Жазоир ва Испаниядаги тошқинларнинг ДАҲШАТЛИ оқибатлари.«Мавар» тўфонининг ҳалокатли таъсири → Гуам

22 июн 2023

ОКТЯБРЬ 2022 ЙИЛ – МАЙ 2023 ЙИЛ

ИСПАНИЯ: Саккиз ой давом этган ниҳоятда қурғоқчил давр ўта кучли бўрон билан тугади.

22-27 МАЙ 2023 ЙИЛ

💦ИСПАНИЯ: Рекорд даражадаги жалалар Испаниянинг бир қанча шаҳарларида жиддий сув тошқинларини келтириб чиқарди.АНДАЛУСИЯ, МУРСИЯ, ВАЛЕНСИЯ И МАДРИД ҳудудлари ҳаммадан кўп зарар кўрди.

ОНТЕНЬЕНТЕДА атиги ўн икки соат ичида 127,4 мм ёмғир ёғди. Бу май ойида юз йил ичида қайд этилган рекорд кўрсаткич бўлди. Шаҳар кўчалари нафақат пиёдалар, балки транспорт ҳаракати учун ҳам ўтиб бўлмас тўсиқларга айланди.

Ушбу ва бошқа кенг кўламли сув тошқинлари ҳақида янги репортажимизда:

24 МАЙ 2023 ЙИЛ

🌀 АҚШ: Интенсивлиги бўйича бешинчи тоифага етган «Мавар» супертўфони Мариана оролларининг энг йирик ороли — ГУАМГА келиб урди. У ўзи билан жала ёмғирларини ва соатига 250 километр тезликда эсадиган бўронли шамолларни олиб келди.

Офат электр устунларини ағдарди, дарахтларни синдирди, уйларнинг томларини учириб кетди ва машиналарни осонлик билан тўнтариб ташлади.

Оролнинг деярли барча аҳолиси электр энергиясиз, кўплари эса сув таъминотисиз қолди. Икки киши денгизга оқиб кетгани ва уларни топиш ҳаракатлари натижа бермагани ҳақида хабар берилмоқда.

24-25 МАЙ 2023 ЙИЛ

💦 ЖАЗОИР Ўша куни Жазоирнинг тўққизта провинциясида кучли жала ёмғирлари сабабли, оғир оқибатларга олиб келган тошқинлар юзага келди.

🌊 Шиддатли сув оқимлари кўплаб йўлларни вайрон қилди, уйлар, маъмурий бинолар вайрон бўлди. Қишлоқ хўжалиги далаларини сув босди.

Фуқаролик мудофаа гуруҳлари сув тошқини тузоғида қолган одамларни эвакуация қилиш учун кўп сонли қутқарув ишларини олиб бордилар.

Афсус, бир нечта ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмоқда.

Иқлим билан боғлиқ фавқулодда ҳолатининг ҳақиқий сабаблари ҳақида батафсил маълумотни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» очиқ халқаро онлайн-форумдан билиб олинг.

Тарихдаги энг буюк воқеа 2023 йилнинг 22 апрелда «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумида бўлиб ўтди.

🌐https://www.youtube.com/live/vmcXo1iCRtE?feature=share

«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий сайти:

https://creativesociety.com

Telegram каналига обуна бўлинг ва долзарб воқеалардан хабардор бўлинг:

▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: [email protected]

Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!