Депопуляция режаси фош бўлди.Бу ҳар кимга таълуқли.

14 декабр 2023

2023 йилнинг сентябрь ойи йилнинг энг ҳалокатли ойларидан бири бўлди

8 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

🆘 МАРОКАШ: Марокашнинг Марракеш-Сафи минтақасида жуда кучли зилзила содир бўлди. 3000 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар жабрланди. Кўпчилик бир-неча сонияда бор-йўғидан айрилди.

Сентябрь ойида содир бўлган иқлим воқеалари ҳақида бизнинг янги репортажимизда:

10 СЕНТЯБРЬ 2023 ЙИЛ

🌊 ЛИВИЯ: Шимолий Африканинг яна бир мамлакати иқлим цербери қурбони бўлди. «Даниэль» тропик циклони Ливиянинг Африка тарихидаги энг ҳалокатли бўронга айланди. 15 сентябрьга келиб қурбонлар сони 11 мингдан ошди. Ўша машъум кечада кўп одамларни улкан сув оқими денгизга олиб кетди. 100 мингга яқин киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланади.

Тошқинлар

Сентябрь ойида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли тошқинлар содир бўлди:

🔹 Кейптаун, Жанубий Африка — 16 сентябрь куни кўчаларни сув босди ва машиналарни океанга олиб кетди.

🔹 Ғарбий Кейп провинцияси, Жанубий Африка — бир ҳафта ўтгач, яна бир кучли тошқин камида 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

🔹 Шимолий-ғарбий Жазоир — кучли жалалар одамлар ҳаётини олиб кетди.

🔹 Шимолий Америка — АҚШнинг Невадa, Aризонa, Жанубий Каролина ва Массачусетс Штатлари сув тошқинларига дуч келди.

🔹Янги Англия ва Канада — «Ли» бўрони кучли жалалар туфайли 130 000 дан ортиқ одамни электр энергиясидан маҳрум қилди.

🔹Шимолий Каролина, АҚШ — «Офелия» тропик бўрони 23 сентябрь куни вайронагарчилик ва ёмғир келтирди.

🔹Нью-Йорк, АҚШ — 29 сентябрь куни тўсатдан бошланган сув тошқини кўчаларда тартибсизликка, уйлар ва машиналарни сув босишига сабаб бўлди.

🔹Халиско, Мексика— дарё қирғоғидан тошиб кетганлиги сабабли камида 7 киши ҳалок бўлди ва 9 киши бедарак йўқолди.

🔹Гватемала — кучли ёмғир камида 6 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 10дан ортиқ одам бедарак йўқолди.

🔹Бразилия — Жанубий Риу-Гранди-ду-Сул ва Санта-Катарина штатларида тошқин туфайли 40дан ортиқ одам вафот этди.

🔹Испания — 2 сентябрьдан 4 сентябрьгача «Дана» бўрон тизими тинимсиз ёмғир олиб келди. Ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар бор.

🔹Греция — штормли циклон «Даниэль» қишлоқларни кўлларга айлантирди. Ҳалок бўлган ва бедарак йўқолганлар бор.

🔹Гонконг ва Жанубий Хитой — «Саола» тайфуни кучли ёғингарчилик келтирди.

🔹Ҳиндистон — ойига уч маротаба тошқинлар Мадхья-Прадеш, Махараштра ва Харьяна Штатларига таъсир кўрсатди.

ТОРНАДО

🌪️ Сентябр ойида вайронкор бўронлар бутун Франция, Германия ва Испанияни қамраб олди.

🌪️ 2 кун ичида Италия шимолида 4 та торнадо содир бўлди.

🌪️ 19 сентябрь куни Хитойда бу ерларда камдан-кам содир бўладиган иккита торнадо бир неча соат ичида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

ДЎЛ

💠 2 сентябрь куни Грузиянинг Кахети шаҳрида кучли дўл ёғиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд бўлди.

💠 4 сентябрь куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида дўл ёғиши натижасида кўплаб автомобиллар зарар кўрди.

💠 Сентябрь ойида Европанинг Португалия, Испания, Италия, Греция ва бошқа мамлакатларида баъзан катта ҳажмдаги дўл ёғиши кузатилди.

💠 17 сентябрь куни Испаниянинг Валенсия провинциясида кучли дўл ёғди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўқотиш 43 миллион евродан ошади.

💠 Жанубий Америкада 17 сентябрь куни Уругвайнинг бир қанча департаментларида дўл ёғиши қайд этилди.

💠 Эртаси куни қўшни Бразилиянинг Рио Гранди-ду-Сул провинциясида дўл ёғди.

💠 23 сентябрь куни Бага муниципалитетида рекорд даражадаги дўл ёғди. Баъзи дўл доналарнинг диаметри 10 см дан ошди.

💠 24 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларида Техаснинг марказий қисмларида кучли момақалдироқ дўл билан келди.

🆘 Сентябрь ойида яна бир Италия вулқони — Стромболи, шунингдек, Гавайидаги Килауэа, Филиппиндаги Таал, Аляскадаги Шишалдин, Чилидаги Вильяррика ва Россиядаги энг фаол вулқон — Эбеко вулқонларининг фаоллиги кучайган.

🆘 Кампи Флегреи мега отилишга тайёрланмоқда. Супервулқон ҳудудидаги силкинишлар кучайиб бормоқда. Нафақат мамлакат аҳолиси, балки бутун Европа, бутун дунё хавф остида.

Бу ҳақда «Глобал инқироз. Италия. Келажак бизга боғлиқ» номли онлайн-конференцияда овоза қилинди. Афсуски, олимларнинг прогнозлари аллақачон амалга ошяпди.


📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!