Сизнинг миянгиз, репродуктив тизимингиз, келажагингиз — буларнинг барчаси аллақачон нанопластик билан заҳарланган. Доктор Эгон Чолакян ўзининг янги мурожаатида олимларнинг сўнгги кашфиётлари билан бўлишади: нанопластик ҳозирнинг ўзида инсон ҳужайраларига, аъзоларига ва экотизимларга сингиб кириб, биз яшаётган дунёни қайтариб бўлмайдиган даражада ўзгартиряпти.
Ўзининг ушбу мурожаатида доктор Эгон Чолакян нанопластикнинг бизнинг саломатлигимизга ва сайёрадаги ҳаётга кўрсатаётган таъсирига оид даҳшатли тафсилотларни очиб беради.
Мия касалликлари билан боғлиқлик:
Янги тадқиқотлар нанопластикнинг деменция ва Альцгеймер касалликлари каби нейродегенератив касалликлар билан бевосита боғлиқлигини кўрсатди. Бу ҳолат соҳил бўйида яшайдиган одамлар орасида айниқса яққол номоён бўляпди.
Нанопластик бизни дорисиз келажакка етаклаяпти:
Пластик микрозаррачалари антибиотикларга чидамлиликнинг кучайишида кутилмаган роль ўйнаяпди. Бошқача қилиб айтганда, энди ҳатто оддий инфекциялар ҳам хавфли бўлиши мумкин дегани. Биз глобал инфекцион инқироз бўсағасида турибмиз. Бу энди прогноз эмас, бу — ҳақиқат.
Электростатик заряднинг яширин хавфи:
Нима нарса нанопластикни шунчалар хавфли қиляпди? Унинг электростатик заряди. Ушбу эффект туфайли заррачалар ҳужайраларга ёпишиб, тўқималар ва органларга кириб боради, иммунитет тизимини ишдан чиқаради ва экотизимларни даҳшатли тезликда ифлослантиради.
Йўқотилган технологиялар ва кечиктириш нархи:
Атмосфера суви генератори (АСГ) каби технологиялар ушбу оқибатларни юмшатишга ёрдам бериши мумкин эди, лекин ўз вақтида жорий этилмади. Ҳозир кечиктиришнинг нархи кун сайин ортиб, ҳаёт-мамот масаласига айланяпди.
Ватиканда тақдим этилган ноёб ҳисобот:
Мурожаатда «Биосферадаги нанопластик. Молекуляр таъсирдан умумсайёравий инқирозгача» деб ном олган халқаро илмий ҳисоботга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу ҳисобот «АЛЛАТРА» олимлари гуруҳи томонидан, институционал ҳамкор-тақризчилар сифатида иштирок этган Боливия Католик Университети ва Хуан Мисаэль Сарачо Университети билан ҳамкорликда, ҳамда Бунёдкор жамият халқаро лойиҳаси билан илмий ҳамкорликда тайёрланган.
Мазкур ҳисобот ушбу йўналишда қилинган биринчи ҳисобот бўлди: у нанопластикнинг озиқ-овқат занжирларига кириб бориши, экотизимларни вайрон қилиши ва инсон саломатлигига кенг кўламли таъсири ҳақидаги асосий жаҳон тадқиқотларини бирлаштирди.
«АЛЛАТРА» илмий гуруҳи аниқ ечим сифатида нанопластикнинг электростатик зарядини блоклайдиган технологияларни ишлаб чиқишни таклиф этди. Бу глобал инқирозга қарши курашда ҳақиқий бурилиш нуқта бўлиши мумкин.
Бироқ илм-фан ёлғиз ўзи буни уддасидан чиқа олмайди. Доктор Чолакяннинг таъкидлашича: турли мамлакат олимлари томонидан қилинаётган илмий кашфиётлар етарли эмас. Агар ушбу йўналиш глобал даражада қўллаб-қувватланмаса ва молиялаштирилмаса, агар сиёсий ирода ва жамият иштироки бўлмаса ҳатто энг илғор ғоялар ҳам қоғозда қолади.
Инсоният танлов олдида турибди. Ёки ҳаёт, келажак ва ўзимиз учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирамиз, ёки аллақачон зўрайиб кетган таҳдидни инкор этишда давом этамиз.
Вақт борган сари камайиб боряпди. Лекин ҳаёт курашишга арзийди.
Эгон Чолакяннинг аввалги видеомурожаатлари:
Шарҳ қолдириш