ИҚЛИМ ЯКУНЛАРИ 2025 | Ақл бовар қилмайдиган рекордлар ва йўқотилган вақт. 1-ҚИСМ

24 январ 2026

2025 йил ортга қайтариб бўлмайдиган бурилиш нуқта сифатида инсониятнинг иқлим тарихига кирди. ТОП-10 рўйхатига ҳам сиғдириб бўлмайдиган минглаб ҳалокатли воқеалар содир бўлди. Ушбу дастурда биз нафақат иқлим офатларини келтирамиз, балки 2025 йилнинг ўзида янги, янада хавфли босқичга ўтган тизимли ўзгаришларни ҳам ёритиб берамиз.

Иқлим офатлари бир вақтнинг ўзида барча қитъаларни қамраб олди. Шимолий Америка — Калифорниядаги рекорд тошқинлар ва Нью-Йоркдаги кучли бўронлар билан; Жанубий Америкада — Аргентинадаги 352 км/соатгача етадиган ўта кучли шамоллар ва Перудаги кўчкилар билан; Европа — Буюк Британиядан тортиб Туркиягача бўлган ҳудудлардаги вайронали бўронлар билан; Осиё — Вьетнамдаги тошқинлар ва Жанубий Кореядаги қурғоқчилик билан; Африка — Нигериядаги рекорд тошқинлар ва Кениядаги қурғоқчилик билан; Австралия эса Квинсленддаги улкан дўл билан тинимсиз синовларни бошдан кечирди. Бутун сайёра иқлимий экстремал силкинишлар даврига кирди.

Вьетнам тарихий тошқинни бошдан кечирди: Хюэ шаҳридаги Бать Ма чўққисида бир суткада 1739 мм ёғин ёғди — бу 1966 йилги рекорддан кейин бутун метеокузатувлар тарихида дунёдаги иккинчи энг юқори кўрсаткич. Сув сатҳи соатига 2 метр тезликда кўтарилиб, одамларни омон қолиш учун уйларнинг томларини тешиб чиқишга мажбур қилди. Техасда 4 июлга ўтар кечаси дарёлар атиги 17 дақиқа ичида ўз қирғоқларидан тошиб кетди ва ёзги оромгоҳдаги 27 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлди. Нигериянинг Моква шаҳридаги тошқин 1000 нафардан кўп одамнинг умрига зомин бўлди ва сўнгги 60 йил ичидаги энг оғир кўрсаткичга айланди.

2025 йил рекордлари 2024 йилга нисбатан фожиали ҳодисалар сони 12-15% га кўпайиши, уларнинг интенсивлиги эса экспоненциал тарзда ортишда давом этиши ҳақидаги ташвишли прогнозни тасдиқлади.

Лекин энг ташвишли хабар — бу офатларнинг ўзи эмас, балки уларнинг фонида инсоннинг ўзи ва айниқса унинг мияси қандай ўзгараётганида. Нанопластик гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб, мияда доимий стресс фонини юзага келтиради. Одамлар таҳлил қилиш, режалаштириш ва танқидий фикрлаш қобилиятларини йўқота бошлаяпди. Улар хавфни камроқ илғаб, унга етарлича тез жавоб қайтара олмайди. Бу берк доира: иқлим инқирози пластик билан ифлосланишни кучайтиряпди, бу эса, ўз навбатида, ушбу муаммони ҳал қилиш учун зарур бўлган ақл идрокни йўқ қиляпди.

«АЛЛАТРА» олимлари бу ҳақида олдиндан огоҳлантириб, инсониятга қўшимча вақт бериши мумкин бўлган ечимларни таклиф қилишган эди. Аммо бу таклифлар эътиборсиз қолдирилди. Биз йўқотган вақтни энди қайтариб бўлмайди. Бугунги кунда ҳеч нима қилинмаган ҳар бир кун ортида одамларнинг ҳаёти турибди.

Ушбу сон — қўрқитиш учун қилинган уриниш эмас. Бу — ҳақиқатни кўрсатишга қаратилган уриниш: иқлим инқирози аллақачон содир бўляпди, у нафақат сайёрамизни, балки бизнинг ўзимизни ҳам ўзгартиряпти. Бизда ҳали келажакни ўзгартириш имконияти бор, лекин бунинг учун биз ҳозирнинг ўзида ҳаракат қилишни бошлашимиз керак.

00:00 — Кириш: 2025-йилги иқлим чегараси

01:56 — рекорд даражадаги шамоллар билан бўронлар

11:26 — Аномал ёғингарчилик

19:09 — Жанубий Кореяда ҳамда Дажла ва Фурот ҳавзасида қурғоқчилик

20:55 — Дўл глобал таҳдид сифатида: Австралиядан Латвиягача

24:40 — Илмий таҳлил: нанопластик иқлим жараёнларини ўзгартиряпти

26:40 — Чақмоқлар фаоллиги: Ҳиндистон ва Арктикада чақмоқлар сонининг ўсиши

29:20 — Хулоса: вақт қадри ва қўлдан бой берилган имкониятлар

Бизнинг каналимизда тобора зўрайиб бораётган иқлим офатларининг асл сабаблари ва уларнинг прогрессияси ҳақида кўпроқ маълумотларни томоша қилинг:

📍Нанопластик. Ҳаёт учун таҳдид | «АЛЛАТРА» томонидан тайёрланган илмий-оммабоп фильм

👉 https://www.youtube.com/watch?v=JL0bgprJrHw

📍Сибирь плюмини дегазация қилиш энди ЁРДАМ БЕРМАЙДИ | Эгон Чолакян

👉 https://www.youtube.com/watch?v=yWuuau7UDIQ
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ЗАРАР | Суғурта компаниялари янги иқлим ҳақиқатига тайёрми?
6/7/2026
videoImg
Нима учун биз офатларнинг асл кучини тўғри баҳолай олмаяпмиз?
5/28/2026
videoImg
Қандай қилиб нанопластик оддий момақалдироқни ҳалокатли таҳдидга айлантирди?
5/23/2026
videoImg
ДУНЁ ҲАЛОКАТ ЁҚАСИДА | Японияда даҳшатли ёнғин, АҚШда EF4 тоифали торнадо, Россияда муз бўрони
5/17/2026
videoImg
Нима Ер иқлимини физика қонунларидан четга чиқишга мажбур қилмоқда?
5/2/2026
videoImg
Европадаги энг йирик кўчки | Катта ҳудудлар кўз ўнгимизда вайрон бўлишига нима сабаб бўлмоқда?
4/26/2026
videoImg
Дўл бўронларининг синхронлиги: Нима учун дўлли аномалиялар сайёрани бир пайтда қамраб олди?
4/23/2026
videoImg
ТАБИИЙ ОФАТ ЗАРБАСИ | Дебора циклони Болқонни фалаж қилди, Хитойга кучли бўронлар ташланди
4/16/2026
videoImg
Канар оролларида қор ва бир ҳафтада 3 та мегабўрон! Нимага табиий офатлар зўраймоқда?
4/12/2026
videoImg
ОДДИЙ ТОШҚИН ЭМАС: Шаҳарлардаги йиртқичлардан, мантиядаги аномалияларгача
4/2/2026
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!