — бу меъёр ҳақидаги тасаввурларимизни аста-секин ўзгартирадиган энг маккор механизмлардан бири. Жорий йилнинг 13 - 19 август кунлари, яъни атиги бир ҳафта ичида, сайёрамизда жуда кўп экстремал иқлимий ҳодисалар содир бўлди. Биргаликда улар ташвишли тенденцияга ишора қиляпди: биз аномалиялар янги меъёрга айланаётган даврда яшаяпмиз.

Покистонда муссон ёмғирлари 358 кишининг ҳаётига зомин бўлди, қишлоқларни вайрон қилиб, ўн минглаб одамларни бошпанасиз қолдирди. Индонезияда 5,8 магнитудали зилзила 66 та бинони, шу жумладан ибодат маросими ўтказилаётган черковни ҳам вайрон қилди. «Эрин» тропик довули рекорд 25 соат ичида бўрондан энг юқори бешинчи тоифадаги довул даражасигача кучайди. Шу қадар кучли довулнинг август ойида юзага келишининг ўзи ҳам ноёб ҳодиса, чунки мавсумнинг энг юқори чўққиси сентябрь ойига тўғри келади. Аммо ҳаммадан хавотирли томони бу содир бўлган воқеалар эмас, балки маълумотларни тақдим этишлари.

Олимлар буни ҳаракатланувчи ойна эффекти деб аташади: базавий статистик даврлар сўнгги экстремал йилларни ҳам ўз ичига олган маълумотлар билан биргаликда янгиланиб боради.

Мисол учун, Европа Иттифоқида ўрмон ёнғинларининг майдони 2025 йилнинг 19 августига келиб — 1 015 024 гектарни ташкил этди. 2006-2015 йиллардаги ўртача кўрсаткич (256 702 га) билан таққослаганда, фарқ деярли 4 баробарни ташкил этади. Аммо 2006-2024 йилларнинг янгиланган базавий даври (354 628 га) билан солиштирганда, бу фарқ атиги 2,9 баробарни ташкил этади.

Воқелик одатий чегаралардан ташқарига чиқиб кетаётган бир пайтда, бундай ёндашув барқарорлик иллюзиясини яратади.

Тасаввур қилинг: сиз беморнинг ҳароратини ўлчаяпсиз, лекин ҳар куни термометр шкаласини силжитиб, кечаги ҳароратни «меъёр» қилиб кўрсатяпсиз. Ҳафта охирига келиб 40°C ҳарорат, «одатдагидан сал юқорироқ» бўлиб қолади. Иқлим офатларини статистик текислаш мана шундай ишлайди.

Оммавий ахборот воситаларида «ёнғинлар ўртачадан сал ёмонроқ» деб айтилиши, вазият назорат остида эканидан далолат бермайди. Бу ўртача кўрсаткич аллақачон ўтган йиллардаги фалокатли рақамларни ҳам ўз ичига олганидан далолат беради.

Табиий офатларнинг ҳалокатли динамикаси ниҳоятда хавфли бўлиши билан бирга, бизнинг бу ҳодисаларга бўлган муносабатимиз, аниқроғи, умуман беэътиборлигимиз ҳам жуда хавотирли.

Каналимизда тобора зўрайиб бораётган табиий офатларнинг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги видеоларни кўриб чиқинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

Бу видеони ҳалигача «об-ҳаво озгина ўзгарди» деб ўйлаётганларга жўнатиб қўйинг. Бу видеони қанча кўп одам кўрса, шунчалар кўп одам ҳақиқатни англашни бошлашди. Билим ҳаётни сақлаб қолади — ҳақиқатни кадр ортида қолдирманг.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!