Сайёранинг ўз-ўзини йўқ қилиш сценарийси ишга тушди. Сиз бу ҳақида нима биласиз?

30 октябр 2023

2023 йилнинг 13 август куни Эгон Чалакян бутун дунёга «Бизнинг сайёрамиз ўз-ўзини йуқ қилиш арафасида» деб мурожаат қилди.

📍Бизнинг янги репортажимизда Иқлим Инқирози каналининг мониторинг гуруҳи, 13 августдан 19 августгача бўлган даврда, яъни олим баёнотидан бошлаб атиги бир ҳафта ичида содир бўлган иқлим ҳодисалари ҳақида маълумот тўплашга қарор қилди.

14 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 ҲИНДИСТОННИНГ Ҳимачал-Прадеш ва Уттаракханд штатларида ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкиларга олиб келган кучли ёмғирлар киради. 14 август ҳолатига кўра, бир неча кун ичида табиий офатдан 60 га яқин одам ҳалок бўлган.

13-19 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 САХА РЕСПУБЛИКАСИ, РФ: Худди шу вақтнинг ўзида янгиликларда Якутиядаги давом этаётган ва янги пайдо бўлган ўрмон ёнғинлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўла бошлади.

16-19 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 КАНАДА: БРИТАНИЯ КОЛУМБИЯСИДА янги ўрмон ёнғинлари бошланди. Баъзи жойларда аланга шаҳарларга жуда яқин келгани сабабли 20 000 га яқин аҳоли эвакуация қилинди.

15-19 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 ИСПАНИЯ: Бир неча кун ичида ТЕНЕРИФЕ ОРОЛИДА оролида ўрмон ёнғинлари бошланди. Бир неча кун ичида улар назорат остидан чиқиб кетди. 19 август ҳолатига кўра, бир неча аҳоли пунктларида 12 мингга яқин одам эвакуация қилинди.

13 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

ИТАЛИЯДА Этна вулқонининг кучли портлаши бошланди, кечқурун эса мамлакатнинг қарама-қарши қисмида, Турин кўчаларида шиддатли сел оқиб ўтди.

🌪️ ХИТОЙ: Яньчэ́н шаҳрига дўл билан бирга келган торнадо оқибатида камида 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.

ИОРДАНИЯ: Мафрақ шаҳрида кучли қум бўрони содир бўлди.

14 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 УММОН: Жала Рамлат-ал-Воҳиб чўлини сув остида қолдириб, қумларнинг жонсиз қиёфасини кўлларга айлантирди.

💦 ГОНДУРАС: Сан-Пе́дро-Су́ла шаҳрида атиги 40 дақиқада ёмғир кўчаларни дарёларга айлантирди.

⚡ АҚШ ва КАНАДА: АҚШнинг Миннесота ва Канаданинг Онтарио штатларига кучли шамол ва дўл чақмоқли ёмғирлар билан бирга келиб урди.

АҚШнинг Техас штатидаги, Хьюстоннинг шимоли-ғарбида эса ўрмон ёнғинлари бошланди.

🔥 ФРАНЦИЯ: Шу куннинг ўзида Францияда ёнғин Сен-Андре шаҳрида 500 гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Ёнғин турар-жой биноларига ҳам ўтди.

15 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ЯПОНИЯ: «Лан» тўфони Япониянинг марказий ва ғарбий префектураларини қамраб олди.

💦 ИТАЛИЯДА кучли ёмғир ва момақалдироқ Трентино-Альто-Адиджанинг бир қатор туманларига келиб уриб, ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкиларини келтириб чиқарди.

🌪️ АҚШ: Шимолий Каролина штатида довуллар оқибатида 65 000 дан ортиқ хонадон электр энергиясиз қолди. Бўрон пайтида қулаган дарахт машинадаги бир одамнинг ҳаётига зомин булди.

16 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 ГЕРМАНИЯ: Франкфурт аэропортини сув босди ва ўнлаб рейслар бекор қилинди.

🌊 ЖАЗОИР: Бордж-Бу- Аррери́джда юз берган сув тошқини камида икки кишининг ҳаётига зомин бўлди.

ТУРКМАНИСТОНДА 5,2 магнитудали кучли зилзила юз берди. Ер силкинишлари бир қатор ҳудудларда сезилди.

17 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

КОЛУМБИЯ: Ҳалокатли 6,3 магнитудали зилзила ва ундан кейин рўй берган ўнлаб ер силкинишлари Колумбия марказини ва унинг пойтахти Боготани ларзага солиб, одамларда қаттиқ ваҳима уйготди.

💦 ГЕРМАНИЯ жанубидаги бўронлар ўз ортидан кучли сув тошқини ва вайронагарчиликларни қолдирди.

⚡ АРГЕНТИНАДА момақалдироқ ва дўл Буэнос-Айрес провинциясида тартибсизликларни келтириб чиқарди. Кучли жала туфайли 50 дан ортиқ рейслар тўхтатилди.

18 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ҚУВАЙТ: Гувоҳлар Қувайтда рўй берган даҳшатли бўрон видеоларини ижтимоий тармоқларга қўйишди.

ИТАЛИЯ: Флегрей далалари ҳудудида сейсмик силсила қайд этилди, энг кучли зарба 3,6 магнитудага эга бўлди. Хаммаси булиб минтақада 100 дан ортиқ зилзилалар қайд этилди.

19 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 ЮНОНИСТОН: Александруполис шаҳри яқинида ёнғин пайдо бўлган. Эҳтиёт юзасидан аҳоли эвакуация қилинган.

Тасаввур қилинг, бу воқеаларнинг барчаси атиги 7 кун ичида рўй берди. Бу маълумотлар фақатгина энг кўзга кўринган ва кенг кўламли катаклизмларни ўз ичига олади ва янги ҳарорат рекордлари, қуёш фаоллиги ёки барча зилзилалар ва фаол вулқонларни ҳисобга олмайди.

2024 йилдан бошлаб сайёрамиз глобал катаклизмлар циклига кириб келяпди. Циклга кирганимизда эса нима бўлади?

🆘 Биз инсоният сифатида на илмий нуқтаи назардан, на инсонийлик нуқтаи назаридан бунга тайёр эмасмиз. Лекин бизда улгуриш учун яна озгина вақт бор...

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун барча илмий салоҳиятни бирлаштириш учун шароит яратишга улгуриш. Лекин бунинг учун ҳар бир инсоннинг иштироки муҳим.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz

📧 E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!