Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг

17 октябр 2025

Агар оёғингиз остидаги ер тўсатдан ўпирилиб кетса нима бўлади?

Шахтага ёки метрога эмас — шаҳар марказида чуқурлиги 50 метрдан ошадиган улкан воронкага.

Ушбу ҳафтада:

— Бангкокда 30×30 метрли воронка ҳосил бўлди — у иккита автомобилни ютиб кетди ва биноларга зарар етказди.

— Одессада 7 соат ичида деярли икки ойлик ёмғир ёғди. Баъзи жойларда сув сатҳи 15 дақиқада деярли 4 метрга кўтарилди. 10 киши ҳалок бўлди, шу жумладан, цоколь қаватда фарзанди билан яшайдиган оила.

— «Буалой» тайфуни Филиппин ва Вьетнамда камида 82 кишининг ҳпётига зомин бўлди ва ушбу минтақа учун аномал ҳодиса ҳисобланадиган 8 та торнадони келтириб чиқарди.

— Филиппиндаги М6,9 зилзила оқибатида 69 киши ҳалок бўлди. Дастлабки 10 соат ичида 722 та афтершок қайд этилди.

— Сибирда ҳарорат кундузги +21°C дан кескин тунги +0,2°C гача тушиб кетди.

— Аризонада тўсатдан юзага келган тошқин мингга яқин пропан баллонларини оқизиб кетиб, уларни шаҳар кўчаларига сочиб ташлади.

Бу «ғалати об-ҳаво» эмас. Бу — бир офатнинг кетидан иккинчиси келиб, фалокат кўламини зўрайтирадиган каскад эффекти. «Рагаса» тайфуни Тайванда поезд ҳалокатига сабаб бўлган кўчкиларни келтириб чиқарди. Одессадаги жала ер чўкишига шароит яратди. Сибирда ва Уралда аномал иссиқдан сўнг ҳарорат кескин пасайиб, қор ёғди.

АЛЛАТРА халқаро илмий ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқилган математик моделга кўра, биз алоҳида аномалияларни эмас, балки сайёра кўламидаги тизимли инқирозни кузатяпмиз. Мазкур моделга кўра Австралия ҳудудига тенг келадиган Сибирь магматик плюми литосферада кучланиш ҳосил қилиб, уни Евросиё плитасининг чеккаларига узатяпди. Биз геодинамик фаолликнинг янги босқичи бошланганига гувоҳ бўляпмиз. Энди фалокатлар тобора кўпроқ, кучлироқ ва илгари содир бўлмаган ҳудудларда содир бўлади.

Энг даҳшатли ҳақиқат нима? Биз хавфсизлик иллюзиясида яшаб, «бу бизнинг уйимизга келмайди» деб ўйлаётганимиз. Уйларни 15 дақиқада сув босяпти — эвакуацияга вақт йўқ. Воронкалар тўсатдан оёғингиз остингизда пайдо бўляпти. Кетма-кет содир бўлаётган зилзилалар туфайли одамлар ўз уйларига қайта олишмаяпди. Бу оддий фалокатлар эмас — бу тизим назорат остидан чиқаётгани ҳақидаги сайёрамиз бераётган сигнал. Агар биз ҳозирнинг ўзида зарур чоралар кўрмасак, яқин келажакда табиий офатларнинг авж олиши оддий ҳолга, хавфсизлик эса ҳашаматга айланади.

Бу видеони «об-ҳаво озгина ғалати» деб ўйлаётганларга жўнатиб қўйинг. Бу об-ҳаво эмас. Бу каскад эффекти бўлиб, унда битта фалокат иккинчисини келтириб чиқаради. Билим одамлар ҳаётини ва фарзандларингиз келажагини сақлаб қолади.

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессия ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

👉https://www.youtube.com/watch?v=WnSjqlOWBYM

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот

👉https://www.youtube.com/watch?v=Kgvq9M2jr2Q&t=181s
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]