Сайёра иқлимнинг мисли кўрилмаган даражадаги синхронлигини намойиш этмоқда: Ҳиндистонда тезлиги 130 км/соатга етган момақалдироқли бўрон 117 кишининг ҳаётига зомин бўлган бир вақтда, Болгарияда кўчкилар фаоллашди. Май бошидан бери давом этаётган кучли жала мамлакатда 2 200 дан ортиқ тупроқ силжишларига сабаб бўлди. Жанубий Африка Республикасидаги экстремал кучли ёғингарчилик бутун шаҳарларни ташқи оламдан узиб қўйган бир вақтда, Японияда тўсатдан юзага келган конвектив булутлар дўл ёғдириб, Фукусима префектурасининг рамзи саналган шафтоли ҳосилини нобуд қилди.
Шу билан бирга Россиянинг Новосибирск вилоятида 4,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу минтақа тарихан юқори сейсмик фаол ҳудудлар қаторига кирмаган, аммо сўнгги ўн йил ичида силкинишларнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Тарихан сейсмик жиҳатдан фаол ҳисобланмаган минтақадаги ҳалокатли бўронлар ва дўллардан тортиб кўчкилар ва сейсмик фаолликкача бўлган аномалияларнинг бу географияси сайёра динамикасидаги тизимли ўзгаришларни акс эттиради. 2026 йил 11-17 май ҳафтасида содир бўлган иқлим жараёнлари ва геофизик фаоллик хроникаси.
00:00 Кириш
00:50 ЖАР: Ғарбий Кейп провинциясида экстремал бўронлар ва тошқинлар
04:30 Болгария: дўл бўронлари ва кўчкиларнинг оммавий фаоллашуви
07:45 Россия: Новосибирск вилоятидаги М4,2 магнитудали зилзила — сейсмик фаоллик паст бўлган минтақа учун сигнал
10:30 Ҳиндистон: Уттар-Прадеш штатида ҳалокатли момақалдироқ бўрони, тезлиги 130 км/соатга етган шамол
14:20 Япония: ҳарорат контрасти ва тўсатдан пайдо бўлган дўлли момақалдироқлар
17:15 Хулосалар: XXI асрнинг энг қимматбаҳо иқлим хатари
Эътибор беринг: конвектив бўронлар ушбу дастуримизнинг деярли барча воқеалари орқали қизил ипдек ўтиб боради. Аслида бу янгилик эмас, аммо бугун уларнинг шаклланиш шароитлари ўзгаряпти. Глобал ҳароратнинг кўтарилиши, атмосферада намлик миқдорининг ортиши ҳамда конденсация ядроси вазифасини ўтаб, булутларнинг электрланишини кучайтирадиган нанопластикнинг мавжудлиги бу ҳодисаларни янада шиддатли ва вайронкор қиляпти.
Aon маълумотларига кўра, кучли конвектив бўронлар тропик циклонлардан ўзиб кетиб, XXI асрнинг энг қиммат суғурталанган табиий хавфига айланиб улгурган — биргина 2025 йил улардан кўрилган зарар 61 миллиард долларга етган. Гувоҳлар тобора кўпроқ: «Бунақаси илгари бўлмаган», дейишмоқда. Нафақат ҳодисаларнинг кучи, балки уларнинг тўсатдан содир бўлиши айниқса ташвишга солябди. Бўрон офтобли куннинг ўртасида бир зумда пайдо бўлиб, одамларни ғафлатда қолдиряпди. Бу жараёнларнинг физикасини тушуниш — содир бўлаётган воқеаларни англашнинг калитидир. Ўзгаришлар ҳар бир кишига таълуқли бўлиб, сайёрани ўрганишга илмий ёндашув жамият учун устувор вазифага айланмоқда.
Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақида кўпроқ маълумотларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:
📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильми:
👉https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw
📍Нима учун океан шунчалар тез исимоқда? | Доктор Эгон Чолакян:
👉 https://www.youtube.com/watch?v=3hXjlx2iis8
Шарҳ қолдириш