Иқлим аллақачон ўзгарди. Ва бу фақат бошланиши

14 ноябр 2023

2023 йилнинг 20-26 август кунлари бизнинг сайёрамиз яна иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган кутилмаган ҳодисаларга дуч келди.

Табиат бирин-кетин даҳшатли зарбалар бериб, ҳар куни янги офатларни келтириб чиқарди.

20–21 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 МЕКСИКА ВА АҚШ: 20 август куни «Хилари» тропик бўрони 4 тоифали шамол кучи билан Мексиканинг ғарбий қирғоғига, Калифорния ярим оролига ва Ақшнинг Жануби-Ғарбий қисмига зарба берди. У ўзи билан рекорд даражада кўп ёғингарчилик, кучли тошқинлар, сел ва кўчкиларни олиб келди.

Табиий офатнинг қутуриши оқибатида штатнинг аксарият йўлларида ҳаракатланиб бўлмай қолди, минглаб рейслар бекор қилинди. Тонналаб ахлат остида бутун квартал қолиб кетди. Хавфли тузоққа тушиб қолган одамларни булдозерлар ёрдамида эвакуация қилишга тўғри келди

Бу ва бошқа янгиликлар ҳақида бизнинг янги дастуримизда.

21 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

ЖАНУБИЙ АМЕРИКА: Жанубий Америка мамлакатларини бир қатор табиий офатлар қамраб олди:

🔹 Аргентинанинг Сан-Луис муниципалитетида ўрмон ёнғини бошланди.

🔹 Перуда эса Убинас вулқони уйғонди.

🔹 Чилида Марказий-Жанубий ҳудудда сув тошқини натижасида икки киши ҳалок бўлди.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 ТУРКИЯНИНГ шимоли-ғарбий қисмида ЧАНАККАЛЕ ПРОВИНЦИЯСИДА кучли ўрмон ёнғини бошланди. Шамол таъсирида олов кенг ҳудудларга тарқалди. Оловни ўчиришга махсус техника ва авиация жалб қилинган. Ёнғин яқин атрофдаги қишлоқлардан оммавий равишда одамларни эвакуация қилинишига сабаб бўлди ва Дарданел бўғози орқали кемалар ҳаракатини тўхташига олиб келди.Кўп одамлар бу воқеадан кейин ўз ҳаётларини нолдан бошлашлари керак бўлади.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 САУДИЯ АРАБИСТОНИНИНГ ҒАРБИДА аҳоли ҳам ёмон об-ҳаводан азият чекди.

Бўроннинг асосий кучи Макка ва Жидда шаҳарларига келиб урди. Ёмғир билан келган бўронли шамол одамларни йиқитди, осонликча билбордлар ва металл конструкцияларни ағдарди.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

💦 ҲИНДИСТОН, УТТАРАКХАНД ШТАТИ аҳолиси кучли ёмғирдан азият чекишни давом этмоқда. Худди шу куни КОТДВАРА шаҳрида шиддатли сув оқими машинани оқизиб кетди. Сув тошқини ва кўчкилар туфайли йўллар ёпилди.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 АРГЕНТИНА шимолидаги Буэнос-Айрес провинциясига дўл бўрони келиб урди.

Пергамино шаҳри ҳаммадан кўп жабр кўрди.

Баъзи дўллар теннис тўпи катталигига етди. Офат уйлар ва машиналарга зарар етказди.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ПОЛЬША: Дунёнинг бошқа қисмидаги КОНТИ-ВРОЦЛАВСК шаҳрида ҳам дўл бўрони келиб урди. Баъзи жойларда дарахтлар ағанади.

22 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ: Худди шу куни «Гарольд» номли тропик бўрон ТЕХАСАНИНГ жануби-шарқий қирғоғига келиб уриб, кучли ёмғир ва тўсатдан юзага келган локал тошқинларга сабаб бўлди. 23000 дан зиёд одам электр таъминотисиз қолди.

23 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌀 ДОМИНИКАН РЕСПУБЛИКАСИ: «Франклин» тропик бўрони Доминикан Республикасини қамраб олди, у ерда 5000 дан зиёд одам эвакуация қилинди. Табиий офатдан мингдан ортиқ уйлар ва бинолар зарар кўрди. Ҳаммадан кўп шарқий худудлар ва Санто Доминго пойтахти зарар кўрди. Мамлакат вилоятларининг деярли ярмида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

23 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🔥 ГРЕЦИЯДА ёнғинлар давом этяпди.

Йўллар, пляжлар, уйлар аланга олган.

23 август ҳолатига кўра, 64 ёнғин ўчоғи ва янги қурбонлар ҳақида хабар берилган.

Мамлакатнинг шимоли-шарқида ёнғиндан ҳалок бўлган 36 муҳожирнинг жасади топилди.

24 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

🌊 ҲИНДИСТОН: ХИМАЧАЛ-ПРАДЕШ штатидаги, КУЛЛУ шаҳрида муссон ёмғирлари оқибатида юзага келган катта кўчки туфайли бир нечта кўп қаватли бинолар қулаб тушди. Вақтида одамлар эвакуация қилингани сабабли қурбонлар бўлмади.

25 АВГУСТ, 2023 ЙИЛ

АҚШ:

🔥 Луизиана штатида ўрмон ёнғинлари 6000 гектардан кўп майдонни қамраб олди. Мэрвилл шаҳрининг барча аҳолиси эвакуация қилинди.

🌀 Кучли момақалдироқ ва ёмғирлардан кейин Мичиган ва Огайо штатларини бўрон содир бўлди. Шамол тезлиги соатига 140 км га етди.

Натижада 700 000 га яқин одам электр энергиясиз қолди. Баъзи ҳудудларни сув босди.

🌪️ Худди шу куни Мичиган штатининг Ингем округида торнадо кўтарилиб, камида 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

⚡ Иллинойсда штатида бир одам ғайритабиий ҳодисани видеога олди: кети узилмайдиган чақмоқ чақишини.

Агар иқлим муаммосини ҳал қилишни «кейинга» қолдирсак, бу «кейин» ҳеч қачон келмаслигини тушуняпсизми?!

Бутун инсониятни бирлаштириш ва олимлар эркин ҳаракат қилишлари учун шароит яратиш ҳақида ўйлаш вақти. Бу эса олимлар тадқиқотлар ўтказишлари ва иқлим инқирозининг ечимини топишлари учун барча маълумотлар очиқ бўлиши керак дегани.


📧 E-mail: [email protected]
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!