Улар офат зарбасини бошдан кечиришди, аммо бу фақат бошланиши

20 апрел 2024

Ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун таркибида сув буғи, заҳарли газлар, шунингдек қоракуя ва кулнинг майда қаттиқ зарралар мавжуд бўлиб мураккаб аралашмани акс эттиради.

Ушбу зарралар одамларнинг ўпкаси ва қонига чуқур кириб боради, бу эса соғлик учун жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, у ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

8-12 ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

🔥 ҚОЗОҒИСТОН: Қозоғистоннинг АБАЙ ВИЛОЯТИДА кучли ўрмон ёнғинлари авжига чиқган. Улар 8 июнь куни бошланиб, тезда қарийб 60 000 гектар ерни қамраб олди. Афсус, ёнғинларга қарши курашда камида 14 та ўрмон хўжалиги ишчилари ҳаётдан кўз юмди. Бироқ, жуда кўп одамлар ва моддий-техник ресурслар жалб қилинганига қарамай, 12 июнь ҳолатига кўра, ёнғин ҳали бартараф этилмаган.

Ўрмон ёнғинлари ва ўт балоси билан кураш ҳақида янги репортажимизда.

2023 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ БИРИНЧИ ДЕКАДАСИ

🔥КАНАДА: Айни пайтда, бошқа қитъада, Канадада иккинчи ой ёнғинларни ўчиришнинг иложи бўлямаяпди.

Мамлакатда одатда апрелдан то октябргача давом этадиган ўрмон ёнғинлари мавсуми ҳали ўз авжига чиқгани йўқ. Аммо ҳозирнинг ўзида ёнғинлар ўзининг кўлами ва ғайриоддий ҳудудда тарқалиши билан ҳаммани даҳшатга солябди. Ахир, фаол ёнғинларнинг учдан бир қисми бореал ҳудудларга, яъни Шарқий Квебек провинциясидаги Шимолий ўрмонларга тўғри келади, у ерда одатда катта ёнғинлар содир бўлмайди.

⚠️ Жами, 10 июнь ҳолатига кўра, мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ ўрмон ёнғинлари аланга олган, уларнинг аксарияти назорат остидан чиқиб кетган. Сўнгги олти ҳафта ичида ўрмон ёнғинлари туфайли ёниб кетган ер майдонлари бутун ёнғин мавсумининг 10 йиллик ўртача кўрсаткичига етди.

Ўн минглаб канадаликлар ёнғинлар яқинлиги туфайли эвакуация қилинди, ҳаводаги тутун эса нафақат Канада, балки қўшни Қўшма Штатларда ҳам миллионлаб одамларга хавф туғдирди.

2023 ЙИЛ ИЮНЬ ОЙИ БИРИНЧИ ДЕКАДАСИ

🔥 АҚШ: АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги берган маълумотга кўра, 8 июнь куни эрталаб мамлакатнинг айрим минтақаларида ҳаво сифатининг индекслари дунё бўйлаб энг ёмон кўрсаткич бўлди. Буни, айниқса, Нью-Йорк, Филадельфия ва Вашингтон аҳолиси сезди.

Шимолий Америкадаги иқлим фожиаси, иқлим учун чегаралар йўқлигини ва бир мамлакатдаги муаммо бошқа мамлакатларга ҳам таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатди.

«Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн форумини томоша қилинг.

📍 Биз ягона дунёда, инсоният деб номланган бир оилада яшаймиз. Ва яқинлашиб келаётган иқлим офатларига ҳам биз фақат биргаликда қарши тура оламиз.

Буни қандай қилиш мумкин?

«Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн форумини томоша қилинг.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрелда «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:


https://creativesociety.com

Telegram-каналга обуна бўлинг ва долзарб воқеалардан хабардор бўлинг:

▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари
3/14/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!