Аргентинада ёз чилласидаги қор ва «Гарри Бис» пўртанаси: 2026 йил февралидаги иқлим аномалиялари

14 март 2026

2026 йилдаги иқлим фалокатлари синхронлашди: АҚШда Эри кўлининг устидаги музни 130 км узунликдаги ёриқ иккига бўлди, 50 йилда бир маротаба кузатиладиган «Гарри» пўртанаси 21 кун ичида Италияга икки маротаба хужум қилди, Аргентинада ёзнинг чилласида қор ёғди, Германиядаги Лахер-Зе кўли остида эса магма ер юзаси томон ҳаракатланмоқда. Булар энди оддий аномалиялар эмас — бу сайёрамизнинг янги воқелиги.

Қўшма Штатларда қутб гирдобининг бузилиши натижасида мамлакатнинг шимоли-шарқига Арктика совуқларини олиб келди. Эри кўли 1996 йилдан бери биринчи маротаба 96% музлади. Бироқ муз босимга бардош бера олмади: 8 февраль куни унда Канада соҳилидан Кливлендгача чўзилган 130 км узунликда улкан ёриқ ҳосил бўлди. Нью-Йоркда ҳис этиладиган ҳарорат −26°C гача тушди — бундай шароитда бир неча дақиқада совуқ уриши юз бериши мумкин.

12 февраль куни Италияга «Гарри Бис» бўрони келиб урди. Вилласимиусда шамол мактабнинг томини учириб кетди, парчалар ойналарга урилиб шикаст етказди. Порто-Торрес портида паром лангардан узилиб кетди. Метеорологлар бундай пўртана 50 йилда бир маротаба содир бўлишини таъкидлалар. Аммо янги циклон атиги 21 кун ўтиб яна қайтиб келди.

Алоҳида хавотир уйғотадиган ҳолат — яширин таҳдидлардир. Германиянинг ғарбидаги манзарали кўл остида Европанинг энг хавфли вулқонларидан бири — Лахер-Зе супервулқони яширинган. Унинг сўнгги портлаши тахминан 13 минг йил олдин содир бўлган ва ва портлаш индекси VEI 6 етган. Замонавий тадқиқотлар вулқон остида тахминан 10 км чуқурликкача чўзилган фаол магма ўчоғи мавжуд эканини кўрсатди. 2013 йилдан бери магманинг ҳаракати билан боғлиқ чуқур, паст частотали зилзилалар қайд этилмоқда. 2025 йилда ғарбий ғарбий ён бағри остида 92 та микрозилзилалар серияси қайд этилди.

Сейсмик фаоллик бутун сайёра бўйлаб хавотирли даражада сақланиб қолмоқда. Камчаткада 2025 йилнинг июль ойида юз берган 8,8 магнитудали мегазилзиладан сўнг шу кунгача 35 мингдан зиёд ер силкинишлар қайд этилди. Шивелуч вулқони эса мунтазам равишда 11,6 км баландликка кул отиб турибди.

Бу воқеаларнинг барчасини битта хавотирли қонуният бирлаштиради: микро- ва нанопластик электростатик зарядни тўплаб, иқлим жараёнларининг фаол иштирокчисига айланди. Пластик заррачалари океан билан атмосфера ўртасидаги иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, сайёрани улкан энергия аккумуляторига айлантирмоқда. Бу энергия эса бўронлар, торнадолар ва аномал ёғинларнинг вайронкор кучида намоён бўлмоқда, ер қаърининг ҳаддан ташқари қизиши эса геодинамик офатларни кучайтирмоқда. Лекин энг хавфли томони шундаки, нанопластик гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, миянинг танқидий фикрлаш учун жавоб берадиган қисмларини вайрон қилаётганида.

Биз критик нуқтанинг олдида турибмиз. Табиий офатларнинг бир вақтда содир бўлиши тобора тезлашмоқда. Аммо токи биз ҳали ҳам фикрлаш, тушуниш ва ҳаракат қилиш қобилиятига эга эканмиз, инсониятда келажакни ўзгартириш имконияти бор.

00:00 — Кириш: 2026 йил февраль ойининг янги аномалиялари

00:35 — Франция: «Нильс» довули ва Корсикадаги рекорд шамоллар

02:36 — Испания: йилнинг саккизинчи довули

03:31 — Колумбия: Боготада дўл аралаш жала

05:00 — Индонезия: Чибинонгда тўсатдан кўтарилган довул

05:54 — Аргентина: Патагонияда ёз ўртасида ёғган қор

06:59 — АҚШ: Эри кўли муздаги ёриқ, Арктика совуқлари ва Летчворт паркидаги муз вулқони

09:18 — Мадагаскар: «Гезани» циклони ва миллий кўламдаги фалокат

11:00 — Мозамбик: циклон йўлининг давоми

11:33 — Италия: «Гарри Бис» пўртанаси

12:37 — Сейсмик фаоллик: Фиджи, Вануату, Чили, Россия

15:47 — Илмий таҳлил: нима учун катаклизмларнинг синхронлашиши якка ҳодисалардан хавфлироқ

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильм

👉 https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw

📍Сибирь плюмини дегазация қилиш энди ЁРДАМ БЕРМАЙДИ | Эгон Чолакян

👉 https://www.youtube.com/watch?v=yWuuau7UDIQ
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
Сайёра ҳалокат ёқасида: Нега биз энг муҳим имтиҳондан ўта олмаяпмиз?
3/22/2026
videoImg
Ззрайиб бораётган иқлим офатлари шароитида адреналин нархи | 16-22 февраль катаклизмлари, 2026
3/19/2026
videoImg
КАТАКЛИЗМЛАР СИНХРОНЛАШДИ: Европадаги бўронлар, Кариб денгизидаги рекорд совуқ ва Япониядаги қорлар
3/7/2026
videoImg
Фалокат кўрсаткичлари меъёрдан юқори | Нима учун сайёра энди офатларга бардош бера олмаяпти
2/21/2026
videoImg
СОВУҚ ФРОНТ | 2026 йил Иқлимнинг Сайёрага Қилган Зарбасидан Бошланди
2/15/2026
videoImg
Нима учун 2025 йил ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИГАН НУҚТАГА айланди? Сайёранинг Геодинамик Инқирози
2/7/2026
videoImg
ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ
1/24/2026
videoImg
КОГНИТИВ ИНҚИРОЗ: Нима учун биз иқлим таҳдидига аҳамият бермай қўйдик?
1/10/2026
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!