ЕР ПУЛЬСИ: дўл, ёмғир, бўронлар. Сўнгги янгиликлар → АҚШ, Уммон, Россия, Туркия, Украина. Гувоҳлар

3 ноябр 2023

Бугунги кунда тошқинлар Арабистон ярим оролида тез-тез содир бўляпди.

Наҳотки Охирзамон аломатлари бизнинг кўз ўнгимизда рўёбга чиқяпди?

АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 САУДИЯ АРАБИСТОНИ: Уч ҳафтадан бери кучли ёғингарчиликдан сайёрамизнинг энг иссиқ ва қуруқ жойларидан бири бўлган Саудия Арабистони азият чекяпди. Кучли дўл ва ёмғир яна бир бор мамлакатнинг турли ҳудудларига зарба берди. Баъзи жойларда дўл уюмлари бир ярим метрга етди. Шаҳар кўчалари дарёларга, чўллар эса кўлларга айланди.

2023 йил апрель ойининг сўнгги ҳафтасида дунёнинг турли жойларида аномал кўп дўл бўронлари ва тошқинлари содир бўлди. Ҳозир сиз айрим воқеаларнинг тафсилотлари ҳақида билиб оласиз.

22 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌪️ УММОН: ЭШ-ШАРКИЯ МИНТАҚАСИДАГИ Билад-Бани-Бу-Али вилоятига момақалдироқ билан бирга кучли торнадо келиб урди. Ушбу минтақада бу жуда ҳам кам учрайдиган ҳодиса.

22–23 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 ЭКВАДОР: Ёмғирлар Эквадорни вайрон қилишни давом этяпди.

Сув тошқинлари оқибатида ГУАЯС провинциясидаги минглаб одамлар, ўз буюмларини ва мебелларини кўчага олиб чиқишга ва ташқарида яшашга мажбур бўлишди, чунки уларнинг уйлари сув остида қолди

⚠️ Мамлакат бўйлаб 2023 йилнинг бошидан бери 1500 дан ортиқ табиий офатлар рўй берди. Фақатгина расмий маълумотларга кўра, улар 80 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди. 14 000 дан зиёд уйлар вайрон бўлган. Ҳаммаси бўлиб ёмғирлар мавсуму бошланганидан бери жами 66 000 га яқин одам зарар кўрди.

25–28 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌊 УММОНДА жиддий вазият юзага келди: кучли ёмғирлар сел юзага келишига сабаб бўлди. Бошқа ҳудудларда катта дўл қайд этилди. Экстремал об-ҳаво одамларни қўрқувда ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди.

Сув оқими автомобиллар билан бирга одамларни ҳам оқизиб кетди. Бир неча киши бедарак йўқолди.

27 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

💦 ТУРКИЯ: Табиий офатлар Туркияда ҳам давом этяпди. 27 апрель куни АЛАНЬЯ ва АДАНА шаҳарларининг кўчалари кучли ёмғирлар ва дўл сабабли сув остида қолди.

28 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

💠 РФ: Россиянинг жанубидаги КРАСНОДАР ва СТАВРОПОЛЬ ўлкалари аҳолиси ижтимоий тармоқларда катта дўл ҳақида хабар беришди. Одамлар экинларнинг ҳолатидан хавотирда, чунки ёнғоқ катталигидаги дўл экинлар ва кўчатларга катта зарар етказди.

25–27 АПРЕЛЬ, 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ: кучли бўронлар Марказий ФЛОРИДАНИНГ баъзи туманларига келиб урди. Улар кўплаб округларга ёмғир, шамол ва дўл олиб келди.

💠 ЛЕЙК округида дўл миқдори ва унинг катталиги одамларни ҳайратда қолдирди. Ёмон об-ҳаво одамларни саросимага солиб қўйди.

Улар ҳеч қачон бунақасини кўришмагани ҳақида хабар беришди.

💠 БРЕВАРД округида дўл бўрони катта қор уюмларини қолдирди. Йирик муз парчалари уйларнинг ва машиналарнинг ойналарини синдирди.

АПРЕЛЬ ОХИРИ, 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ ЖАНУБИ: Кейинги кунларда дўл, торнадо ва кучли шамол билан бирга келган бўронлар нафақат ФЛОРИДА, балки ТЕХАСГАЧА барча қўшни штатларга ҳам жиддий зарар етказди. Бўронлар транспорт воситалари ва уйларга катта зарар етказганлиги сабабли суғурта даъволари кўпайиб кетди.

Табиий офатлар нафақат алоҳида давлатларнинг иқтисодиётига, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам бевосита таъсир қилади. Вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш учун катта молиявий инвестициялар талаб қилинади. Иқлим офатларининг кучи ва частотаси ошгани сайин, иқтисодий зарар ҳам ортиб боради.

Истеъмолчилик форматининг замонавий иқтисодиёти бугунги кунда инсоният дуч келаётган иқлим муаммоларига дош бера олмайди. Сиз нима учун деб сўрайсизми?

🌐 Бу саволга батафсил жавоб 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумда берилди.

Иқлим фалокатларининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, бизга ҳар бир инсон учун юқори турмуш даражасини ва унинг хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек, олимларга давом этаётган иқлим ўзгаришининг асл сабабларини тушуниш ва бу муаммонинг ечимини топиш имконини берадиган бошқа иқтисодий модель керак.

📍Ҳозир ҳамма бу маълумотни эшитиши керак, чунки кундан-кунга иқлим ўзгариши уларни келажак ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур қиляпти. Сизнинг келажагингиз ҳақида! Бутун инсониятнинг келажаги ҳақида!

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com/uz

📧 E-mail: [email protected]

Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!