Кўзга кўринмас таҳдид | Эгон Чолакяннинг мурожаати

27 май 2025

Доктор Эгон Чолакян ўзининг «Кўзга кўринмас таҳдид» номли мурожаатида микро- ва нанопластикнинг кенг тарқалиши туфайли юзага келган яна бир умумсайёравий инқироз ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилади. Чуқур илмий маълумотларга асосланган ҳолда, доктор Чолакян энг майда пластик заррачалари қандай қилиб ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига — денгиз тубидан тортиб, инсон танасининг тўқималаригача сингиб кирганини тушунтиради.

Доктор Чолакян ҳаво, сув, озиқ-овқат ва ҳатто танамиз таркибида мавжуд бўлган нанопластик, саратон, репродуктив муаммолар, генетик бузилишлар ва нейродегенератив касалликлар каби ҳалокатли жараёнлар занжирини келтириб чиқаришини исботловчи ишончли далилларни келтиради. Доктор Чолакян асосий муаммога алоҳида эътибор қаратади: нанопластик организмдан чиқиб кетмайди, у ҳужайраларда тўпланиб, митохондрия фаолиятини издан чиқаради ва ДНКни шикастлайди.

Доктор Чолакян яна бир парадоксал вазиятга ҳам эътибор қаратади: илгари фойдали деб ҳисобланган нарсалар эндиликда таҳдид манбаига айланяпди. Биз «соғлом» овқатланиш учун танлайдиган мевалар ва сабзавотлар эндиликда нанопластик билан тўйинган. Ўрмондаги сайрлар, денгиз шабадаси — биз учун ҳар доим фойдали бўлиб келган барча омиллар — бугунги кунда нанопластик билан ифлосланган. Бир пайтлар бизни соғлом қилган нарсалар, энди билдирмаган ҳолда бизнинг соғлиғимизга путур етказяпди.

Турли мамлакатларнинг олимлари мана шу таҳдидга жамоатчилик эътиборини қаратишга ва инқироздан чиқиш йўлларини топишга ҳаракат қилишяпди. Доктор Чолакян нанопластикнинг ҳаётимизга кўрсатаётган таъсирини камайтириш учун ҳар биримиз нима қилишимиз мумкинлигини овоза қилади. Бизнинг келажагимиз мана шу хавф кўламини тан олишимизга ва ҳаракат қилишни бошлашимизга боғлиқ — токи ҳали бизда куч ва фикрлаш қобилияти бор экан.

Ҳаёт курашишимизга арзийди!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!