Болқондаги ЭНГ ДАҲШАТЛИ ТОШҚИНЛАР → Сербия,Черногория | Бразилия ва Филиппиндаги бўронлар ва жалалар

10 феврал 2023

2023 йил боши…

Кучли сув тошқинлари дунё бўйлаб турли мамлакат фуқароларини яна бир бор ларзага солди.

Бугунги дастуримизда биз улардан бир нечтаси ҳақида гапириб берамиз.

18-20-ЯНВАРЬ 2023 ЙИЛ

💦 СЕРБИЯ: Қиш учун ғайриоддий бўлган кучли жала ёмғирларикучли сув тошқинларига сабаб бўлди. Уйлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ва темир йўл линиялари сув остида қолди. Баъзи шаҳарларда аҳоли эвакуация қилинди.

Ёмғир сабабли пайдо бўлган кўчкилар туфайли айрим йўллар ёпилди.

Мамлакатнинг 7 муниципалитетида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

ЯНВАРЬ ЎРТАЛАРИ, 2023 ЙИЛ,

🌊 KOСОВO, АЛБАНИЯ, БОСНИЯ ва ГЕРЦЕГОВИНА, ЧЕРНОГОРИЯ ҳам сув тошқинлари ва дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилишига дуч келди. Юзлаб оилалар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.

ЯНВАРЬ 2023 ЙИЛ

🌀 ФИЛИППИН: 2023 йил январь ойининг бошидан бери тўхтамай ёғаётган ёмғирлар Филиппин аҳолисини ҳам ўз ҳаёти учун курашга мажбур қилди. Афсус, 30 дан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди.

Табиий офатлар хавфини олдини олиш ва оқибатлари бартараф этиш миллий кенгашининг ҳисоботларига кўра, 21 январь ҳолатига кўра табиий офат 1,5 миллиондан ортиқ одамга зарар етказган.

Дастлабки маълумотларга кўра, сув тошқини келтирган зарар аллақачон 15 миллион доллардан ошган.

ЯНВАРЬ ЎРТАЛАРИ 2023-ЙИЛ

🌀 БРАЗИЛИЯ: Бразилиянинг 26 муниципалитетида ёмғирлар ва бўронлар ўнлаб уйларга зарар етказди. Юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Кучли табиий офат одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бедарак йўқолганлар ҳам бор

Инсоният глобал иқлим ўзгаришлари даврига кириб келди.

🛑 Иқлим ўзгариши муаммоси ижтимоий, иқтисодий, экологик масалаларни ўз ичида мужассам қилган мураккаб фанлараро муаммо... Шубҳасиз, бизга иқлим тизимида ҳам, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳам юзага келадиган ҳар қандай жиддий қийинчиликларга бардош бера оладиган янада барқарор муносабатлар модели керак.

📍 Розимисиз? Унда иқлим инқирози сабаблари ва ундан чиқиш йўллари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун лайк босинг ва каналга обуна бўлинг!

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти»:


https://creativesociety.com

E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!