Ҳозирнинг ўзида Бунёдкор жамиятни барпо этиш учун мен нима қилишим мумкин?
Бунёдкор жамиятни қуришдаги биринчи ва энг муҳим қадам — барчага бундай формат борлиги ҳақида ва у ҳар бир инсонга улкан манфаатлар келтириши ҳақида маълумот етказиш. Барча инқирозлардан тинч йўл билан чиқиш, ўзимиз ва фарзандларимиз учун фаровон дунёни барпо этиш учун бу бизнинг ноёб имкониятимиз.
Ҳар бир инсоннинг ҳаёти фаровон бўлиши ва бутун жамиятда ҳақиқий ўзгаришлар рўй бериши учун, «Бунёдкор жамият» ҳақида барча 8 миллиард одам хабар топиши ва уни қўллаб-қувватлаши керак. Маълумот тарқатиш орқали электорал сўров шаклланади. У қанчалар тез шаклланса, биз шунчалар тез Бунёдкор жамият қуришнинг иккинчи — сиёсий — босқичига ўтамиз.
Шунинг учун Бунёдкор жамият ҳақида ҳамма жойда билишлари ва гапиришлари керак.
Инсоният учун Бунёдкор жамиятни барпо этиш шунчалар муҳимки, уни қуришга ўтиш давридаёқ, одамларни фаол равишда хабардор қиладиган ҳар бир кўнгилли Тинчлик Мукофоти совриндори бўлишга лойиқ.
Ахир, ҳозир бутун инсониятнинг омон қолиши ҳар бир инсоннинг фаол ҳаракатларига боғлиқ.
Бунёдкор жамиятни қўллаб-қувватлайдиган одамлар ўзларининг барча дўстлари ва оила аъзоларига, ҳамкасбларига, қўшниларига ва бегоналарга Бунёдкор жамият ҳақида гапиришади. Улар Бунёдкор жамиятда ҳаётимиз қандай бўлишини муҳокама қилишади.
Суҳбатни нимадан бошлашни билмайсизми? Оддий саволдан бошланг: «Сиз Бунёдкор жамият ҳақида эшитдингизми?» Ҳар бир одамга Бунёдкор жамиятда УЛАР қандай манфаатларга эга бўлишлари ҳақида гапириб беринг.
Иштирокчилар ўз кийимларига, машиналарига, шахсий буюмларига ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотларига Бунёдкор жамият логотипини жойлаштиришади. Ўз давлатларининг қонунларига риоя қилган ҳолда ахборот тарқатиш жараёнига ижодий ёндашувни намойиш этишади.
Ҳар бир инсон учун бахтли ва муносиб ҳаёт трендидан яхшироқ нима бўлиши мумкин! Тез орада бутун дунёда энг машҳур бўладиган трендни ўрнатадиганлардан бўлинг!
Белгини велосипедингизга ва ҳовлингизга ўрнатинг. БЖ логотипи ҳамма жойда бўлиши керак! Ҳатто сайёрамизнинг одам оёғи етмайдиган жойида ҳам у таниқли бўлиши керак!
Иштирокчилар визиткалар, брошюралар, газеталарни тарқатадилар, ташкилотчиларнинг розилиги билан босма материалларни оммавий тадбирлардаги стендларга, кафеларга, кутубхоналарга, дам олиш марказларига, маъруза залларига жойлаштирадилар.
Бунёдкор жамият ҳақидаги маълумотни қаҳвахоналарда, шифокорлар хонасида, маҳаллий озиқ-овқат дўконида ва сартарошхонада қолдиринг. Ҳа, ҳамма жойда! Ҳатто самолёт қанотида ҳам!
Иштирокчилар Бунёдкор жамият ҳақида маълумотларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштирадилар: маҳаллий ва умумжаҳон телевидение, радиостанция, босма нашриётлар, блоггерларнинг саҳифалари.
Уларнинг ўзлари ток-шоуларда, подкастларда, янгиликлар ва бошқа дастурларда қатнашадилар ва ҳаммага Бунёдкор жамият ва унинг афзалликлари ҳақида гапиришади.
Нашр қилиш учун «Глобал инқироз» халқаро форумлари ва конференцияларидан материалларни таклиф қилишади.
Ҳар бир инсон Бунёдкор жамиятда нималарга эга бўлиши ҳақида гапиринг! Одамлар ушбу маълумотни эшитишни исташади!Ўз ташаббуси билан одамлар ўзлари яшаётган шаҳарларда рекламага буютма бериб, уни баннерларда, метрода, жамоат транспортида, савдо марказларида, оммавий ахборот воситаларида ва ҳоказоларда жойлаштиришади.
Иштирокчилар қўшиқлар ва шеърлар яратишади, сценарийлар ёзишади ва фильмлар суратга олишади, ўз шаҳарларидаги монтаж қиладиган ва суратга оладиган гуруҳларга қўшилишади ва ҳоказо.
Лойиҳанинг расмий почтасига ёзиб, сиз ўз шаҳрингиздаги бунёдкор контент яратадиган кўнгиллилар жамоасига қўшилишингиз мумкин [email protected]
Ишбилармонлар ўзларининг сайтларида Бунёдкор жамият баннерини жойлаштиришади ёки ўз маҳсулотларига Бунёдкор жамият логотипини қўшишади.
Барча одамлар ҳақида қайғураётганингизни кўрсатинг!«Бунёдкор жамият» бу нотижорат лойиҳа, шунинг учун агар сиз лойиҳани қўллаб-қувватламоқчи бўлсангиз, жаҳон оммавий ахборот воситаларида реклама кампаниясини ташкил этишга ёрдам беришингиз мумкин. Сиз реклама материаллари бўйича «Бунёдкор жамият» лойиҳасининг пиар бўлими жамоаси мутахассислари билан маслаҳатлашишингиз мумкин, бунинг учун қуйидаги почтага ёзинг [email protected]
Агар сиз реклама, маркетинг, SMM, дизайн, кинематография, дастурлаш ёки сизнинг фикрингизча, Бунёдкор жамият ҳақида маълумот тарқатишда ёрдам берадиган ҳар қандай бошқа йўналиш бўйича мутахассис бўлсангиз ва ўз малакангиздан келиб чиқиб кўнгилли асосда ёрдам беришни истасангиз, илтимос, биз билан почта орқали боғланинг [email protected]
Илтимос, биз билан боғланинг: [email protected]