Ҳиндистон халқи фожиаси 😢Иқлим инқирозида омон қолиш.

2 август 2023

Ғайритабиий ҳароратлар мавзусини давом этар эканмиз, Ҳиндистоннинг марказий ва шимоли-шарқий ҳудудларини қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинларини четлаб ўта олмаймиз.

ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

☀️ ҲИНДИСТОН:

Июнь ойидаги жазирама ғайриоодий бўлди, чунки одатда, бу ой ёғадиган муссон ёмғирлари субконтинентни совутарди. Associated Press агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Уттар-Прадеш ва Бихар штатларида юқори ҳарорат туфайли 200 га яқин одам ҳалок бўлган.

⚡ Вазият электр энергиясининг мунтазам узилиши билан янада оғирлашмоқда. Одамлар сувсиз, вентилятор ва кондиционерсиз қоляпди.

Ҳарорат 40 даражадан ошиб кетишини ҳисобга олсак, кўпчилик учун бу чидаб бўлмас синовга айланяпди.

Ҳиндистондаги жиддий вазият кенг кўламли тошқинлар туфайли оғирлашяпди. Батафсил маълумот бизнинг янги репортажимизда:

ИЮНЬ ОЙИ ОХИРИ, 2023 ЙИЛ

🌊 ҲИНДИСТОН: АССАМ ШТАТИ аҳолиси учун кенг кўламли тошқинлар синовга айланди. Кўп қишлоқлар ва экин майдонлари сув остида қолди. Ассам табиий офатлар билан курашиш бошқармасининг маълумотларига кўра, тошқинлар ярим миллионга яқин одамга зарар етказди. Ўн минглаб одамлар вақтинчалик ёрдам лагерларида бошпана топди.

⚠️ Муссон мавсуми энди бошланганига қарамай вазият ҳозирнинг ўзида жуда оғир.

Иқлим ҳодисалари борган сари прогноз қилиб бўлмайдиган бўлиб боряпди.

🔸Сизнинг минтақангизда иқлим билан боғлиқ вазият қандай?

🔸Сўнгги пайтларда сиз бирон-бир ғайриоддий нарсани сездингизми? Бу ҳақида изоҳ қолдиринг.

Тарихдаги энг оламшумул воқеа 2023 йилнинг 22 апрелда «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий саҳифаси

https://creativesociety.com

Телеграм каналга обуна бўлиб долзарб воқеалар ҳақида огоҳ бўлинг

▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!