Ҳафталик офатлар: табиат шаҳарларни вайрон қиляпди, аммо ҳамма жим

1 август 2025

Иқлим воқеалари тобора экстремал ва олдиндан прогноз қилиб бўлмайдиган тус оляпди.

Июль ойининг бошида АҚШда кутилмаганда жуда кучли тошқин содир бўлди. Бу фожиага на ҳукумат, на аҳоли тайёр эмас эди. Энг аҳамиятли томони шундаки, бу ҳодиса офатларни олдиндан прогноз қилиш ва аҳолини огоҳлантириш тизимлари, фавқулодда чоралар кўриш учун техник имкониятлар мавжуд бўлган мамлакатда рўй берди.

шу вақтнинг ўзида бутун сайёра бўйлаб кетма-кет бир қатор фавқулодда ҳодисалар содир бўлди. Уларнинг ҳар бири аномал бўлиб, илгари камдан-кам қайд этилган. Бироқ, энди бундай воқеалар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб боряпди: тошқинлар, июль ойида қор ёғиши, вулқонларнинг фаоллашиши, ҳалокатли бўронлар. Бу ҳодисаларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, геофизик ва иқлимий беқарорлик туфайли юзага келяпди.

Аслида, агар иқлим билан боғлиқ вазиятга теран қарайдиган бўлсак, у бизга ҳеч қандай умид қолдирмаяпди. Яқин келажакда ижобий ўзгаришлар кутилмаяпди. Аксинча, вазият янада оғирлашиб боряпди.

📌 Ҳафтанинг асосий воқеалари:

– АҚШ: Техасда тўсатдан юзага келган ҳалокатли тошқин 129 кишининг ҳаётига зомин бўлди, улардан 27 нафари болалар;

– «Данас» тайфуни: 120 йил ичида биринчи маротаба Тайвань оролидаги ҳалокатли оқибатлар;

– Индонезия: Левотоби вулқонидан отилиб чиққан кул 18 км баландликка кўтарилди, эвакуация;

– Австралия: бомбали циклон ва баландлиги 12 метргача етадиган тўлқинлар;

– Туркия: июль ойида қор, рекорд даражадаги совуқ;

– Хитой: Сичуандаги кўчкилар ва селлар, вайрон бўлган инфратузилма;

– Россия: Сибирда жала ва дўл, Байкалортида кенг кўламли тошқин, Омск, Тюмень, Хабаровскдаги вайронагарчиликлар.

🧩 Бу воқеалар энди «табиий офатлар» тоифасидан ташқарига чиқишни бошлади. Биз сайёрамизнинг иқлим тизими туб ўзгаришлар рўй бераётганига ва улар геодинамик жараёнлар билан оғирлашаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шунга қарамай, таҳдидлар яққол зўрайиб бораётган шароитда, аксарият тузилмалар ҳали ҳам қўл қовуштириб ўтирибди. Ва бу — асосий чақириқлардан бири.

Биз глобал парадокслар даврида яшаяпмиз: миллиардлаб одамлар ва улкан илмий салоҳиятга қарамай, иқлим таҳдиди олдида биз мутлақо бефарқмиз. Лекин бефарқлик билан ҳали касалланишга улгурмаган, кўриб, тушуниб, ҳаракат қилаётганлар ҳам бор экан — ноумид шайтон. Ҳозир таслим бўлиш вақти эмас. Бу муаммони биз ёлғиз ҳал қила олмаймиз. Аммо биргаликда харакат қилсак — бизда имконият бор
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]