Ўтган ҳафта давомида сайёрамизнинг турли минтақаларида зилзилалар ва вулқон фаоллиги кузатилди. Италияда ўчоғи 259 км чуқурликда 6,1 магнитудали чуқур фокусли зилзила, Грециянинг Эвия оролидаги кетма-кет ер силкинишлари ҳамда Филиппинда содир бўлган 7,8 магнитудали вайронкор зилзила ва ундан кейин юзага келган цунами — бу ҳодисалар тадқиқотчиларга Ер қаъридаги жараёнлар океан, атмосфера ва Ер қобиғида қайд этилаётган ўзгаришлар билан қандай боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўрганиш имконини беради. Ўтган ҳафта Япониядаги Сакурадзима ва Камчаткадаги Шивелуч вулқонлари юқори даражадаги фаолликни намоён этди: вулқон кулининг отилиши 12 километр баландликкача етди, «кул ёмғири» эса Кагосима шаҳри ҳудудларини қоплади.
Шу фонда атмосфера беқарорлиги Европа ва Осиёни қамраб олди: Литвада IF2 тоифасидаги торнадо минглаб одамларни электр энергиясисиз қолдирди ва қабристонга зарар етказди, Италияда эса гирдоб Рим шаҳрининг ўзи орқали ўтди. Болгария ва Нидерландияда ҳам ушбу минтақалар учун кам учрайдиган торнадолар кузатилди. Ҳиндистонда тезлиги соатига 100 километргача етган шамолли бўронлар қуёш электр станциялари ва турар жойларни вайрон қилди. Сейсмик ҳодисалардан тортиб экстремал атмосфера жараёнларигача бўлган турли хил воқеаларнинг бундай бир вақтда содир бўлиши сайёравий тизимларда қайта қурилиш жараёнлари кечаётганидан далолат беради.
00:00 Кириш
00:18 Италия: Рим ва Миланда момақалдироқ, дўл ва торнадо
02:40 Литва: Каунасда ЕF2 тоифасидаги кучли торнадо
04:25 Болгария ва Нидерландия: бўронлар, тошқинлар ва камёб торнадо
07:14 Ҳиндистон: Раджастханда вайронкор бўронлар, қуёш энергетикасига етказилган зарар
10:23 Япония: Сакурадзима вулқонининг отилиши ва Кагосимадаги «кул ёмғири»
12:07 Россия: Шивелуч вулқонида 12 км баландликка отилган кул
12:45 Италия: Тиррен денгизида 6,1 магнитудали чуқур фокусли зилзила
13:53 Греция: Эвия оролида зилзилалар серияси
14:46 Филиппин: М7,8 айронкор зилзила ва цунами
18:07 Хулосалар: табиий офатларнинг оқибатлари ва илмий ёндашувнинг аҳамияти
Филиппиндаги зилзила — фалокат оқибатлари силкинишлар тўхташи билан тугамаслигининг ёрқин намунаси. Инсоннинг тирик қолиши — энг муҳими. Лекин кейин унинг олдида бошқа саволлар пайдо бўлади: агар уй-жойи вайрон бўлса, қаерда яшайди; оиласини қандай боқади; мактаб вайрон бўлган бўлса, болалари қаерда ўқийди?
Табиий офатлар оқибатлари ҳақида гапирганда, бу фақат вайронагарчиликлар рўйхати эмаслигини тушуниш муҳим. Бу — бир лаҳзада ўзининг одатий ҳаёт тарзидан айрилган кўплаб инсонларнинг тақдири. Айнан шунинг учун ҳам фалокатларнинг кўпайиши — бу хабарлар сонининг кўпайиши эмас. Бу — ана шундай шахсий фожиаларнинг кўпайишидир.
Бу жараёнларнинг физикасини тушуниш — содир бўлаётган воқеаларни англашнинг калитидир. Ўзгаришлар ҳар бир кишига таълуқли бўлиб, сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.
Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:
📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:
👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw
📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Шарҳ қолдириш