Ҳалокатли июль: бутун дунё бўйлаб 10 та вайронали тошқинлар

2 сентябр 2023

Ҳар ҳафта, ҳар кун дунё бўйлаб кўплаб табиий офатлар содир бўляпти.

ИЮЛЬ БОШИ, 2023 ЙИЛ

🌊 ФИЛИППИН: Бир нечта провинцияларида фавқулотда вазият эълон қилинди. Бунга кучли ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари сабаб бўлди. Қирғоқлардан чиқиб кетган дарёлар камида 12 та шаҳарни сув остида қолдирди, 200 мингдан зиёд одам бостириб келаётган сувдан қочишга мажбур бўлди.

Турли минтақаларда содир бўлган кенг кўламли тошқинларнинг фожиали оқибатлари бизнинг янги репортажимизда.

АВСТРАЛИЯ ШИМОЛИ

ИЮЛЬ БОШИ, 2023 ЙИЛ

💦💦Июль ойи Австралия шимолида мавсумга хос бўлмаган кучли ёмғирлар билан бошланди. 2 ва 3 июль кунларида айрим жойларда ўртача ойлик кўрсаткичдан 10-15 баравар кўп ёғингарчилик кузатилди.

Ғарбий Квинсленднинг баъзи ҳудудларида июль ойи кузатувлар тарихидаги энг ёмғирли ой деб тан олинди.

2 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 АҚШ: Экстремал ёғингарчилик йирик шаҳарлар учун айниқса хавфли. ЧИКАГО аҳолиси кутилмаган тошқин олдида ўзларининг ожизлигини тўлиқ ҳис қилишди.

2 июль куни бу ерда ёғган ёмғир ойлик меъёрдан икки баравар кўп бўлди ва мегаполис ҳаёти анча вақтгача фалаж бўлиб қолди.

4–5 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 ХИТОЙ: Хитойда эса ЧУНЦИН И ЮНЬНАНЬ муниципалитетлари сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқини содир бўлди. Мамлакатнинг жануби-ғарбида ёғаётган жала 95 000 дан ортиқ одамнинг эвакуация қилинишига сабаб бўлди. Табиий офат келтирган зарар ўн миллионлаб долларга баҳоланмоқда.

4 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌊 НИГЕРИЯ: Сув тошқинлари Африканинг ғарбий қисмига ҳам таъсир кўрсатди. 4 июль куни Нигериядаги КАЦИНА ШТАТАНИНГ пойтахтида кучли ёмғир уйларни сув босишига ва қурбонларга олиб келди.

4 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 ИТАЛИЯ: Худди шу куни Италиянинг МИЛАН шаҳрида 3 соат давом этган ёмғир ва дўл кўринишидаги ёғингарчилик одатда июль ойининг биринчи яримида ёғадиган ёғингарчиликдан анча кўпроқ бўлди.

5 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌀 НИДЕРЛАНДИЯ: 5 июль куни Нидерландияга «Поли» номини олган мамлакат тарихидаги энг кучли ёз бўрони келиб урди. Шамолнинг тезлиги соатига 146 километрга етди. Европадаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳи бўлган «Схипхол» аэропортида 400 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

5 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 ПОКИСТОН: Кўп миллионли аҳолига эга ЛАҲОР шаҳрига атиги 10 соат ичида бир ярим ойлик ёмғир ёғиб, 30 йиллик рекордни янгилади. Сув босган кўчаларда ҳаракатланишнинг иложи қолмади. Аммо энг ачинарлиси шундаки, сув тошқини бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлди.

6 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌊 МЎҒУЛИСТОН:

Кучли ёмғир Сельбе дарёсидаги тўғонни ёриб юборганидан сўнг УЛАН-БАТОРНИНГ бир қанча маҳаллалари сув остида қолди.

Маҳаллий иқлим қурғоқчил бўлгани учун пойтахт инфратузилмаси кучли ёғингарчиликка мутлақо тайёр эмас эди.

6 ИЮЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌀 ИСПАНИЯ: Испаниянинг САРАГОСА шаҳрида бўрон ва кучли ёмғир ёғди.

Одамлар ўз ҳаётларини сақлаб қолиш учун астойдил курашдилар. Бироқ, шиддатли сел ўз йўлидаги ҳамма нарсани осонлик билан ювиб кетди.

Сув фалокатининг бундай кўлами иқлим таҳдидларига фақат комплекс ёндашув ёрдамида бардош бериш мумкинлигини тасдиқлаяпди. Инсоният фақат бирлашган ҳолда иқлим инқирози сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ва ундан чиқиш йўли учун зарур шарт-шароитларни яратиши мумкин.

Тарихдаги энг оламшумул воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн-форумида содир бўлди.

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий саҳифаси


https://creativesociety.com

Телеграм каналга обуна бўлиб долзарб воқеалар ҳақида огоҳ бўлинг:

▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!