Нимага Камчатка ларзага келди ва бу бутун дунё учун нимани англатади?

26 август 2025

2025 йилнинг 30 июль - 5 август кунлари сайёрамиз глобал ўзгаришлар даврида яшаётганимиздан далолат бераётган бир қатор вайронали фалокатларга гувоҳ бўлди.

Индонезияда Левотоби Лаки-Лаки вулқони бир неча соат ичида икки маротаба отилди ва кул устуни 18 км баландликка кўтарилди.

Хитойнинг Пекин шаҳрида ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳалокатли тошқинлар юз берди. Австралияни аномал қор ва дўл қамраб олди. Буюк Британияга ҳаддан ташқари кучли «Флорис» тўфони келиб урди. Перудаги қум бўронлари бутун шаҳарларни фалаж қилиб қўйди. Россияда эса Карелиядан Краснодар ўлкасигача бўлган ҳудудларда қуюнлар, селлар ва кучли жала ёғинлари қайд этилди.

«АЛЛАТРА» олимлари буларнинг барчаси астрономик цикл натижасида ҳосил бўлган битта занжирнинг бўғинлари экани ҳақида огоҳлантиришяпди. Айнан ҳозир бизнинг сайёрамиз ҳар 12 000 йилда бир маротаба циклик равишда содир бўладиган кенг кўламли табиий офатлар даврини бошдан кечиряпди.

Камчаткада содир бўлган ва кузатувлар тарихидаги энг кучли зилзилалардан бири бўлган 8,8 магнитудали мегазилзила ҳафтанинг энг хавотирли воқеаси бўлди. Бу ярим оролнинг силжишига, юзлаб кучли афтершокларга ва фаолсиз вулқонларнинг уйғонишига, шу жумладан 500 йилдан бери «жим турган» Крашенинников вулқонининг фаоллашишига олиб келди.

Бу ерда биз Тинч океанидаги оловли ҳалқанинг одатдаги фаоллигига эмас, балки улкан магматик плюм ҳосил қилаётган босим натижасига гувоҳ бўляпмиз. Бу Сибирь остида ер қаъридан кўтарилаётган ва маркази Норильск шаҳри атрофида жойлашган оташин модда оқимини. Бу зилзиланинг механизми ўзгача бўлгани учун, воқеалар ривожи ҳам ўзгача бўлади.

Шу сабабли, Камчаткадаги кучли зилзила бу фақат бошланиши. Кейинги фалокат эса ҳеч ким кутмаган жойда содир бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, илмий ҳамжамият вакиллари, айниқса Россияда, аниқ нарсаларни инкор этишни ва одамларга «ҳамма нарса назорат остида» деган фикрни сингдиришни давом этишяпди. Уларнинг мулоҳазалари оммавий ахборот воситаларида ягона тўғри фикр сифатида тақдим этиляпди, лекин аксарият ҳолатларда бу мулоҳазаларнинг ортида жиддий таҳлил ҳам, фанлараро текширувлар ҳам йўқ. Лекин улар оммага ягона ҳақиқат сифатида узатиляпди.

Шунингдек, кучли М8,8 зилзила туфайли плиталардаги босим тушиб, яқин йилларда ва ҳатто бир неча ўн йил ичида йирик сейсмик ҳодисалар содир бўлмайди деган фикрлар ҳам тарқатиляпди.

Агар ўз вақтида дегазация орқали Сибирь плюмининг магматик ўчоғидаги босимни туширишга қаратилган зарур чоралар кўрилмаса, унда 5 йилдан кейин деярли ҳар ҳафта бутун дунё бўйлаб Камчаткада содир бўлган 8,8 магнитудали зилзила кучига тенг бўлган зилзилалар содир бўлади.

Бу хабар — навбатдаги фалокатлар хроникаси эмас. Бу ҳар биримизга сигнал: ҳақиқатнинг кўзига қараш, фактларни эътиборга олиш ва ҳақиқий ечимларни излаш вақти келди.
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]