Иссиқлик аномалияси бир вақтнинг ўзида бир нечта қитъани қамраб олди: Франция тарихдаги энг иссиқ май ойини бошдан кечирди — қарийб 2 000 та ҳарорат рекорди янгиланди; Буюк Британияда мамлакат миқёсидаги энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилди, Хитойда эса тунги ҳарорат илк бор 30 °C дан ошди. Шу фонда Россиянинг кўплаб ҳудудларида дўл ва довулли шамоллар билан кечган кучли бўрон фронтлари кузатилди. Чилида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди, Мексикада эса ер остидан 15 метр баландликкача иссиқ лой ва буғ устуни отилиб чиқди.
Айни пайтда Коста-Рикадаги асосий автомагистралда олти метрлик ер ўпирилиши юзага келди. Атмосфера аномалияларидан тортиб тектоник ва гидротермал фаолликкача бўлган турли ҳодисаларнинг бундай бир вақтда содир бўлиши сайёравий жараёнлар қайта шаклланаётганидан далолат беради. 2026 йил 25–31 май кунлари оралиғидаги иқлим ҳодисалари ва геофизик фаоллик хроникаси.
00:00 Кириш
00:50 Россия: жанубда, Волгабўйи ва Уралдаги бўрон тизими
04:30 Мексика: Мичоакан штатидаги Эль-Салитреда гидротермал отилма
07:45 Коста-Рика: 27-сонли автомагистралда ер ўприлиши
10:20 Франция ва Буюк Британия: май ойидаги тарихий жазирама ва ҳарорат рекордлари
13:50 Хитой: одатдагидан эрта бошланган жазирама, тунги ҳарорат 30 °C дан юқори
16:40 Чили: Антофагаста минтақасида 6,9 магнитудали зилзила
19:15 Хулосалар: геодинамика, океан ва атмосфера аномалияларининг ўзаро боғлиқлиги
Тақдим этилган ҳодисалар — сайёрамиз иқлим тизимидаги барча ўзгаришларнинг бир қисми. Миллионлаб йиллар давомида сайёравий терморегулятор вазифасини бажариб келган океан бугунги кунда иссиқлик алмашинуви бузилаётганининг белгиларини намоён қилмоқда. Тадқиқотлар микро- ва нанопластикнинг эҳтимолий ролига ишора қилмоқда: бу заррачалар ўзига хос «кўрпа» эффектини юзага келтириб океаннинг иссиқликни атмосферага чиқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин.
Геодинамик фаоллик тобора кучайиб бораётган бир пайида, бу ҳолат Ернинг ички энергияси юзада намоён бўлишини — сейсмик ҳодисалардан тортиб экстремал об-ҳаво ҳодисаларигача — янада кучайтириши мумкин. Бу жараёнларнинг физикасини тушуниш — содир бўлаётган воқеаларни англашнинг калитидир. Ўзгаришлар ҳар бир кишига таълуқли бўлиб, сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.
Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:
📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:
👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw
📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Шарҳ қолдириш