Доктор Эгон Чолакян ўзининг янги мурожаатида жамоатчилик учун ёпиқ бўлган ҳужжатни — Россия Фанлар Академиясининг «Ягона Геофизика хизмати» Федерал тадқиқот маркази директори Юрий Виноградовнинг хулосасини таҳлил қилади. Бу хулоса билан Виноградов нафақат табиий офатлар ҳеч кимга таҳдид солмаётганини исботлашга, балки Россия ҳудудида номақбул деб эълон қилинган «АЛЛАТРА» ташкилотининг кўнгиллилари овоза қилаётган илмий маълумотларни ҳам дискредитация қилмоқчи бўлди. Доктор Чолакян Виноградовнинг хулосасидаги ҳар бир бандни батафсил таҳлил қилиб, унинг илмий асоссизлигини кўрсатиб берди. Халқаро маълумотлар ва «АЛЛАТРА» томонидан олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар асосида, у Виноградовнинг даъволари замонавий илмий кашфиётларга зид эканини исботлаб берди.
Доктор Чолакяннинг таъкидлашича, ушбу хулоса Сибирдаги магматик плюмнинг портлаш хавфини яширишга ҳаракат қилаётганларнинг манфаатларига хизмат қилади. Доктор Чолакян, токи «АЛЛАТРА» кўнгиллилари таъқиб қилиниб, Россия фуқаролари ва халқаро ҳамжамият таҳдид кўламидан бехабар яшашни давом этар эканлар, Сибирь плюмининг фаоллиги ортиб бориши ҳақида огоҳлантирди. Ҳаракат қилиш учун эса вақт тобора камайиб боряпди. Фалокатни олдини олиш усуллари аллақачон борлигига қарамай, лекин кимдир ҳеч нима қилинмасликдан манфаатдор. Доктор Чолакян нафақат мана шу ва бошқа саволларга жавоб беради, балки ҳаммани тақдим этилган фактларни холисона ўрганишга ва глобал оқибатларни олдини олиш учун биргаликда ечим излашга чақиради.
Ҳаёт – курашишга арзийди!
«АЛЛАТРА» Халқаро ижтимоий ҳаракати ва «Бунёдкор жамият» лойиҳаси ҳамкор ташаббуслар бўлиб, уларни бирлаштирган ягона мақсад: бутун дунё бўйлаб кескин ортиб бораётган табиий офатларга ва шиддат билан ёмонлашиб бораётган Ердаги экологик вазиятга олимларнинг ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилиш.
Шарҳ қолдириш