М7,8 Камчаткада: Сибирь плюми билан геодинамик алоқа

8 октябр 2025

Ушбу ҳафта: Балида тошқин, Пекинда дўл, Жанубий Кореяда қурғоқчилик, Колумбияда торнадо, Камчаткада янги зилзила.

Ушбу ҳафта давомида табиат янги зарбалар беришни давом этди.

Балида кенг кўламли тошқин: сув босган ибодатхоналар, қайиқларда эвакуация қилинган сайёҳлар. 14 сентябрь ҳолатига, тошқин 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Токиода рекорд жала: бир соат ичида — 134 мм. Одамлар цунами тезлигида кўтарилаётган сувдан қочишга мажбур бўлишди.

Пекинга товуқ тухуми катталигида дўл ёғди — машиналар зарар кўрди, кўчалар муз билан қопланди.

Жанубий Кореяда рекорд қурғоқчилик. Обонг сув омборида сув сатҳи 11,5 % тушиб кетди.

Аҳолига бир кунда атиги 2 соат давомида сув берилди. Ҳосил нобуд бўляпди. Шаҳар ўт ўчириш машиналарини, ҳарбий автоцистерналарни ва ҳатто қўриқлаш соҳил гвардиясининг кемасини сафарбар қилди.

Колумбияда торнадо? Ҳа, бу ҳақиқат. Аномал гирдоб буқалар жанги ўтадиган майдонни вайрон қилди. Илгари Колумбияда торнадо содир бўлмаган, мамлакат тарихидаги биринчи торнадо 2001 йилда қайд этилган.

Туркияда тўсатдан юзага келган бўрон томларни учириб кетди. Жазоир ва Тунисда катта дўл ҳосилга зарар етказди.

Сейсмологлар 13 сентябрь куни Камчатка яқинида содир бўлган М7,4 силкиниш энг кучли афтершок ва сейсмик фаоллик энди фақат сўниб боради деб ўйлаган бўлсалар-да, улар адашишди. Табиий офат янги, янада кучлироқ зарба берди. 19 сентябрь куни Тинч океанида ярим оролнинг шарқий соҳили яқинида М7,8 зилзила содир бўлди. Уйлар қимирлаб, сувоқ тўкилди, баъзи биноларда ёриқлар пайдо бўлди. Одамлар кўчаларга югуриб чиқишди.

Гарчи сейсмологлар боши берк кўчага кириб қолгандай бўлиб, нимага ҳозирги афтершоклар фаоллиги уларга маълум бўлган қонунларнинг ҳеч бирига тўғри келмаслигини тушунишга уринаётган бўлсалар-да, Камчаткада содир бўлаётган воқеалар аслида жуда кенг кўламли табиатга эга бўлган қонуний жараён бўлиб, у АЛЛАТРА халқаро ҳаракати олимлари томонидан ишлаб чиқилган илмий моделни буткул тасдиқлайди.

Сибирь магматик плюми — оташин магма оқими бўлиб, унинг таъсир доираси Австралия ҳудудига тенг. Плюм литосферага кўрсатаётган босими Сибирдан анча ташқарига ёйилиб, минглаб километр узоқда кучли зилзилаларни келтириб чиқариши мумкин.

Бу жараён улкан гидравлик поршень сингари ишлайди: магма литосферага босим ўтказади. Сибирь платформаси қадимий ва мустаҳкам бўлиб, у ўз марказида эгилмаслиги ва синмаслиги сабабли кучланишни Евросиё плитасининг чеккаларига узатади. У ерда кучланиш тўпланиб, чегаравий эффектлар кўринишида намоён бўлади.

Шу сабабли, Камчаткадаги кучли зилзилалар серияси — бу разрядка эмас, балки вақтинчалик «буғ чиқариш». Тизим кучланишни тўплашда давом этяпди, бу эса сайёрамизда геодинамик ўзгаришларнинг янги, янада жадал босқичи бошланганидан далолат беради. Ҳозир инсоният танлов олдида турибди: фактларни эътиборсиз қолдиришда давом этиш ёки ҳақиқатни тан олиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш. Қарор ҳар биримизнинг қўлимизда.

Бизнинг хулосаларимиз «АЛЛАТРА» халқаро илмий гуруҳининг кўп йиллик тадқиқотларига, ҳамда, academia.edu ва earthsavesciencecollaborative.com сайтларида тақдим этилган ҳисоботлардаги маълумотларга асосланган.

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессия ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s

Бу видеони ҳалигача «об-ҳаво озгина ғалати» деб ўйлаётганларга жўнатиб қўйинг. Билим бу оддий маълумот эмас, бу ҳимоя воситаси.

Кейинги видеода биз уйда, шаҳарда ва минтақада экстремал ҳолатларга қандай тайёргарлик кўришни кўрсатамиз.

Тирик қолиш — ўз зиммангизда. Лекин бу ҳақида ҳамма билиши керак.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]