ҚУРҒОҚЧИЛИК 2023: Жаҳонни қамраб олаётган таҳдид

29 июл 2023

Сўнгги пайтларда дунё янгиликлари тобора кўпроқ катта хавотирга соладиган иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатлари ҳақида хабар бермоқда.

Кўпчилик учун «қурғоқчилик» сўзи даҳшатли нарса бўлмаслиги мумкин. Бироқ, қурғоқчилик даврлари узоқ давом этса, у ҳосил етишмаслиги, очарчилик ва сув инқирозини келтириб чиқаради. Қурғоқчиликдан етказилган зарар энг оғир табиий офатлар етказган зарар каби бўлиши мумкин. Бизнинг янги репортажимиз қурғоқчилик келтирадиган иқтисодий зарар ҳақида.

МАЙ – ИЮЛЬ 2023 ЙИЛ

☀️ УРУГВАЙ: Бир неча ойдан бери, Уругвай пойтахти охирги 70 йил ичидаги энг даҳшатли қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қиладиган Монтевидео ва унинг атрофидаги ҳудудларда ичимлик суви секин-аста тугаб боряпди. Натижада, 19 июнь куни ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 2023 йилнинг июнь охирига келиб, чучук сувнинг асосий манбаи бўлган Пасо Северино сув омбори тарихий минимал даражага тушди. Ундаги сув ҳажми омборнинг нормал ҳажмидан 3 % фоизни ташкил қилди.

Бошқа Лотин Америкаси давлатларидан фарқли ўлароқ, уругвайликлар водопровод сувини қўрқмасдан истеъмол қилишган. Бироқ, энди водопровод суви ичиш учун яроқсиз бўлиб қолди: у шўр ва ошқозон касалликларига олиб келиши мумкин. Шу сабабли, бутилкадаги сувга бўлган талаб ортиб боряпди. Вазиятни яхшилаш учун кўрилган кўплаб чора-тадбирлар мутлақо самара бермади.

Уругвай, дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатлари ва шаҳарлари сингари, сув ресурсларини таъминлаш бўйича узоқ муддатли стратегияга муҳтож.

ИЮНЬ 2023 ЙИЛ

📈 МЕКСИКА: Қўшни қитъада ҳам жиддий вазият юзага келган. Мексикада сув танқислигининг ошиб бориши алоҳида ташвиш уйғотяпди, бу мавзуни биз аввалги дастурларимиздан бирида ёритган эдик.

ИЮНЬ – ИЮЛЬ 2023 ЙИЛ

🆘 АҚШ: Миссури, Айова ва Иллинойс штатларида фермерлар аллақачон иқтисодий босимга дуч келиб, қурғоқчилик экинлардан кўра тезроқ ўсаётганини таъкидлашмоқда. Ёмғир етишмаслиги туфайли одамлар ўз экинларидан хавотирда, бу эса озиқ-овқат таъминотига янада катта таъсир кўрсатиши мумкин.

ИЮНЬ – ИЮЛЬ 2023 ЙИЛ

⚠️ ВЬЕТНАМ: Жануби-Шарқий Осиё аҳолиси сув ва электр танқислиги туфайли иқтисодий қийинчиликларга дуч келди.

Шимолий Вьетнамда ғайритабиий жазираманинг ва мисли кўрилмаган қурғоқчиликнинг бир неча тўлқинларидан сўнг саноат сектори учун зарур бўлган дарёлар ва сув омборлари қуриб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги ва қўшни мамлакатларнинг саноат секторига ҳам қурғоқчил иқлим шароитининг таъсири таҳдид солмоқда.

2022 – 2023 ГОД

☀️ ЕВРОПА: Ўтган ёз қурғоқчилик ва сув танқислиги Европа қитъаси учун ҳам жиддий фалокат бўлди. Мутахассисларнинг прогнозига кўра, тез орада чучук сув минтақадаги энг катта муаммолардан бирига айланиши мумкин. Ҳозирги вақтда Европада қурғоқчилик билан боғлиқ иқтисодий зарар йилига тахминан 6 миллиард 200 миллион еврони ташкил этади ва бу ҳодисанинг глобал таъсири янада узоқроқ ва кенгроқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Олимлар узоқ вақтдан бери иқлим ўзгариши иқтисодий инқироздан ташқари, бошқа инқирозлар хавфини ошириши, урушлар ва ҳаёт учун зарур бўлган табиий ресурслар учун курашни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ҳеч бир давлат бу муаммони бир ўзи ҳал қила олмайди. Олимлар, шунингдек, фақат барча одамларни ва уларнинг илмий салоҳиятини бирлаштириб, сайёрамизни сақлаб қолиш ва бутун инсониятнинг омон қолишини таъминлаш мумкин эканлигини таъкидлаяптилар.

Бу ҳақида батафсил маълумотни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» Халқаро онлайн-форумдан билиб олишингиз мумкин.

Тарихдаги энг муҳим воқеа 2023 йил 22 апрель куни «Глобал инқироз. Чиқиш йўли бор» халқаро онлайн-форумида содир бўлди


«Бунёдкор жамият» лойиҳасининг расмий саҳифаси

https://creativesociety.com/uz

Телеграм каналга обуна бўлиб долзарб воқеалар ҳақида хабардор бўлинг

▶️https://t.me/creativesociety_com

📧 E-mail: [email protected]
Сўнгги иқлим хабарлари
Ҳаммасини кўриш
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!
Шарҳ қолдириш
БУНЁДКОР ЖАМИЯТ
Биз билан уланиш:
[email protected]
Ҳозир ҳар бир инсон ҳақиқатдан кўп нарсага қодир!
Келажак ҳар биримизнинг шахсий танловимизга боғлиқ!