Сайёрадаги сейсмик фаоллик шиддат билан ортиб боряпди, аммо бу нарса илм-фан ва жаҳон ҳамжамияти эътиборидан четда қоляпди. 300 километрдан зиёд чуқурликда содир бўлаётган чуқур фокусли зилзилалар айниқса катта хавотир уйғотяпди. Бизнинг ушбу дастуримизда мана шу ва 12-18 февраль кунлари содир бўлган бошқа иқлим офатлари ҳақида томоша қилишингиз мумкин.
14 февраль куни «Зелия» довули Пилбара минтақасига 290 км/соат тезликка етадиган шамоллар билан келиб урди. Баъзи ҳудудларда 3 кунда 500 мм ёғингарчилик ёғди ва рекорд тошқинларга сабаб бўлди.
Минтақанинг кўплаб портлари, шу жумладан, дунёдаги темир рудасининг энг йирик экспорт марказларидан бири бўлган Порт-Хедлэнд ёпилди.
Табиий офат инфратузилмаларни ишдан чиқарди, юзлаб дарахтларни қулатди, биноларни вайрон қилди ва қишлоқ хўжалигига зарар етказди.
Саудия Арабистони
14 февраль куни бошланган кучли дўл бўрони Саудия Арабистонининг ғарбий ҳудудларида кескин совуқ тушишига сабаб бўлди.
Ёмғир тошқинларга олиб келди, кучли шамол эса чанг ва қумни ҳавога кўтарди. Қизил денгизда тўлқинларнинг баландлиги 2 метрга етди. Таиф шаҳрида эса дўл дарёлари пайдо бўлди.
Мамлакат пойтахти Ар-Риёдга, авариявий ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш учун 6500 дан зиёд мутахассислар, ҳамда 1800 га яқин транспорт воситалари ва ускуналар жалб қилинди.
АҚШ
13 февраль куни атмосфера дарёси Калифорнияга келиб урди ва ўзи билан ёмғирларни, момақалдироқларни ва бўронли шамолларни олиб келди. Яқинда содир бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли вайрон бўлган жанубий ҳудудлар, айниқса катта зарар кўрди. Бу ерда зич қоракуя қатлами билан қопланган тупроқ, асфальтга ўхшаб ёмғир сувини ўзидан итарди. Натижада шиддатли сув оқимлари ёниб кул бўлган тепаликларнинг ён бағирлари бўйлаб оқиб, селларни ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Дарёларнинг сатҳи ҳам кескин кўтарилди.
Малибуда сув ва чиқинди оқимлари ўт ўчирувчи ўтирган машинани океанга оқизиб кетди. Ҳайрият, қутқарувчи машинадан чиқиб олишга ва енгил тан жароҳатлари билан хавфсиз жойга ўтиб олишга муваффақ бўлди.
15-16 февраль кунлари АҚШнинг жануби-шарқида кучли бўрон содир бўлди ва минтақа бўйлаб 128 миллиондан кўп одамга таъсир қилди. Табиий офат камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
Баъзи жойларда 178 мм ёғингарчилик ёғган Кентукки штати айниқса катта зарар кўрди. Дарёларнинг сатҳи тарихий кўрсаткичларга етди, бутун кварталлар ва 300 дан кўп йўллар сув остида қолди.
Италияда турли экстремал иқлим ҳодисалари кузатилди.
Этна вулқонида интенсив отилиш жараёни давом этяпди. Лава дарёсининг узунлиги деярли 3 километрга етди. Қор билан тўқнашганда, у кучли буғланишга сабаб бўляпди. Эриган сув эса вулқон ён бағридан водийга қараб оқяпди.
15 февраль куни Кампи-Флегрей супервулқони ҳудудида яна бир зилзилалар силсиласи бошланди. 19 февралга келиб 647 та силкиниш қайд этилди.
Санторини ороли ҳудудидаги зилзилалар ҳам тинмаяпти. Бир ҳафта давом этган сейсмик силсила туфайли Эгей денгизидаги яна 3 та оролда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
18 февраль куни эса Санторини ва Аморгос ороллари ўртасида 5,1 магнитудали иккита кучли силкиниш қайд этилди.
Россиядаги Олтой Республикасининг аҳолиси 15 февраль куни тонгда зилзиладан қўрқиб уйғонди. Бунга Қўш-Оғоч туманида содир бўлган 6,4 магнитудали зилзила сабаб бўлди.
Зилзила нафақат Сибирь минтақасида сезилди. Мисол учун Барнаулда силкинишлар ҳатто биноларнинг пастки қаватларида ҳам сезилди.
Ушбу сейсмик ҳодисанинг асоратлари Россияга қўшни бўлган Қозоғистон, Мўғулистон ва Хитойда ҳам қайд этилди.
Чуқур фокусли зилзилалар.
Жорий йилнинг биринчи 50 кунида Италия, Япония, Россия, Филиппин, Индонезия, Фиджи ва бошқа ҳудудларда камида 123 та чуқур фокусли зилзилалар қайд этилди.
Чуқур фокусли зилзилалар — сейсмик фаолликнинг нотипик тури бўлиб, у ҳали анъанавий илм-фан томонидан яхши ўрганилмаган. Бундай зилзилалар мантия материали юмшоқ бўлган чуқурликда содир бўлади ва оддий зилзилаларда содир бўладиганидай, у ерда синадиган нарсанинг ўзи йўқ.
Лекин нима учун бундай ҳодисалар содир бўляпди ва нима учун улар айнан ҳозир жуда хавфли?
Бу ҳақида батафсил маълумотни видеодан билиб олишингиз мумкин.
Шарҳ қолдириш