Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026

19 март 2026

Янги Зеландияда тезлиги рекорд 240 км/соатга етадиган шамол, Парагвайда ҳис этиладиган ҳарорат +50°C етадиган экстремал жазирама ва Альп тоғларидаги аномал кўчкилар — 2026 йил февраль ойидаги иқлим офатлар бир вақтнинг ўзида барча қитъаларни қамраб олди.

Янги Зеландияда пўртана томларни учириб, аэропортлар фаолиятини издан чиқарди ва Лейк-Ферри қишлоғини ташқи дунёдан узиб қўйди — аҳоли вайрон бўлган кўприк орқали жонли занжир ҳосил қилиб, озиқ-овқат узатди. Парагвайда +50°C дай ҳис қилинган экстремал жазирама энергия тизимининг коллапсига сабаб бўлди: трансформаторлар портлаб кетди, шифохоналар генераторларга ўтди, Альто-Парагвай департаментидаги Фуэрте-Олимпо шаҳрида эса бир куннинг ўзида беш маротаба электр энергия ўчди.

Аргентинада +38,5 °C иссиқдан сўнг конвектив бўрон кўтарилди: теннис тўпидай дўл автомобилларни пачақ қилди, кучли шамол эса Кордова — Росарио трассасида олтита юк машинасини ағдариб юборди. Украинада совуқ ҳаво кескин исиб кетди — сув музлаган тупроққа сингиб кетмагани боис тошқин юзага келди ва Кропивницкий шаҳридаги 20 та уй, шу жумладан, «Бим» ҳайвонлар бошпанасини сув остида қолди. Юзлаб мушук ва итлар тун бўйи қайиқларда қутқарилди.

Қутқарув ишлари кучли қор, бўронли шамол ва кўриш масофаси нолга тушгани боис, бир неча соатдан кейингина бошланди. Калифорнияда қор кўчкиси 9 нафар сайёҳнинг умрига зомин бўлди — штат тарихида бундай ҳодиса ҳеч қачон кузатилмаган.

Альп тоғларида ўнлаб қор кўчкилари юз берди. Афсус, уларнинг кўпи ўлим билан якунланди. Италия, Швейцария ва Австрияда атиги бир ҳафта ичида камида 12 киши ҳалок бўлди. Францияда эса қиш бошидан бери 28 киши қор кўчкилари туфайли ҳаётдан кўз юмди — бу сўнгги 20 йиллик ўртача кўрсаткичдан икки баравар юқори. Деярли барча ҳолатларда ҳалок бўлганлар махсус тайёрланган трассалардан ташқарида бўлган.

Авваллари хатарни олдиндан тахмин қилишнинг иложи бор эди. Аммо бугун иқлим биз тушуниб етишимиздан анча тезроқ ўзгаряпди. Атмосферадаги нанопластик электростатик зарядни тўплаб, океан ва атмосфера ўртасидаги иссиқлик алмашинувини издан чиқаряпти. Бу эса, ўз навбатида, нормал иқлим жараёнларини ўзгартиряпти: ёғингарчиликни меъёрдан четга чиқаряпти, ҳароратнинг кескин ўзгаришига олиб келяпти, бўронлар ва қор кўчиши хавфини кучайтиряпти.

Илгари йилнинг бу фаслида ва бу жойларда кузатилмаган шароитлар энди тўсатдан юзага келяпти. Воқелик аллақачон ўзгарди, биз эса ҳалигача эски ўлчовлар билан яшашда давом этяпмиз.

Лекин энг хавфли томони шундаки, нанопластик гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, миянинг танқидий фикрлаш учун жавоб берадиган қисмларини вайрон қилаётганида. Ҳеч қандай адреналин инсон ҳаётига арзимайди. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг.

00:00 — Кириш: 2026 йил февраль ойидаги катаклизмлар

00:29 — Янги Зеландия: рекорд даражадаги шамол — 240 км/соат

01:50 — Украина: қор эриши ортидан келган тошқинлар

04:25 — Италия: бир суткада иккита торнадо

05:16 — Парагвай: +50 °C ҳис қилинган жазирама ва энергетика тизимидаги коллапс

06:53 — Аргентина: гигант дўл ва довуллар

07:50 — Россия: Архиздаги қор кўчкиси

08:35 — АҚШ: Калифорния тарихидаги энг ҳалокатли қор кўчкиси

09:44 — Швейцария: кўчки хавфи максимал бўлган ҳафта

10:58 — Франция: 28 киши ҳалок бўлди — бу ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўп

12:00 — Австрия: ота ва ўғил фожиаси

13:55 — Илмий таҳлил: нима учун экстремал туризм ўлимга олиб келадиган даражада хавфли бўлиб қолди?

Тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларнинг асл сабаблари ҳақидаги кўпроқ материалларни бизнинг каналимизда томоша қилинг:

📍Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Эгон Чолакян:

👉 Инсоният Ҳалокатли Зилзилалар Бўсағасида. Олимнинг Огоҳлантириши

📍Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот:

👉 Бу муқаррар | Иқлим ҳақидаги ҳақиқатга дунёнинг кўзини очган илмий ҳисобот
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Нега аномал жазирама довуллардан хавфли бўлиб қолди ва «иссиқлик оролида» қандай омон қолиш мумкин?
7/26/2026
videoImg
Нима учун Венесуэладаги мегазилзила 125 йил ичидаги энг оғир эпизодлардан бирига айланди?
7/18/2026
videoImg
Хитойдаги улкан муз бўлаклари, Индонезиядаги кучли зилзила ва АҚШдаги тропик довул
7/12/2026
videoImg
Момақалдироқ эволюцияси ва нима учун конвектив бўронлар энди йўқ жойдан пайдо бўлмоқда
7/5/2026
videoImg
Вайрон бўлган Филиппин ва Европадаги торнадо: нимага офатлар нафас ростлашга вақт қолдирмаяпти?
6/28/2026
videoImg
Европадаги аномал жазирама ва иқлим ўзгаришининг яширин сабаблари
6/21/2026
videoImg
Нима учун зилзилалар тинч ҳудудларда ҳам содир бўлмоқда ва сайёрамиз қанчалар тез ўзгармоқда?
6/14/2026
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]