Санторинида ваҳима! | Сайёрамиздаги вулқонларнинг оммавий уйғониши

4 март 2025

Санторини ороли, Греция

11 000 дан зиёд одам бир қатор кучли зилзилалар туфайли Грециянинг Санторини оролини шошилинч тарзда тарк этди. Минтақада сейсмик фаоллик 24 январда бошланди. Зилзилалар эпицентри Санторини ва Колумбо вулқонлари яқинидаги тектоник ёриқ бўйлаб жойлашган эди. 1 февраль куни силкинишларнинг частотаси ва кучи кескин ошди ва атиги 3 кундан кейин оролдаги силкинишлар ҳар бир неча дақиқада қайтарила бошлади.

Исландия

2 январь куни Грётарватн вулқони ҳудудида тахминан 40 дақиқа давом этган силкинишлар серияси қайд этилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу вулқон тизимида охирги отилиш X асрда содир бўлган.

14 январь куни Баурдарбунга кальдерасининг шимоли-ғарбида кучли зилзилалар силсиласи қайд этилди. Энг кучли силкиниш 5,1 баллга етди. Энг хавотирлиси шундаки, эпицентр жуда кичик чуқурликда – атиги 100 метрда жойлашган эди.

Шимолий Мариана ороллари.

Тинч океанидаги Шимолий Мариана ороллари тизмасида жойлашган Ахий сув ости вулқони фаоллашди. 2, 10 ва 18 январь кунлари сунъий йўлдошдан олинган суратларнинг таҳлили, рангсизланган сув шлейфи борлигини кўрсатди, бу эса вулқон фаоллигига хос. Буни 9 январь куни Уэйк ороли яқинига ўрнатилган сув ости босими датчиклари ҳам тасдиқлади.

Индонезия

2025 йилнинг январь ойида Индонезиядаги Ибу вулқони кескин фаоллашди. Жорий ойнинг биринчи кунларидан бошлаб 20 кун ичида Ибу минг маротабадан кўп отилди.

Эфиопия Эфиопиянинг асосий рифт ҳудудида ҳам сейсмик ва вулқон фаоллик ошиши кузатиляпди. Эфиопиядаги Эрта Але вулқони, сўнгги бир неча ўн йилдан бери ўзининг лава кўли билан машҳур. Аммо 2025 йилнинг 13 январькуни вулқоннинг отилиши натижасида лава нафақат кратерни тўлдирди, балки ундан ташқарига ҳам чиқиб, 20 йилда биринчи маротаба туристик лагерига етиб борди.

Гавайи ороли, АҚШ

АҚШдаги Гавайи оролида 2024 йилнинг охирида бошланган Килауэа вулқонининг отилиши давом этяпди. Отилиш бошланганидан бери саккиз маротаба лава отилиши қайд этилди, уларнинг охиргиси 3 февралда содир бўлди. Бундан ташқари, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида вулқон шишасининг юпқа толалари ҳам топилган бўлиб, улар Пеле сочлари сифатида танилган ва одамнинг нафас олиш тизими учун хавф туғдириши мумкин.

Супервулқонлар Супервулқонлар янада катта таҳдидни юзага келтиради. Уларнинг узоқ ўтмишдаги кучли отилишлари глобал фалокатларга сабаб бўлиб, сайёрамиздаги барча тирик мавжудотларни қириб ташлаган. Ҳозирги вақтда йирик шаҳарлар кўпинча уларнинг улкан кальдераларида жойлашган.

Сакурадзима вулқони Айра кальдерасида жойлашган бўлиб, у сайёрамиздаги энг хавфли супервулқонлардан бири ҳисобланади. 20 январдан бошлаб Япония метеорология агентлиги вулқон фаоллиги кучайгани ҳақида хабар берди. Январь ойининг охиригача бир нечта портловчи отилишлар содир бўлиб, бу портлашлар давомида кул устунлари кратердан 2 700 метр баландликка кўтарилди, вулқон тоғ жинсларининг катта бўлаклари эса 1 300 метргача тарқалди.

5 февраль куни Италиянинг Кампи Флегрей супервулқони ҳудудида, вулқон кальдерасига бевосита яқин жойда 3,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Унинг ўчоғи тахминан 2 км чуқурликда эди. Жами 5 ҳафта ичида 3,3 магнитудагача 281 та зилзила қайд этилди. Ҳудудда сейсмик фаолликнинг кучайиши кузатиляпди.

Вулқон кальдерасининг ҳолати тобора кўпроқ хавотир уйғотяпди, чунки қизил зонада, яъни унга бевосита яқин жойда деярли ярим миллион одам яшайди. Бундай фаолликка бир нечта сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Биринчидан, Ернинг ядросига қўшимча энергия узатаётган ташқи космик оқим таъсир кўрсатяпди. Ушбу энергиянинг иссиқликка айланиши натижасида мантия исияпди, магма эса суюқлашябди, ер қаъридан унинг юзасига кўтарилаётган эндоген иссиқлик оқими кучайиб, янги магма ўчоқлари шаклланяпти.

Иккинчидан, пластик билан ифлосланган жаҳон океани энди Ер қаъридан иссиқликни самарали равишда чиқариб юбора олмаяпти, бу ҳам сайёранинг қаърида энергиянинг тўпланишига шароит яратяпти. Айнан шу сабабларга кўра, нафақат геодинамик жараёнлар, балки кенг кўламли иқлим ўзгаришлари ва ҳалокатлар ҳам кучаяпти. Ушбу динамика бир неча йил олдин халқаро олимлар гуруҳи томонидан тақдим этилган математик моделга мувофиқ ривожланяпди. 2025 йил учун прогнозлар эса ҳеч қандай умид қолдирмаяпди.

Аммо инсоният бор эътиборини муаммонинг моҳиятига ва уларнинг ечимини излашга қаратиш ўрнига, цивилизациянинг омон қолиши учун зарур бўлган нарсадан бошқа нарсалар билан банд..
Сўнгги иқлим хабарлари
videoImg
ЁМҒИРДАГИ НАНОПЛАСТИК: Қандай қилиб атмосферадаги пластик бутун инсоният учун янги хавф туғдирди?
12/27/2025
videoImg
Бир ҳафтада содир бўлган фожиали кўчкилар | Тўртта давлатда йўқотилган ҳаётлар
12/21/2025
videoImg
ҲАФТАНИНГ МЕГАОФАТЛАРИ: 12 000 йилдан кейин вулқон уйғонди, ёмғир бомбаси ва ноябрдаги чақмоқлар
12/14/2025
videoImg
Чилидаги сайёҳлар фожиаси, Италиядаги торнадо ва "КЛАУДИЯ" бўрони | Бир ҳафталик иқлим хаоси
12/7/2025
videoImg
Глобал катаклизмлар ҳафтаси. Ҳаммасини ўзгартирадиган битта янгилик
11/30/2025
videoImg
Сиз буни ўз лентангизда аниқ кўргансиз! 7 кун ичида 6 қитъани ларзага солган офатлар
11/22/2025
videoImg
1 739 мм ёмғир бир суткада! Бу офат эмас — бу сигнал
11/15/2025
videoImg
М6 зилзилалар нормага айланмоқда! Сайёра билан даҳшатли нарса содир бўлмоқда
11/8/2025
videoImg
Табиий офатларнинг яширин алоқаси: илм-фан нимани эътибордан четда қолдиряпти?
10/22/2025
videoImg
Каскадли ҳалокат эффекти ва сенинг хавфсизлик иллюзиянг
10/17/2025
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!