Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?

14 июн 2026

Ўтган ҳафтада сейсмик ва вулқон фаоллигида кескин ўсиш кузатилди, ҳатто бундай жараёнлар одатда кутилмайдиган минтақаларда ҳам. Бисмарк денгизидаги Титан-Ридж вулқонининг сув остидаги отилиши пемзадан иборат сузувчи оролларни шакллантиришда давом этмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу ҳудудда бундай кучли сув ости вулқон отилишлари жуда кам учрайди ва бир неча юз, ҳатто минг йилда бир марта содир бўлади.

Европада сезиларли ер ости силкинишлари қайд этилди, Туркия ва Перуда ҳам кучли сейсмик ҳодисалар рўй берди. Турли қитъаларда бир вақтнинг ўзида кузатилаётган бу ҳодисалар тадқиқотчиларга сайёрамизнинг чуқур қатламларидаги энергия унинг юза қобиқлари билан қандай ўзаро таъсирлашишини кузатиш имконини беради.

Тектоник жараёнлар билан бир пайтда кўплаб минтақалар экстремал ёғингарчиликларга дуч келди. Туркиянинг Хатай вилоятида жала ёмғирлар тарихий меъёрлардан ошиб, кенг кўламли тошқинлар ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Хитойда узоқ давом этган ёмғирлар дарёлар сатҳининг кўтарилишига ва ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган вайронкор кўчкиларга сабаб бўлди. Ҳатто баҳор учун одатий бўлган момақалдироқлар ҳам Украинанинг бир нечта вилоятларида кучли дўл ва маҳаллий сув босишлари билан кечиб, одатий об-ҳаво ҳодисаларининг характери қандай ўзгараётганини намоён этди.

Ўтган ҳафтада дунёнинг турли бурчакларида деярли бир вақтнинг ўзида ўз минтақалари учун ноодатий даражада кам учрайдиган ёки ғайриоддий шиддат билан ривожланган жараёнлар намоён бўлди. Сейсмик жиҳатдан тинч ҳисобланадиган Даниядаги зилзила, Кампи-Флегрей супервулқони ҳудудидаги энг кучли ер ости силкинишларидан бири, Хитой ва Туркиядаги экстремал ёғингарчиликлар, Бисмарк денгизидаги камёб сув ости вулқон отилиши — буларнинг барчаси шулар жумласидандир.

Айнан шундай аномалиялар табиий тизимлар қандай қайта қурилаётганини ва яқин йилларда қайси қонуниятлар янада яққолроқ намоён бўлиши мумкинлигини тушунишга ёрдам беради. Бу жараёнларнинг физикасини тушуниш — содир бўлаётган воқеаларни англашнинг калитидир. Ўзгаришлар ҳар бир кишига таълуқли бўлиб, сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.

2026 йил 18-24 май ҳафтасида содир бўлган иқлим жараёнлари ва геофизик фаоллик хроникаси.

00:00 Кириш

00:18 Украина: бир нечта вилоятларда момақалдироқ, дўл ва тошқинлар

02:20 Хитой: Гуансидаги зилзилалар, зилзилалар силсиласи, эвакуациялар

04:34 Перу: 6,1 магнитудали зилзила, маданий меросга етказилган зарар

06:05 Дания: Зеландия оролида камёб зилзила

07:15 Туркия: Малатьяда 5,6 магнитудали зилзила, мактабларда дарсларнинг бекор қилиниши

08:09 Италия: Кампи-Флегрейда кучли силкиниш, зилзилалар силсиласи

09:42 Туркия, Хатай: кучли жала, тошқинлар, кўчкилар

11:36 Папуа-Янги Гвинея: Титан-Ридж вулқонининг камёб сув ости отилиши

13:28 Хулосалар: ноодатий сейсмик ва вулқоник ҳодисалар ўзгаришлар индикатори сифатида

Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:

📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:

👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw

📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:

👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]