Ўз-ўзини қувватловчи электромобиль. E-Cat энергия катализатори | Андреа Росси

13 сентябр 2025

«Бу инқилоб бўлади ва бу технология кўплаб бошқа бизнеслардан фарқ қилади. Чунки, агар электромобиль икки соатга мўлжалланган батареяда 10 соат юрса ва 10 соат юрганидан кейин ҳам, унинг батареяси зарядга тўла бўлса, унда иккита вариант бор: ёки бу ғайритабиий нарса, ёки бу фойдали технология. Бу фойдали технология бўлади деб умид қиламан. Шунинг учун албатта, бизда тўсиқлар бўлади. Ўзингиз билганингиздай албатта биз ҳақимизда ёмон гап тарқатадиган троллар галаси бўлади. Ҳозир улар бор ишончни йўқотишди, чунки галдан галга фақат битта гапни қайтаргани қайтарган, ҳақиқат эса бунинг аксини кўрсатяпди», – дейди E-Cat (совуқ ядро синтези қурилмаси) номли қурилмани ихтиро қилган италиялик тадбиркор.

Ушбу интервьюда мураккаб ихтиро содда қилиб тушинтирилади ва қуйидаги саволларга жавоб берилади:

⚡️ E-Cat қурилмаси ўзи нима?

⚡️ Энергия катализатори қандай энергиядан фойдаланади ва уни қаердан олади?

⚡️ Никола Тесланинг кашфиётлари тасдиқландими?

⚡️ E-Cat модели ишлашни бошлагунга қадар қандай қийинчиликлар юзага келди?

⚡️ E-Cat энергия катализатори қандай синовлардан ўтди?

⚡️ Қурилманинг максимал ишлаш муддати ва унинг энергия ишлаб чиқариш қобилияти қандай?

⚡️ E-Cat инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатади?

Ихтирочининг сўзларига кўра:

«Ҳозир биз мутлақо хавфсиз деб ҳисобланиши мумкин бўлган даражага етдик. Энди фақат иқтисодий масалани ҳал қилиш қолди холос. E-Catни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун юз минглаб шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш керак бўлади, шунда уларнинг нархи хамёнбоп бўлади. Бу энг сўнгги қадам».

Иқлим шиддат билан ўзгариб бораётган бир пайтда, ёнилғисиз генераторларнинг оммавий жорий этилиши жуда кўп муаммоларни ҳал қилишга қодир. ЁСГ бутун жамият ҳаётини тубдан ўзгартириши мумкин. Чунки эркин энергия ҳар бир инсон учун ҳам, бутун илм-фан олами учун ҳам катта имкониятларни яратади.

✉️ [email protected]

#Энергия #БТГ #Технологии
Олимлар ва мутахассислар билан интервьюлар
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!