2025 йилнинг июль ойида Камчатка соҳиллари яқинида содир бўлган 8,8 магнитудали ҳалокатли зилзила бир қатор аномал сейсмик ҳодисалар сериясини келтириб чиқарди. Сентябрь ойида, яъни асосий зилзиладан деярли икки ой ўтгач қайд этилган 7,4 ва 7,8 магнитудали кучли силкинишлар афтершоклар кетма-кетлиги белгилаб берилган қонун-қоидаларга мутлақо зид.
Ўзининг янги илмий мурожаатида доктор Эгон Чолакян россиялик геофизикларни ҳайратга солган ва АЛЛАТРА тадқиқотчилари кўп йиллардан бери тақдим этаётган прогнозларни яна бир бор мутлақ аниқлик билан тасдиқлаган ноёб геодинамик аномалияни чуқур таҳлил қилади.
Камчаткадаги сейсмик ҳодисалар АЛЛАТРА мутахассислари ўн йилдан кўп вақт олдин ишлаб чиққан моделларга мувофиқ ривожланаётган бир вақтда, рус илмий элитаси кузатилаётган жараёнларни тушунтиришга қодир эмаслигини намоён этяпди.
Ҳурматли олим Игорь Данилов Камчаткада юз берган 8,8 баллик ҳалокатли зилзилани у содир бўлишидан бир ярим ой олдин прогноз қилиб, унинг аниқ вақтини ва ҳудудини кўрсатиб берган.
Доктор Чолакяннинг маълумотларига кўра, Россия Фанлар Академияси қошидаги Ягона геофизика хизмати директори Юрий Виноградов Сибирь магматик плюми фаоллашиб, Камчатка ҳудудига таъсир қилаётгани ҳақидаги мавжуд маълумотларни буткул инкор этиб, очиқчасига янги қонунлар ишлаб чиқиш кераклигини овоза қилган.
Доктор Чолакян ушбу илмий таҳлилда Камчаткадаги геофизик аномалиянинг асл табиатини тушунтириб, бу Сибирь плюмининг литосфера плитасига кўрсатаётган кенг кўламли деструктив таъсири эканини овоза қилади. Мантия билан ер қобиғи ўртасида тўпланаётган газлар, Камчатка ҳудудида содир бўлаётган сейсмик жараёнларнинг нотипик кечишига сабаб бўлаётган ноёб геодинамик муҳитни юзага келтиряпди.
Доктор Чолакян рўй бераётган воқеликнинг парадоксал хусусиятига жамоатчилик эътиборини қаратади: зўрайиб бораётган иқлимий ва геологик беқарорлик шароитида Россия ҳукумати фуқароларни Сибирдаги магматик плюм фаоллашган ҳудудга оммавий кўчириш дастурларини ишга туширяпди.
#ГлобалИнқироз #ЭгонЧолакян #Камчатка #СибирПлюми #Зилзила
Шарҳ қолдириш