ВАЙРОНАГАРЧИЛИКЛАР КУНИ:Иордания, Руминия ва Янги Зеландияда тошқинлар ҳалокатларни келтириб чиқарди

17 июн 2023

Бор-йўғи бир кун...

2023 йил 29-май...

2023 ЙИЛ 28–29 МАЙ

🌊 ИОРДАНИЯ: Кўплаб ҳудудларда, айниқса жанубий ва жанубий-шарқий вилоятларда ҳалокатли сув тошқинлари содир бўлди. Интернетда ифлос сувнинг шиддатли оқимлари ўз йўлидаги барча тўсиқларни вайрон қилиб оқизиб кетганини кўрсатадиган даҳшатли кадрлар пайдо бўлди.

💠 Шунингдек, мамлакатнинг кўплаб вилоятларида катта дўл ёғиб, инфратузилма ва кўплаб автомобилларга зарар етказди. Афсуски, инсон қурбонлари ҳам бор.

2023 ЙИЛНИНГ 29 МАЙ куни содир бўлган бошқа воқелар ҳақидаги янги репортажимизни томоша қилинг.

2023 ЙИЛ 29 МАЙ

🌊 РУМИНИЯ ҒАРБИ: Шу вақтнинг ўзида, ғарбий Руминияда сув тошқини туфайли худди шундай ҳолат юз берди. Решицедан олинган ҳайратланарли видеолар кучли сув оқими шаҳарни қамраб олган вазиятнинг оғирлигини кўрсатади.

2023 ЙИЛ 29 МАЙ

💦 ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ: Худди шу 24 соат ичида Янги Зеландиянинг Шимолий оролидаги Вайхи пляжида маҳаллий, аммо кенг кўламли сув тошқини туфайли ўнлаб одамлар уйларини тарк этди. Одамларнинг айтишича, кучли ёмғир кутилмаганда пайдо бўлди ва тез орада уйларни сув босди.

Бутун ойни сарҳисоб қиладиган бўлсак, шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу даврда кучли тошқинлар деярли ҳар куни сайёрамизнинг турли ҳудудларини сувга босди

Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, Европа ва Осиёнинг бошқа мамлакатлари ҳам табиий офатдан зарар кўрди, жумладан: Германия, Туркия, Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Яман.

Кенг миқёсдаги сув тошқини ҳақидаги хабарлар Африкадаги Сомали, Жазоир, Конго Демократик Республикаси, Руанда ва бошқа мамлакатлардан келди.

АҚШнинг баъзи худудларини ҳам тошқинлар четлаб ўтмади

📍 Видеода тақдим этилган воқеалар ушбу даврда содир бўлган иқлим ҳодисаларининг ҳали ҳам барчаси эмас.

Бундан ташқари, бу ерда табиий офатларнинг фақат бир тури, яъни, сув тошқини ҳақида хабар берилди. Бироқ, ҳатто бу маълумот ҳам иқлим ўзгариши бутун сайёрадаги одамларнинг кундалик ҳаётига қанчалик таъсир қилаётганини тушуниш учун етарли.

Изоҳларда бу борадаги тушунчаларингиз ва минтақангизда қандай иқлим ўзгариши содир бўлаётгани ҳақида ўз фикрларингизни билдиринг

.

Иқлим инқирози канали инсониятнинг глобал муаммолари: дунёда содир бўлаётган табиий офатлар, хафталик офатлар, иқлим ўзгариши, глобал исиш, иқлим, кундалик табиий офатлар, бўронлар, сув тошқини, ғайритабиий иссиқлик, музликларнинг эриши, глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, зилзила, исссиқлик кучайиши, ёнғинлар, рекорд қор ёғиши, сел, кўчки, торнадо, иссиқлик тўлқини, тошқин, цунами каби ҳодисаларни ёритади

Бунёдкор жамият лойиҳасининг расмий саҳифаси


https://creativesociety.com

Телеграм-каналга обуна бўлиш ва янгиликлардан хабардор бўлиш

https://t.me/bunyodkorjamiyat, https://t.me/creativesociety_com

E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!